Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Буффондан олтинга тенг сўзлар

Футбол оламининг тирик афсонаси, ЖЧ ғолиби ва 21 асрдаги энг кучли дарвозабонлардан бири – Жанлуижжи Буффон доимо омма эътибор марказида турган. Қаҳрамонимиз қолган футболчилардан фарқли ўлароқ, сокин ҳаёт тарафдорларидан саналади. Шу сабабли, унинг иқтибосларида баланд-парвоз гаплардан кўра, маънили жумлаларни учратишингиз мумкин.

Stadion.uz жаҳон футболи юлдузи томонидан айтилган энг сўнгги иқтибосларни эътиборингизга ҳавола этади.

Жижи ҳеч қачон супер машиналар ёки қимматбаҳо қасрлар сотиб олиш билан мақтанмайди. Унинг айтишича, пулнинг инсон ҳаётида тутган ўрни тамомила ўзгача. Футболчи ўзининг “Tuttosport” нашри учун берган сўнгги интервюсида айнан шу мавзуга холисона тўхталиб ўтган эди.

"Пул – бу ҳамма нарса дегани эмас! Дарҳақиқат,  айрим вазиятларда пул сенинг ҳаётингга, оила ва бахтли бўлишингга ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини англаб етасан. Афсуски, буни барча инсон ҳам дарров англай олмайди. Агарда, инсон катта пуллар эгасига айланишни бошлагач, атрофдагилар билан муносабатини ўзгараётганини сезса, демак у ҳаётининг асл моҳиятидан бебахра қолибти. Демак ўша инсон ҳаётнинг қадрига етмайди. Менда доимо пул билан яхши алоқада бўлганман. Ўйлашимча, бу инсон ҳаёти учун муҳим омил. Сабаби, айнан пул ҳаётнинг яхшиланиши учун кўмак берувчи энг яхши восита. Шундай бўлсада, пул хурсандчилик олиб келувчи омил эмас. Инсонга фақат ва фақат ўзи қилган хайрли амалларигина бахт олиб келади. Бахтли бўлиш учун пулнинг қанча бўлиши аҳамиятсиз. Асосийси, инсон руҳан ўзини соғлом ҳис этиши. Мен ҳеч қачон пулга меҳр қўйган ҳасис инсон бўлмаганман. Агарда, мен дунёнинг энг камбағал инсонига айланиб қолсам ҳам, барчага бирдек муомиллада бўлишни давом эттираман. Ҳеч қачон ҳасад қилмаслигим аниқ. Сабаби, ҳаётимда эришган барча ширин хотираларимнинг пулга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фарзандларимнинг кулгуси, меҳрибон турмуш ўртоғим ва севимли касбим"

Машхурлик бобида Жижи дунёнинг исталган футболчиси баҳслаша олади. Узоқ йиллардан бери ишончли сўзи билан бирга тилга олунувчи киппер ўз машҳурлиги билан юз берувчи муаммоларга ҳам қисқача тўхталиб ўтишни ҳуш кўради.

"Агар янги дўстлари ёки янги коллективга кирсам, доимо менга аввалига жуда ёмон кўз билан қарашаётганини ҳис қиламан. Тўғриси, бундан сира хафа бўлмайман. Сабаби, уларнинг даврасига бир машҳур инсон кириб келди ва барчага жилмайиб қарамоқда. Менинг қувноқлигимни ҳамма ўзича тушунади. Шундай бўлсада, бироз вақт ўтгач мен ҳам улар сингари оддий инсон эканлигмни англашади. Қарабсизки, ўртадаги тўсиқ йўқолади. Суҳбатимиз сўнггида улар мени қадрлашни бошлашади. Сабаби жуда одий. Гап шундаки, мен баъзилар сингари ўзимни “ўзгача” ёки “ягона” деб ҳисобламайман. Менинг оддий инсон эканлигимни ҳис қилганлар, кўп ўтмай самимий дўстларимга айланиб кетишади. Ҳаётда дўстлашишни истасангиз, биринчи навбатда уни кечиришни ўрганиш лозим. Инсон боласи ҳато қилишга моил. Шу сабабли, ҳатоларга кўз юмсангизгина, сиз исталган даврадаги энг азиз инсон бўлишиниз мумкин"

Италиядаги келишилган ўйинлар борасидаги шов-шувли воқеа “Ювентус” клубига оғир зарба бергани ёдингизда бўлса, ажаб эмас. Клуб тарихидаги қора кунларда кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетган бўлсада, Жижи “Ювентус”га содиқ қолишга қарор қилади. Футболчининг ўзи 2006-йилда бўлиб ўтган воқеани қуйидагича хотирлайди.

"Менинг футболдаги ўз ҳақиқатим бор. У фақат бизнес ёки шон-шуҳрат устига қурилмаган. Футбол – бу ҳиссиёт! Уни ҳис қила билиш лозим. Акс ҳолда, сиз соч турмакалари ва ижтимоий тармоқларидан бошқа нарса қизиқтирмайдиган футболчига айланиб қоласиз. 2006-йилдаги воқеалардан сўнг, бизни пастга “улоқтириб” юборишди. Айрим жамоадошларимиз клубни тарк этишди. Мен эса, бундай пайтда клубни тарк этишни ўзим учун шармандалик эканлигини чуқур ҳис этдим. Йигитлар билан ўтириб гаплашиб олдик. Уларга футболни ҳис қилиш ҳақида, футболда пулдан муҳимроқ омиллар борлиги ҳақида сўзлаб бердим. Барчамиз, бир қарорга келдик ва кўп ўтмай ўз ўрнимизга қайтдик. Ёдимда бор, клуб футболчилари жуда қийин аҳволга тушиб қолганига қарамай, вазиятдан мардонавор чиқиб кетишган эди. Улар учун энг оғир паллада, чинакам ўрнак бўлишга интилганман"

Жанлуижжи Буффоннинг назлида майдонда ғалаба қозониш учун 25 та футболчининг ёрдами керак. Айтишича, ҳатто ўйинда иштирок этмаган футболчиларнинг ҳам ғалабада улуши бор ва уларни ҳам ҳурмат қилиш талаб этилади.

"Мен инсон ҳаётда катта ғалабаларга эриши учун кичик деталларни кўздан қочирмаслиги лозим деб ҳисоблайман. Ҳурмат, ҳушмомилалик ва тарбия. Бир қарашда кўримсиз ҳислатлар, бироқ улкан ғалабаларнинг замирида айнан шу учта омил мавжуд. Агар лиқ тўла автобусда ёши катта инсонга жой бериш учун ўрнингдан турсанг, демак сенда ўз ҳаётинг давомида катта ғалабаларга эришиш имкони мавжуд. Айнан шу кичик детталар бахтли ва ҳотиржам ҳаётни таъминлаб беришга қодир. Бунга риоя қилиш керек ҳолос. Баъзан футбол майдонидаги ғалабалар чоғида, захирада ўтирган футболчиларни ҳеч ким эсламайди. Ваҳоланки,  айнан шу футболчилар майдондаги жамоадошлари учун руҳий далда бериб турувчи куч саналади. Уларнинг вазиятга билдираётган реаксияси, майдон четида ҳаяжон билан ўйинни томоша қилиши ҳам тўп учун кураш олиб бораётган футболчига қўшимча куч бағишлайди. Нафақат клуб ва мухлислар, балки жамоадошингиз олдида ҳам маъсулиятли эканлигизни ҳис этасиз"

Сияқси чиқиб кетган мавзу бўлсада, Жижининг футболдан ташқарида қандай касб билан машғул бўлиши кўчиликка қизиқ бўлиши турган гап. Унинг айтишича, у футболчи бўлмаган тақдирда ҳам узоққа кетмаган бўлар эди.

"Агар мен машур футболчи бўлмаганимда ҳам, тақдиримни тамомила ўзга томонга бурмаган бўлар эдим. Ота-онамни тез-тез йўқлаб тураман. Биласизми, ҳар сафар борганимда уларга нақадар ўхшаш эканлигимни чуқур ҳис эта бошлаяпман. Шундай экан, футболчи бўлмаганимда албатта жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлар эдим. Ҳудди улар сингари бутун фаолиятимни болалар билан ўтказган, доимо спорт билан ҳамнафас ҳаёт кечирган бўлар эдим. Доимо спортни севганман. Шундай бўлсада, футбол менга жуда кўп нарса берди. Уни ҳурмат қиламан. У сабабли ҳаётимнинг катта қисмини мароқли ўтказдим. Жамоам билан мағлубият аламини, ғалаба шукуҳини ҳис этдим. Бунинг учун футболдан минаддорман"

Киритилди: 15.06.2020 14:57. Ўқилди: 6970 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 7 16
2 Интер 7 14
3 Ювентус 7 13
4 Лацио 7 13
5 Удинезе 7 13
6 Милан 7 11
7 Торино 7 11
8 Аталанта 7 10
9 Рома 7 10
10 Эмполи 7 10
11 Фиорентина 7 10
12 Верона 7 9
13 Болонья 7 8
14 Комо 7 8
15 Парма 7 6
16 Кальяри 7 6
17 Лечче 7 5
18 Женоа 7 5
19 Монца 7 4
20 Венеция 7 4

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

06.10.2024. «A» Серия. 7-тур.
15:30
Ювентус
1-1
Кальяри

Навбатдаги учрашув

19.10.2024. «A» Серия. 8-тур.
23:45
Ювентус
-:-
Лацио

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.