Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Байроқдорлар ўйини

Дунё аҳлини титратган ойнинг охирги куни. Энг кўп жабр чекаётган юрт шубҳасиз Италия. Шу боис, Италия футболининг ажойиб ўйинларидан бирини эслашга ижозат бергайсиз.

"Ювентус" – "Милан". 2018 йилнинг 31 март куни "Алянц стэдиум"да ўтказилган баҳс Италия футболининг байроқдорлари ўртасидаги муҳим ўйин эди.

Тўғри, 2018 йилги "Милан" ўзгараётган, ҳали қатъий қай йўлга тушиб олгани номаълум, Гаттузога ишонч билдирилган, таркиби юз фоизга ўзгариб кетган "Милан" эди. Ундан бирданига оламшумул муваффақиятни, ё инқирозни кутиш ҳам мумкин эди. Афсуски, аср аввалининг олди жамоаси инқироз йўлини танлади.

Аммо шундай бўлса ҳам, "Ювентус"га қарши ҳар бир ўйинда "Милан" юқори даражада ўйнаб беради. Кўп эътибор берганман. Эҳтимол, биргина ўйинга ўтмишнинг нурли онларини кўчириб ўтишга ҳаракат қилар. Ёш футболчилар эгнидаги либосни кимлар кийганини эслаб қолишар. Ё Гаттузо каби клуб афсонасиб бўлган йигитлар тушунтира олишар шу нарсани.

Хуллас, "Ювентус" шу куни анчайин қийналган. Гарчи ҳисобни Дибала суперзарбаси билан очган бўлса-да, "Милан" тезда фарқни йўққа чиқарган. Гол муаллифи – Бонуччи. Ҳа, ўша Бонуччи. "Ювентус"дан баъзи сабаблар туфайли "Милан"га ўтган ва собиқ жамоасига қарши баҳсда ўзини кўрсатган Леонардо.

Ўйин тугашига ўн дақиқа қолгандагина "Ювентус" жисмоний томондан устунлигини кўрсатди ва "Милан" ҳимоясининг заиф томонларидан фойдалана олди. 79-дақиқа Хуан Куадрода ҳисобни "Юве" томонга оширган бўлса, Сами Хедира ўйинга нуқта қўйди. 3:1.

Ўйинга мос натижа бўлмаганини айтиб ўтайлик шу ерда. Тўп назорати элликка эллик, хавли зарбалар бўйича "Милан" 10:7га енгган. Ўнтадан бештаси дарвоза соҳасига аниқ йўлланган, "Ювентус"да тўрттаси. Тўрттадан учтаси гол. Бу албатта тажриба билан боғлиқ масала.

"Милан" охиригача шундай ўйнай олмади ва Гаттузони бўшатиб юборди. Хато қилди. Бугунги "Наполи" ижросидаги ўйинларда кўряпмизки, унга ишонавериш керак экан.

Шунинг учун эсладим. Афсус, бугун шу стадион ва диёр футболни ҳаммадан кўпроқ соғинмоқда.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 31.03.2020 07:13. Ўқилди: 3802 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.