Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ювентус"нинг барча замонлардаги футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоа

Бу иш осон бўлгани йўқ. Биринчидан клубнинг афсонасига айланган футболчилар керагидан ортиқ топилса, иккинчидан жамоанинг муқим бир такик схемаси мавжуд эмас. “Зебра”лар доиммо таркибдан келиб чиқиб тактика танлашларига ўрганиб қолишган. Шу сабабли, 4-3-3 схемасига мурожаат этдик.

Дарвозабон

Жанлуижжи Буффон
 
Жамоанинг 21 асрдаги чинакам тимсолига айланган дарвозабон ҳақли равишда асосий таркибга киритлмоқда. Боз устига, деярли 20 йилдан бери юқори формани ушлаб келмоқда.

Ҳимоячилар

Штефан Лихтштайнер (Швейцария)

Қандайдир оддийроқ кўриниши мумкин, бироқ ўнг қанот ҳимоячиси бажариши керак бўлган барча вазифани швецариялик футболчи ортиғИ билан уддалай олган. Унинг ўз вақтида клубни ёшларга имкон бериш учун тарк этганини ҳам унутмаслик керак.


Гаэтано Ширеа (Италия)

Бу ҳимоячи борасида ҳеч кимда саволлар қолмагани аниқ. У нафақат “Ювентус”нинг балки, бутун Италия футболининг етакчилардан бири саналади. Афсуски, у 36 ёшида клуб скаути вазифасини ўтаётган чоғида автоҳалокат сабабли дунёдан кўз юмган. Клуб мухлислари уни ҳали-ҳамон ёдга олишади.


Джорджо Кьеллини (Италия)

Кьеллини жамоа сардорлигини қўлга киритгунига қадар 13 йил сабр қилишига тўғри келган. Боз устига жамоада тўп сурган Клаудио Джентиле, Чиро Феррары ва Серджио Бриодан сўнг, катта саҳнага чиқиш  исталган ҳимоячининг ҳам қўлидан келвермайди.

Антонио Кабрини (Италия)  

Бутун Италия ва дунё футболидаги энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири. 1982-йилда ўтказилган мундиал ғолиби. Олтита “скудетто” эгаси ва 1985-йилги ЕЧЛ ғолиби. Умумий ҳисобда 14 та катта мусобақада ғолиб чиққан ҳимоячи 20-аср сўнги арафасида “Ювентус”нинг юраги деб эътироф этилган.

Ярим ҳимоячилар

Джузеппе Фурино (Италия)

Бу нуқтага ҳужумларни барбод қилишнинг устасини танладик. Қаҳрамонимиз “Ювентус” шарафини 15 мавсум ҳимоя қилди ва 8 бор “А серия” чемпионлигини қўлга киритди. Ҳозиргидан фарқли ўлароқ бу мусобақанинг савияси анча юқори бўлганини инобатга олсак, Фуринога қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Бундан ташқари, футболчи жамоа либосида ўйин ўтказиш борасида (528 та учрашув) 4-поғонада бормоқда.

Павел Недвед (Чехия)

Майдонда чинакам жангчига айланувчи футболчи узоқ йиллар давомида “Ювентус” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келди. Клубнинг 21 асрдаги қоқилишига қарамай, охиригача жамоани ёлғиз қолдирмади. Кимсан Зиданни ўрнини босишни уддалаган футболчи олдида шляпамизни ечишимиз лозим.

Мишель Платини (Франция)

Футбол тарихидаги энг кучли плеймейкер сифатида ёдга олинувчи Платини ўзининг энг гуллаган даврларини “Ювентус” учун бағишлаган футболчилардан бири. Айнан шу жамоа сафида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютиб олган француз уч бора “олтин тўп”га лойиқ кўрилган. Янги авлод уни асосан нўноқ раҳбар сифатида яхши танийди. Аслида Платини буюк футболчи бўлган!

Алессандро Дель Пьеро (Италия)

Жамоанинг 20 аср сўнгги ва 21 аср бошидаги етакчиси сифатида аълоҳида эътироф этилувчи ҳужумчини бу таркибга киритмасликка ҳеч ким журъат этмаслиги аниқ. Жамоа сафида барчадан кўп майдонга тушган (705 та учрашув) Сандро жамоанинг энг яхши тўпурари (290 та гол) ҳам саналади. Яна саволлар борми?

Роберто Баджо (Италия)

Айнан Баджо туфайли футболнинг дунё миқиёсида тутган ўрнида салмоқли ўсиш кузатилган десак, адашмаган бўламиз. Италия футболининг ўрганилмаган дурдонаси “Ювентус” сафида бешта мавсумни ўтказганига қарамай, ўз ҳисбога 115 та гол ёзиб қўйишни уддалаган. Унинг майдонда кўрсатган мўъжизасини бир бор кўзи билан кўрган мухлислар учун зерикарли  статискик маълумотларга хожат йўқ.

Джампьеро Бониперти (Италия)

Бу ҳужумчи ўз фаолияти давомида “Ювентус”дан бошқа жамоада тўп суришни истамади. Клуб либосида 15 та мавсумни ўтказганидан сўнг, деярли ярм аср давомида жамоанинг энг яхши тўпурари (182) мақомини ҳеч кимга бергани йўқ. 20 асрнинг ўрталарида “Ювентус” томонидан шакилланган ҳужум учлиги: Бониперти, Сивори ва Чарльз ўз даврида тўхтатиб бўлмас кучга айланган эди.

Мураббийлар

Джованни Трапаттони и Марчелло Липпи (иккиси ҳам — Италиядан)


Бу мураббийлар биргаликда “Ювентус” учун 27 та соврин ютиб беришга муваффақ бўлишган. Турин супер клубини умумий ҳисобда 21 йил бошқарган мураббийлардан бирни ажратиб кўрсатишнинг иложи йўқ. Шу сабабли, Италия мураббийлар мактабининг омадли битирувчиларидан иккитаси рамзий жамоа бошқарувига лойиқ деб топилди.

Киритилди: 18.01.2020 18:39. Ўқилди: 7817 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.