Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Икки Альянц эгалари

Бугун 16 март. Машҳур футболчилардан, мураббийлардан ё клублардан ҳикоям йўқ. Балки тўрт йил олдин шу санада ўтказилган суперўйин ҳақида эсламоқчиман. Чемпионлар Лигаси ўйинлари танаффусга чиққан пайти бу айни муддао.

2015/16 йилги мавсум финалга Мадриднинг икки клуби чиққан ва биринчи жамоа ғолибликни қўлга киритган. Қизиғи, ўша мавсумнинг энг қизиқарли жуфтлигида на “Реал”, на “Атлетико” бор эди. Финалгача бора олмаган Мюнхен ва Турин клублари ўртасидаги баҳс бўлган. “Альянц” ўйингоҳларига эга бўлган ва футболчиларни бир-бирига алмаштиришга одатланган жамоалар жуфтлиги ўша мавсумнинг ёдда қоларли лаҳзаларини тақдим этиб берганди бизга.

Ўзи, кўпчиликка маълумки, ЕЧЛнинг нимчорак финалида битта жуфтлик барибир супер бўлади. Бу йилги “МанСити”-“Реал”, ўтган йилги “Ливерпуль” – “Бавария” жуфтлиги каби. “Ювентус” ҳамда “Бавария” ўртасидаги икки ажойиб ўйин.

Биринчи учрашув Туринда ўтган ва унда мезбонлар камбэк қилишганди. Мюллер ва Роббен киритган икки голга танаффусдан сўнг Дибала ва Стураро жавоб берганди. 2:2 билан Мюнхенга йўл олаётган клублар жавоб ўйинида уларни нималар кутаётганини билишмасди. Уҳ, ёдимизда!

Сценарийнинг такрорланишини қаранг: Ўша пайти Туринни гуллатган Погба ҳисобни очган, давомидан Куадродо меҳмонларни икки тўп фарқи билан олдинга олиб чиққани ёдимизда. Биринчи бўлим 0:2. “Бавария” камида ўтган ўйинда “Ювентус” амалга оширган ишни такрорлаши, қўлидан келса, кўпроқ гол йўллаши зарур эди.

Гвардиола танаффусда йигитларга нималар деган билмаймизу, немислар бутунлай ўзгариб чиқишди. Бироқ, дастлабки жавоб голини кутиш учун кўп вақт кетди. 73-дақиқа, ҳамиша навқирон Левандовски нажот эшигини тақиллатишга тушди. Ҳакам ўйин тугаши ҳақидаги ҳуштагини чалиш арафасида Томас Мюллер жамоаси жонига оро кирди. 2:2.

Овертайм. Руҳан устун бўлиб олган мезбонлар буёғига рақибни янчиб ташлашди. Тьяго Алькантара учинчи голни йўллаган бўлса, 110-дақиқада Кингсли Коман ўйинга нуқта қўйган.
Қизиғи, барча голларда энг фаол ўйинчи Дуглас Коста иштирок этган. Бугунги кунда “Ювентус” либосида ўйнаётган иқтидор эгаси...

4:2, умумий натижа 6:4. “Бавария” йўлида давом этади. Аммо ўша қувончли лаҳзаларда ҳеч ким бу супербеллашувни тақдим этган жамоалар “Сан сиро”даги финал оқшомига етиб боролмасликларини билмасди. Начора, баъзан шундай бўлиб қолади: аро йўлда шоу кўрсатган қаҳрамонлар метронинг кейинги бекатида тушиб қолишади.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 16.03.2020 07:17. Ўқилди: 6814 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.