Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А серия. Роналду гол урди, аммо «Ювентус» ютқазди

Италия чемпионатининг 15-тури доирасида марказий ўйин Римдаги "Олимпико"ни стадионида бўлиб ўтди. "Лацио"га қарши ўйинда "Ювентус" мавсумда илк марта мағлубиятга учради.

Биринчи бўлим ўрталарида Криштиану Роналду яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда юқоридан етказилган узатмани Луис Фелипе бош билан "Юве" дарвозасига буриб юборди — 1:1.

Баҳснинг 69-дақиқасида эса ўйин тақдирига таъсир кўрсатган воқеа юз берди. Туринликлар ҳимоячиси Куадрадо тўпга ўйнамоқчи бўлиб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётган рақиб ҳужумчисини тўхтатди. Ҳакам дастлаб унга сариқ карточка берган эди. Аммо VARнинг маслаҳати билан рефери ўз қарорини тўғридан-тўғри қизил карточкага айлантирди. Бу вазиятда Куадрадонинг оёғи тўпга тегмаган эди.

Орадан кўп ўтмасдан олис масофадан етказилган узатмани Милинкович-Савич рақиб дарвозаси олдида ўзига бўйсундирди ва дарвозани ишғол қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди: Шчесни ўз жарима майдони ичида ҳужумчини йиқитди. Войцехнинг ўзи Иммобиле томонидан 11 метрли жаримадан йўлланган зарбани нафақат қайтарди, балки ҳужумчининг такрорий зарбасини ҳам бартараф этишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда римликларнинг 3 нафар футболчиси ёлғиз дарвозабонга қарши чиқиб боришди. Шчесни дастлабки зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Кайседо эгаллади ва кучли зарба билан дарвозага жойлади.

Шу тариқа, "Ювентус" мавсумда илк марта мағлубият аламини тортди ва жадвалда 2-ўринда қолди.

Италия чемпионати, 15-тур
Лацио – Ювентус 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 25 Роналду, 1:1 – 45+1 Луис Фелипе, 2:1 – 74 Милинкович-Савич, 3:1 – 90 Кайседо.
Ноаниқ пенальти: Иммобиле (79, дарвозабон)
Лацио
– Стракоша, Луис Фелипе, Раду, Ачерби, Лаццари, Лулич, Милинкович-Савич (Кайседо, 90), Лейва, Луис Альберто (Пароло, 75), Корреа, Иммобиле (Катальди, 85).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Матюиди, Куадрадо, Бентанкур (Джан, 41), Пьянич, Бернардески (Данило, 71), Роналду, Дибала (Игуаин, 79).
Огоҳлантиришлар: Луис Альберто (6), Пьянич (11), Дибала (37), Лаццари (63), Шченсни (77), Лейва (86), Кайседо (90).
Четлатиш: Куадрадо (69).

Киритилди: 08.12.2019 06:29. Ўқилди: 3953 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.