Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энди А серияни кўрамиз

Италия А серияси сўнгги йилларда ўз шиддатини, рақобатга бой ўйинларини йўқотгани бор гап. Бу эса ўз навбатида мухлислар сонига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Тан олиш керак, охирги пайтларда бу чемпионатни кўрмай қўйган футбол мухлислари ҳам топилади. Аммо…

А серия ўз обрўсини қайта тикламоқда. Бунга бир қатор омиллар сабаб бўляпти. Биринчи омил — тажрибали футболчилар. Биргина Криштианунинг ўзи миллионлаб мухлисларни А серияга кўчишга мажбур қилди. «Ювентус»нинг ўйинини кўрадиганлар бошланди. Ҳатто Турин клуби иштирокидаги ўйинлар АПЛ ва Ла Лигадаги ўйинлардан ҳам муҳимроқ бўлиб қолди баъзан.

Бундан ташқари, Ромелу Лукаку ва Алексис Санчеснинг «Интер»га ўтиши Милан клубига бўлган қизиқишни бир қадар оширди. Ҳатто Лукакунинг «Интер» аъзосига айланганини Милан клуби учун омадсиз трансфер дея ҳисоблаётганлар ҳам «Қани, Лукаку А серияда қандай ўйнаркин?» дея «Интер»нинг ўйинини кўришмоқда. Шахсан менга Ромелунинг Италия чемпионатида қандай ҳаракат қилиши қизиқ. Шунингдек, юқоридаги мисоллардан ташқари бошқа футболчилар ҳам (А серияга кўчиб ўтган) қизиқишни оширди.

Иккинчидан, А серияда айни дамда кучли мураббийлар ишламоқда. Ҳатто мураббийлар даражаси бўйича Италия чемпионати иккинчи ўринга кўтарилди. Биринчи дея олмаймиз, чунки АПЛда Клопп ва Гвардиола фаолият юритади. Бундан ташқари, Почеттино, Брендан Рожерс, Унаи Эмери ва бошқа бу даражадаги мураббийлар Англияда етарлича. Италияда эса айни дамда Маурисио Сарри, Антонио Конте, Карло Анчелотти, Вальтер Маццари… А серияда даражаси бир-бирига тенг, юқори савияли камида учта мураббий бор. Бу эса ўйинларнинг шиддатли кечишини таъминлайди. Ла Лига-чи, дерсиз… Испания чемпионатида айни дамда мураббийлар орасида Диего Симеоне бошқалардан бир бош устун. Эрнесто Вальверде ва Зидан эса футболчиларнинг даражаси туфайли юқорида юришибди. Гвардиола, Анчелотти, Моуриньо каби мураббийлар кетгач, Ла Лига мураббийлар борасида мақтана олмай қолган.

Айни дамда «Ювентус» чинакам бош оғриғига дуч келган. Бу бош оғриқларидан бири «Интер», иккинчиси «Наполи». Ўхшаб қолса, «Рома» ҳам муаммо туғдириши мумкин. Ҳатто Антонио Конте шогирдлари ушбу мавсум Скудеттони бошлари узра баланд кўтаришса ҳам ажабланмаймиз.

Аслида, «Наполи» — «Рома» ўртасидаги ўйинни кўриб, А сериянинг аввалги ҳолати секин-аста қайтаётганига амин бўлдим. Ҳақиқий шиддат, ҳақиқий курашувчанлик.

Ёки «Интер» — «Ювентус» учрашувини олайлик. Жуда шиддатли ўйин бўлганди ўзиям. Масалан, Ла Лигада бундай даражадаги ўйинлар камроқ бўлади. А серияда эса кўпаймоқда. Боиси майдонда нафақат кучлари тенглашган клублар, балки тенг кучли, ўта тажрибали мураббийлар беллашяпти. А серияда тактикага асосланган, ақлли ўйинлар кўпаймоқда. Бу эса футболга янада жозиба бағишлаши турган гап.

Энди А серияни кўрамиз. Сизни билмадим-у, мен Италия чемпионатида ўйинини қолдирмайдиган жамоалар сони ортяпти. Шу пайтга қадар «Ювентус»нинг ўйинини кўрган бўлсам, энди «Интер» ва «Наполи» иштирокидаги беллашувларни ҳам мунтазам кўришга интиляпман. Ахир майдонда шиддатли баҳс бўлаётган бир пайтда қандай қилиб футбол кўрмаслик мумкин, нима дедингиз?

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 05.11.2019 17:13. Ўқилди: 8963 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.