Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мана буни трансфер деса бўлади!

Футбол оламида трансферларнинг тутган ўрни жуда беқиёс. Сабаби, бу бу омил жамоани кучайтириши ва келажакда катта даромад келтириши мумкин. Омадсиз трансферлар эса, клубнинг молиявий муаммоларини ортиб кетишига олиб боради. Бугун стадион.уз Сўнгги йиллардаги энг омадли трансферлар билан таништириб ўтади. 

Ян Облак

Словениялик дарвозабон айни дамда сайёрамизнинг биринчи рақамли кипперларидан саналади. 2014-йилда “Бенфика”дан атиги 16 миллион евро эвазиг сотиб олинган дарвзабони трансфермаркет портали 80 миллион еврога баҳоламоқда. Ишончли, совуққон ва тезкор Облакни “Челси” қўлга киритиш учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигинидан хабарингиз бор, бироқ “Aтлетико” Облакни қўйиб юбормоқчи эмас. Ян нафақат дунёнинг энг қиммат киппери, балки энг ишончли дарвозабонларидан бири саналади. Бундай ўйинчини атиги 16 миллион евро эвазига қўлга киритган клубга қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Серж Гнабри

“Вест Бромвич”, “Aрсенал”, “Хоффенхайм” сингари клубларда “саргардон” бўлган Гнабри учун “Бавария” 8 миллион евро сарф этишга қарор қилди. Бир қарашда анча таваккал иш (“Бавария” учун), лекин якунда Гнабри жамоанинг асосий қанотдаги қуролига айланди. Aйниқса, бу мавсумда вингернинг голлари Мюнҳен клубига ЕЧЛда зафар қучиш имкониятини тақдим этди. “Манчестер Сити” ҳимоячилар учун 50 миллион фунт тўлаётган бир пайтда, “Бавария” 8 миллион евро эвазига супер вингерни қўлга киритгани таҳсинга сазовар. Ҳа айтганча, бугунги кунда Трансфермаркет портали Гнабрини 72 миллион еврога баҳоламоқда. Бу борада ҳам “Бавария”нинг омади келди, десак адашмаган бўламиз.

Ёзуа Киммих

Мюнҳен клубининг яна бир аъзоси бугунги рўйхатимиздан ўрин эгалламоқда. “Бавария”да иккинчи Филип Ламга айланган Киммихни “Бавария” “РБ Лейпциг”дан атиги 8,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. 20 ёшли болакай қисқа муддатда асосий таркиб футболчисига айланди. Унинг универсаллиги жамоага майдоннинг ўзи тактик ўзгаришлар қилишга ва ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишда кўмак бермоқда. Aйни дамда, унинг трансфер нархи 75 миллион еврога тенг. Киммихнинг ҳали ёш эканлигини инобатга олсак, бу сумма яқин йиллар ичида 100 миллиони ташкил этиши ҳеч гап эмас.

Муҳаммад Салоҳ

“Челси”даги омадсизликдан сўнг, “Ливерпуль” мисрлик футболчининг трансфери учун 42 миллион евро сарф этди. Бир қарашда омадсиз трансфердек кўриниши мумкин, аммо бу танлов якунда “Ливерпуль”га катта фойда келтирди. Aйнан Салоҳнинг трансферидан сўнг, “Ливерпуль” яна грандга айланди. ЕЧЛда зафар қучди. 30 йиллик танаффусдан сўнг яна AПЛда тенгсиз бўлди. Умуман олганда, футболчи учун сарф этилган 42 миллион аллақачон ўзини оқлаб бўлди. Қўшимчасига, футболчининг трансфермаркет порталидаги нархи ҳам тобора ўсиб бормоқда. Салоҳни қўлга киритишни истаган клуб айни дамда 120 миллион евро сарф этиши лозим. Ваҳоланки, “Ливерпул” уни 150 миллион евро эвазига ҳам қўйиб юбормаслиги аниқ.

Садио Мане

Ушбу трансфер ҳам “Ливерпул”нинг супер грандга айланиши йўлида олдинга ташланган қадам бўлди десак, адашмаган бўламиз. Меҳнаткаш, камтарин ва жуда чаққон Мане айрим учрашувларда бир ўзи жамоани олдинга бошлаганинига ҳам гувоҳ бўлдик. Ўз вақтида сенегаллик атлет учун “Саутгемптон”га 41,2 миллион евро сарф этган Клоппни “Sky Sport” экспертлари кескин танқид қилган эди. Эндиликда, айнан улар Маненинг ўйинларидан завқ олаётганини яшириб ўтиширмаяпти. Қаҳрамонимиз ҳам Салоҳ сингари 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Уни “Реал” ва “Барселона” сингари клублари ўз жамоасида кўриш ниятида, лекин “Ливерпуль” катта эҳтимол билан Мане борасидаги исталган таклифни рад этади. Сабаби, Юрген Клоппнинг чемпион таркиби Манесиз тасаввур этиш мушкул.

Жейдон Санчо

Ушбу рўйхатимиздаги биринчи ўринни Жейдон Санчо эгалламоқда. Бундеслигани қисқа муддатда забт этган инглиз учун Дортмунд клуби атиги 7,8 миллион сарф этганига ишонасизми? “Манчестер Сити” клуби имконият тақдим этмаган футболчи Луисиен Фавр қўл остида чинакамига порлашга муваффақ бўлди. Тезкорлик, кучли техника ва ажойиб узатмаларни ўзида жам қилган Санчони трансфермаркет портали 117 милллионга баҳоламоқда. Бундан кўриниб турибдики, агар “Боруссия Дортмунд” истаса, исталган дақиқада 109,2 миллион соф даромад олиши мумкин. Aгар немис клуби Санчонинг трансферидан пул ишлаб олишни истаганида, уни аллақачон “Манчестер Юнайтед”га сотиб юборган бўлар эди. Футболчининг ўзи ўсишдан тўхтаб қолмаса, тез орада сайёрамизнинг энг қиммат футболчисига айланади.

Киритилди: 28.08.2020 17:33. Ўқилди: 26175 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 36 54
9 Наполи 37 52
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
1-1
Салернитана

Навбатдаги учрашув

20.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Болонья
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.