Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бернардески Роналду ҳақидаги фикри билан барчани ҳайрон қолдирди

Эртага бизни Италия «А серия»си доирасидаги «Ювентус» ва «Милан» жамоалари тўқнашуви кутиб турибди. Бугун ушбу ўйин олдидан футболчи ва мураббийлар томонидан билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жампаоло

Барча нарсага реал кўз билан қараш лозим. Биз ҳозирда аввалги даражамизга кўтарила оладиган ҳолатда эмасмиз. Шундай бўлсада, эртанги учрашувда турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олиш учун имконият мавжуд. Эртабги ўйинда «Лацио»га қарши кўрсатган ўйинимиздан кучлироқ ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, «Ювентус» исталган рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб боришга қодир клуб. Уларда жисмонан етук футболчилардан ташкил топган кучли таркиб мавжуд. Айнан шундай рақибга қарши ўйинлардаги ғалаба ўз кучимизга бўлган ишончни ортга қайтаришга кўмак беради.

Ҳакан Чалҳаноглу

«Ювентус» бу – «Ювентус»! Шундай бўлсада, биз ҳам «Милан» эканлигимизни унутмаслик лозим. Улар сўнгги дақиқаларда гол  киритиб ўйин тақдирини ўзгартиб юборишмоқда. Бундан кўриниб турибдики, уларни мағлуб этишнинг чораси мавжуд. Мен доиммо ўз устимда ишлашга ҳаракат қиляпман. Агарда жамоа менинг ҳизматларимга эҳтиёж сезса, майдонда уларни уялтириб қўймаслигим аниқ. Мусобақа жадвалдаги аҳволимиз ачинарли, бироқ «Ювентус»га қарши ўйинда сўнгги сонияга қадар кураш олиб боришга тайёрмиз. Ушбу учрашувда куч тежаш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ ва биз учун бу ғалаба шунчаки 3 очкодан анча қийматлироқ.

Сарри

Мавсумнинг қайси палласи бўлишидан қатъий назар бу тарихий тўқнашув. Ўйлашимча биз жанговар «Милан» билан тўқнаш келамиз. Улар мусобақанинг юқори қисмидан ўрин олишга ҳақли клуб ва улар буни эртага исботлашга уруниб кўришади. Бундай учрашувларда тўпни ўзимизда ушлаб туриш жуда муҳим. Энг муҳими эса, эртанги баҳснинг тўлиқ бизнинг режамиз асосида ўтишини таъминлашимиз лозим. Ҳозир ҳар бир ғалаба биз учун муҳим. Шу йўсинда руҳий чарчоқни енгиб ўтишни режа қилганмиз.

Бернардески

Эртага бизни кўзлари «қонга тўлган» жамоага қарши учрашув кутиб турибди. Бу жуда қийин синов бўлишига Шубҳам йўқ. Биз учун осон бўлмасада, мухлисларимиз учун эртага ғалабани ҳадя қилишни режалаштиряпмиз.

Мен янада кучлироқ бўлишим кераклигини биламан ва ҳар куни шу мақсад йўлида одимлаяпман. У нега мени ҳар сафар танқид қилишини англаб етдим. Сарри шу йўсинда мени янада кучлироқ бўлишга ундамоқда. Агарда сенинг рақобатчининг Роналду даражасидаги футболчи бўлса, олдингда иккита йўл мавжуд. Улардан бири унинг сояциа қолиб кетиш бўлса, иккинчиси ушбу сояни ёриб ўтишдир. У билан алоқаларимиз дўстона бўлсада, мен иккинчи йўлни танладим. Мен ортиқча гап-сўзларсиз унинг барча ҳаракатларини ёдлаб олишга ҳаракат қиляпман.

Киритилди: 09.11.2019 22:23. Ўқилди: 13113 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.