Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналду нега димоғдор?

Матбуотда бу футболчи ҳақида жуда кўп негатив фикрларни ёзишади. Роналду деганда кўз олдимизга ҳатто димоғдор шахс образи гавдаланадиган бўлиб қолган. Аммо бу танганинг иккинчи томони. Танганинг биринчи томонида эса жуда кўп ҳақиқатлар яширин.

Роналду онасининг нигоҳларида “Сен туғилмаслигинг керак эди, негаям дунёга келдинг?” деган таънани кўриб катта бўлган. Роналду дастлаб мураббийлик билан шуғулланган эса-да, кейинроқ ичкиликка ружу қўйган отасининг хурмача қилиқларидан безиб катта бўлган. Долореш Авейру ўғлини олдириб ташламоқчи бўлганлигини биласиз. Аммо Роналдунинг пешонасига туғилиш ёзилган эди ва буни ҳеч ким ўзгартира олмасди, чунки Яратганнинг хоҳиши шу эди.

Ҳар ерда Криштианунин тақчиллик таъқиб қилди: гоҳ моддий, гоҳ маънавий тақчиллик. Оилада пул етишмовчилиги, меҳр ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Кейинроқ футбол академиясида ҳам шу ҳолат: Роналду у ерда ҳам тўйиб овқатлана олмас ва кўнгилдагидек кийина олмас, шунингдек, жамоадошларидан четроқда юрарди. Роналдуга қайишган биргина дўсти ҳақида эшитгансиз, иккита болакайдан бири академияга кетиши керак бўлганида дўсти Роналдунинг кетишини хоҳлаган ва ҳатто унга моддий кўмак ҳам берган. Бу ҳақда ўша дўсти шундай дейди: “Роналду мендан иқтидорлироқ эди, шунинг учун ҳам унинг кетишини истадим”.

Хуллас, португалиялик ўғлонни суяган, унга чинакам дўстлик қўлини чўзганлар кам бўлган, жуда-жуда кам... “Спортинг” академиясида жуда одамови бўлгани, фақат иқтидори туфайлигина бошқалар унга эътибор қаратгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Ҳамма нарса биргина Роналдуга боғлиқ эди: онасини қашшоқлик ва муҳтожлик азобидан қутқариш, отасини ичкилик ва иложсизлик домидан олиб чиқиш, қийинчиликнинг аламини гиёҳванд моддалардан олишга киришган акасининг халоскорига айланиш, йўлини тополмаётган опасига нажот бўлиш ва ҳоказо... “Спортинг” академиясига кирган болакайнинг зиммасида шунчалик юк кўп эдики, унча-бунча одамни бу юк синдириб қўйиши ҳеч гап эмасди. Ўша пайтда ҳамма ёш йигитчага умид қилган, агар у “Қўлимдан келмайди”, десаям ҳеч ким бор айбни унга юкламасди. Аммо Роналду жуда эрта улғайди ва босимдан қочмади. Катта бир оиланинг бор юкини бўйнига олган йигитча барини уддалади.

Мен Роналдунинг қиёфасида кибрдан кўра кўпроқ ўзидан мамнунликни кўраман. “Мен қийин вазифани бажара олган, оиласини жарликдан олиб чиққанман”, деганга ўхшаш мамнуният.

Роналду димоғдор, буни инкор этмайман. Аммо у унга нисбатан негатив фикрлайдиганларга, уни нохолис танқид қиладиганларга, уни менсимайдиганларга, уни ёқтирмайдиганларга нисбатан димоғдор. Криштиануни кибрли бўлишда айблайдиганларга савол: кимдир ёнингизга келиб, сен шунақа-шунақасан дея ёмонласа, ерга урса, ёки қаердадир кимгадир сиз ҳақингизда негатив фикрлар айтса, қандай муносабат билдирасиз? Ҳар кўрганингизда “Сен кимсанки мен ҳақимда гапирасан?” дегандек нигоҳ ташлайсиз, гаплари учун исбот талаб қиласиз, уни умуман менсимаслигингизни кўрсатишга уринасиз. Мен Роналдудаги кибрни, димоғни шунақа тушунаман.

Роналду — хайрия ишларида фаол футболчи. Роналду — донорлик туфайли, беморларга қон беришни истагани туфайли баданига бирорта ҳам татуировка чиздирмаган футболчи. Роналду — фикрларида кўпинча Аллоҳни эслайдиган, унга шукрона айтадиган футболчи. Роналду муҳтожлардан ёрдамини аямайдиган футболчи. Шу боис у биз бошқаларни менсимайдиган, бойлигига ишониб, ҳаммадан ўзини юқори қўядиган кибрлилар каби эмас.

Мен Роналдунинг мухлисиманми? “МЮ” ва “Реал”да ўйнаган Роналдуга мухлислик қилганман. Бугун эса йўқ. Айтмоқчиманки, юқоридаги фикрлар Криштиану шахсига нисбатан мутлақо холис фикрлар.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 16.12.2019 12:20. Ўқилди: 16573 марта. Фикрлар: 33 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.