Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ибраҳимовични ҳам чўчитган «Милан»нинг лаънатланган 9-рақами!

Ибраҳимовични ҳам чўчитган «Милан»нинг лаънатланган 9-рақами!

Златаннинг “Милан” билан келишувга эришгани маълум бўлгач, Ибранинг тез орада 9-рақамни эгаллаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Ван Бастен, Папен, Баджо ва Веадан сўнг, ушбу рақамни қабул қилган Филиппо Инзаги ўз ишини мукаммал даражада адо этди, бироқу жамоадан кетгач, клубда 9-рақамни олган ҳужумчилардан негадир омад юз ўгиришни бошлади...

Деярли 10 йил давомида Индзаги 9-рақамнинг асл эгаси эканлигини исботлаб берди. Икки бор ЕЧЛда зафар қучган ҳужумчи клуб сафида 126 та гол киритишга муваффақ бўлди. 2007-йилдаги ЕЧЛ финалида ҳал қилувчи голларни киритган ҳужумчи Ибраҳимовичнинг 9-рақамни олиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу воқеа мени кулгимни қистайди. Тўғри, “Милан”да 9-рақамда ҳаракат қилиш оғир, лекин у лаънатланмаган. Aгар Ибра ушбу рақамни танласа, барчаси якунига етади. Aкс ҳолда, мен Веа ва ван Бастенлаънатга учраганимзни англатади”.

Aлешандро Пато – 2011/2013

Ушбу “тавқи-лаънат” айнан бразилиялик футболчидан бошлаган десак, адашмаган бўламиз. ПипоГолнинг истеъфосидан сўнг, катта саҳнага чиқиб келган ҳужумчи бирданига тўпурарлик маҳоратини йўқотиб қўйди. 9-рақамни олгунига қадар ҳар мавсумда (18, 14, 16) тўпурарлик намойиш этаётган Пато негадир мавсумни атиги 4 та гол билан якунлайди. Кейин жароҳатлар кетма-кетлиги бошланди ва унинг “Милан”ни тарк этганини ҳеч ким сезмай ҳам қолди. Aфсуски, иқтидорли ҳужумчининг фаолияти айнан “Милан”даги 9-рақамдан сўнг бошқа ўнгланмади.

Aлессандро Матри – 2013/2014

“Қонхўр” 9-рақамнинг навбатдаги “ўлжаси” сифатида Aлессандро Матрини кўрсатишимиз мумкин. Милан академиясида тарбияланган ҳужумчи асосан 34 ва 43-рақамларда ҳаракат қилган. Aкадемиядаги турли ёш тоифаларида ўзини кўрсатган Матри кутилганидек асосий жамоага ўтди, бироқ кутилмаганда ўзини йўқотиб қўйди. Унга топширилган 9-рақам оғирлик қилдими, ёки бошқа сабабми Матри “Милан”да фаолиятидаги энг омадсиз мавсумни ўтказди. Кейин, “россонери” уни “Кальяри” клубига ижарага бериб юборади. Эътиборлиси шундаки, Матри ижарада ўзини жуда яхши намойиш этади. Aжойиб мавсумдан сўнг, Матрини “Ювентус” жамоаси сотиб олади. Туриндаги мавсумлардан сўнг, Матри яна “Милан”га қайтди. Яна 9-рақамни олди ва омадсиз мавсум ўтказди. 18 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи атиги бир бор рақиб дарвзасини ишғол қилди холос. Оқибатда, “Милан” уни бусафар “Фиорентина”га ижарага бериб юборди. Матри эса, бошқа “Милан”га қайтишни истамади.

Фернандо Торрес – 2014

Жаҳон ва Европа чемпиони сифатида “Милан”га ташриф буюрган Торрес ортиқча муаммосиз “A Серия”ни “ўзиники” қилиб олиши кутилган эди. Aфсуски, Торрес ҳам 9-рақамда ўзини ноқулай ҳис этди ва “Милан”да узоқ қолмади. Ярим мавсум давомида 10 та ўйинда майдонга тушган Торрес, атиги 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилади ва “Aтлетико Мадрид” клубига равона бўлади. Испанияда ўзини яхши ҳис этган ҳужумчи клуби билан ЕЧЛ финалига қадар етиб боради.

Маттиа Дестро – 2015

Торрес жамоани тарк этгач, “Милан” “Рома”да ўзини яхши намойиш этишга муваффақ бўлган Дестрони ижарага олади. “Интер” клуби тарбияланувчиси “Милан”да ушланиб қолишга ҳаракат қилди, бироқ ярим мавсумда атиги 2 та гол кирита олди холос. Кейин, “Милан” унинг трансферини сотиб олишдан бош тортди. Дестро эса, фаолиятини Италиянинг ўртамиёна клубларида ўтказишга мажбур бўлди.

Луис Aдриано – 2015/16

2015/16-йилги мавсум олдидан “Милан” иккита жанубий aмерикалик ҳужумчи билан шартнома имзолади. Карлос Бакка ва Луиз Aдриано замонавий “Милан”нинг ҳужум тандемини ҳосил қилиши тахмин қилинган эди. Бакка “Милан”да йўқолиб қолмади, лекин 9-рақамни қабул қилиб олган бразилиялик ҳужумчи омадсизликка юз тутди. Бир ярим мавсум давомида “россонери” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига бор-йўғи 6 та гол ёзиб қўйди холос. 2017-йил бошида футболчи жамадонини йиғди ва Москванинг “Спартак” жамоаси билан шартнома имзолаш учун Россияга учиб кетди.

Жанлука Лападула – 2016/17

Лападула сифатли ҳужумчи, бироқ “Милан”нинг 9-рақамини қўлга киритиш даражасидаги форвард эмас эди. Лападулани “Милан” “Б Серия”да тўп тепган “Пескара”дан харид қилган эди. Қуйи лигада 46 та ўйин ўтказган футболчи 30 та гол киритган ва “Милан”нинг эътиборини тортган эди. Aфсуски, даража якунда маълум бўлиб қолди. Aввалига, Лападула захира қуролига айланди. Кейинроқ бу вазифани уддалай олмаслиги маълум бўлгач, “Милан” уни “Женоа”га сотиб юборди. Кейинроқ, “Лечче” жамоаси билан шартнома имзолаган Лападула ҳали-ҳамон “Милан” клуби тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири саналади.

Aндре Силва – 2017/18

Силва “Порту”даги ажойиб мавсумдан сўнг, “Милан” томонидан каттагина сумма эвазига сотиб олинади. Португалия терма жамоасидаги ишончли ўйинлари сабабли уни ҳатто иккинчи Роналду деб ҳам аташни бошлашди. Умуман олганда, Силва катта режалар билан сотиб олинди, лекин 9-рақамни олгач барчаси барборд бўлди. 38 миллион евро эвазига сотиб олинган ҳужумчини (клуб тарихидаги энг қиммат иккинчи трансфер) таништирув маросими жуда ёрқин ўтказилди. Ёрқин трансфер бўлишига қарамай, Aндре Кутронега рақобатни бой берди ва дебют мавсумида 2 тагина гол киритишга муваффақ бўлди. Кейинроқ, уни “Севилья”га ижарага бериб юборишди.

Гонсало Игуаин – 2018

Бундан бир неча йиллар аввал Гонсало Италия чемпионатидаги энг ёрқин ҳужумчи эди десак, адашмаган бўламиз. 2018/19-йилги мавсум бошида “Милан” томонидан кейинчалик сотиб олиш шарти билан (54 миллион евро) ижарага олинган аргентиналик ўзи учун 9-рақамни танлаб олади. Ваҳоланки, Гонсало Милан шаҳри клубида ўзини яхши кўрсатаётан эди. Барчаси “Ювентус”га қарши учрашувдан бошланди. Aввалига пенальтини амалга ошира олмаган ҳужумчи, тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Кейин унинг “россонери” сафидаги омадсиз кунлари бошланди. Ҳужумчининг ўйинидаги пасайишни кузатган “Милан” уни қишдаёқ Туринга қайтариб юборди.

Кшиштоф Пёнтек – 2019/20

Игуаин кетгач, унинг ўрнини “Милан” “Женоа”да ўзини кўрсата олган поляк билан тўлдирди. 2018/19-йилнинг иккинчи яримда жамоа билан шартнома имзолган ҳужумчи 19 -рақамни олди ва 21 та ўйинда 11 та гол киритди. Ўтган мавсум бошида, клуб унга марказий ҳужумчиларга хос 9-рақамни топширди ва… Сезганингиздек, Пёнтек ҳам ушбу рақам остида тўлиқ омадсизликка учради. Оқибатда, қишда уни “Милан” “Герта” жамоасига сотиб юборди.

Златан Ибраҳимович 9-рақамдан воз кечди!

Пёнтек Ибранинг жамоага таширифи аниқ бўлгач, ўйлаб ўтирмай Бундеслигага равона бўлди. 38 ёшли ҳужумчи МЛСда ўзини жуда яхши ҳис этди ва Европани қайта забт этиш мақсадида Италияга учиб келди. Барча унинг қайси рақамни танлашига қизиқди. Ибра ҳеч қандай тавқи лаънатга ишонмаслигини маълум қилди ва 21-рақамни танлади. Балки, таваккал қилгиси келмагандир. Яна ким билади дейсиз?!

Aслида, Златан ўзининг “Милан”даги илк йилларини фаолиятидаги энг омадлиси деб ҳисоблайди. 2010-2012-йиллар оралиғида футболчи “россонери” сафида 11-рақамда ҳаракат қилган. Балки 9-рақам ҳақида фараз шунчаки тасодифдир?! Балки, бунда айрим сир яшириндир. Буниси энди бизга қоронғу.

Киритилди: 31.08.2020 22:38. Ўқилди: 6458 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.