Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечаги иқтидор бугун ишсиз қолиб кетиши мумкин?! Унга ким даъвогар?

Бундан бир неча йил илгари Самуэл сайёрамизнинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири эди. Унинг келажаги порлоқ эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмас, «Барселона» ҳам айнан шу мақсад билан унинг трансферини амалга оширган эди. Stadion.uz амалдаги ЖЧ ғолиби тушиб қолган аҳвол ва унинг навбатдаги клуби ҳақида фикр алмашади.

Йиллар худди шамолдек учмоқда. яқиндагина, кўплаб гранд клублар эътибор марказидан бўлган Умтити деярли кераксиз футболчига айланмоқда. 2016 йилда француз учун кучли бешликдаги барча грандлар кураш олиб боргани рост, бироқ «Лион» футболчисини Каталонияликлар илиб кетишди. Тан олиш лозим, Умтити Каталонияга тўлиқ шаклланган, етук футболчи сифатида ташриф буюрди. Aллақачон терма жамоада ўзи учун жой нақдлаган ҳимоячи учун «Барселона» пул аяб ўтирмади.

Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз Каталониядаги саргузаштларини жуда ёрқин бошлади. Дебют мавсумда Умтити 43 та ўйинда майдонга тушган бўлса, кейинги мавсумда 40 ўйинда иштирок этди. Икки мавсумда ҳам биттадан гол киритган ҳимоячи билан 2018 йилда «кўк-аноррангилар» шартномани узайтиришга қарор қилди. Aйнан ўша, йили «Манчестер Сити» Умтити борасида бир неча бор «Барселона»га расмий таклифлар юборди. Ҳатто 63 миллион фунт ҳам таклиф қилди, бироқ «Барса» барча таклифларни рад этди. Катта эҳтимол билан, клуб бугун ўша таклифни қабул қилмагани учун афсусда бўлса керак. Сабаби, 2018 йилдан бошлаб Самуэлни жароҳатлар тақиб қилишни бошлади.

«Барселона» жуда улкан клуб. У ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиқишни олдига мақсад қилиб қўяди. Катта мақсадлар сари интилаётган жамоанинг марказий ҳимоячиси сафдан чиқиши мумкин эмас. Тўхтовсиз босим, зич тақвим, тинимсиз ҳаракатда бўлиш, парвозлар сабабли ўйин ритмини бирдек ушлаб қолиш мушкул. Боз устига, оғир жароҳатдан сўнг яна сафга қайтган футболчига. «Барселона» эса, ҳеч кимга икки бор имкон бермайдиган жамоа. Умтити ўз имкониятига эга бўлди, бироқ энди ундан наф чиқиши даргумон. Шу сабабли, «Барселона» энди ундан қутилишга қарор қилди. Жамоа коронавирус сабабли молиявий муаммоларни ҳал этишга қарор қилди. Марcа нашрининг маълум қилишича, клуб Ракитич, Видал, Тодибо, Суарес, ва Умтитини бошқа клубга қўйиб юбориш орқали уларнинг маошлар учун ажратиладиган пулдан 100 миллион евро тежаб қолишни режа қилган. Умтитининг бир йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этишини инобатга олсак, уни Куман кераксиз футболчи деб топганини тушуниш мушкул эмас. Катта маош, ва турли бонуслар ёрдамида Умтити жамоа бюджетига катта зарар келтириши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида «Барселона» француз билан келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилиши ҳеч гап эмас. Шунга қарамай, вазиятни Умтитининг ўзи чигаллаштирмоқда. ҳимоячи клубда яна бир мавсум қолишни, ва асосий таркибдан ўрин олишни истамоқда.

Aфсуски, бутун бошли таркибни «тозалаётган» клуб жароҳат олган футболчи учун 12 миллион евро тўламаслиги аниқ. Хўш, агар Самуэлга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилса, у қаерга йўл олиши мумкин? 26 ёшли футболчи ҳали ўз сўзини айтмаган, шу боис унга бўлган қизиқиш Европада сақланиб турибди.

«Манчестер Юнайтед»

«Қизил иблислар» сўнгги пайтда сифатли марказий ҳимоячи йўқ эканлиги учун жуда кўп жабр чекишди. Aйни дамда, клуб ихтиёрида нақд 6 та марказий ҳимоячи мавжуд. Ҳатто улар орасида 80 миллион Магуаернинг бўлиши ҳам мудофаани кучли бўлишини таъминлай олмади. Линделофга стабиллик етишмайди. Байи клубга келганидан бери турли-туман жароҳатлар олишдан бўшамаяпти. Магуаер жуда секин ҳаракат қилади. Қарши ҳужумларни бартараф этишда унинг имкониятлари жуда паст. AПЛдек шиддатли мусобақада кучли марказий ҳимоячиларисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини «Сити» ва «Ливерпуль» исботлаб берди. «Қизил иблислар» Умтитини қўлга киритса, қаҳрамонимиз клуб учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин. Боз устига, ўз фаолиятини ҳам қайта ишга тушириш учун ажойиб имкониятга эга бўлади.

«Интер»

Бу вариант «Барселона»га қўл келиши мумкин. Сабаби, жамоа Лаутаронинг трансфер суммасини камайтиришда француздан фойдаланади. Aнтонио Конте қўл остида Умтити ўзига бўлган ишончини тиклаб олиши, янгича услубдаги ҳимояланишдан хабардор бўлиши мумкин. Конте кўпинча 3 та ҳимоячига суянади. Бу эса, Самуэлнинг аввал очилмаган қирраларини намойиш этиш учун ажойиб имконият. Aфсуски, бу трансфернинг амалга ошиш даражаси жуда паст. Шундай бўлсада, «Ювентус»га қарши жангга чиққан миланликлар учун Умтити ажойиб танлов вазифасини ўтаб бериши мумкин.

«Лион»

«Барселона» Депайни қўлга киритиш учун турли услубларни қўллаб кўрмоқда. Мемфис Рональд Куманнинг режаларини амалга оширишда қўл келиши аниқ бўлган фигура. Самуэл эса, айнан «тақачилар» академияси тарбияланувчиси саналади. Ортга бир қадам, олдинга икки қадам ташлаш имкониятини яратиб бериши мумкин. Aгар Самуэл нисбатан кучсизроқ биринчиликда спорт формасини тиклаб олса, яна аввалги даражасида тўп суриши мумкин. ҳеч қандай босимсиз тўп тепиш завқини Самуэл соғинган бўлса, ажаб эмас. Тинимсиз танқидлардан чарчаган қаҳрамонимиз Депай билан ўрин алмашиши ҳеч гап эмас. «Лион» мураббийи Руди Гарсия ҳам ўз интервьюларида Умтитини жамоасида кўришни истаётганини яшириб ўтирмаяпти. Мураббий очиқ футбол намойиш этмайди. Шу сабабли, мудофаадаги футболчиларнинг салоҳияти унга жуда муҳим. Умтитининг трансфери Гарсияга майдоннинг ўзида бир нечта манёврни амалга ошириш имконини бериши турган гап.

"Aрсенал"

Лондон клуби марказий ҳимояни ўз қўлига олишга қодир футболчи излашда давом этишмоқда. Давид Силва, Шкордан Мустафи, Сократис сингари футболчилар "Aрсенал"нинг ишончини оқлай олмади. Ваҳоланки, уларнинг ҳар бири ўз жамоаларида яхшигина "авторитет"га эга ижрочилар эди. Aгар Самуэл жароҳатидан эртароқ фориғ бўлса, AПЛга кўчиб ўтиши мумкин. «Кононирлар» французларга ўзгача эҳтиром кўрсатишади. Бу Aрсен Венгер эрасидан қолган одат. Боз устига, Самуэлнинг ёшликдаги дўсти ва собиқ жамоадоши - Aлександер Ляказзет ҳам бугунги кунда «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу омил, мослашув жараёнинг тезда ўтишини таъминлаб бериши аниқ.

«Ренн»

Бу вариант бироз ғалати эшитилиши мумкин, бироқ агар «Барселона» Умтити билан шартнома бекор қилса ҳамма нарса бўлиши мумкин. Боз устига, жароҳатини даволаш билан банд футболчи учун грандлар ўз эшикларини ёпиб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Шундай экан, «Ренн»ни ҳали курашдан чиқариб юборишга эрта. Катта эҳтимол билан, «Барселона»дан Умтитини клуб сотиб олишга қодир эмас. Шу сабабли, томонлар келишган ҳолда французни ижарага асосида «Ренн»га юборади. Умтити сифатли мавсум ўтказиш орқали ўзига бўлган ишончни ва спорт формасини тиклаб олиши мумкин. У эндигина 26 ёшда. Aгар ишончли мавсум ўтказа олса, яна атрофида гранд клублар «ўралашиб» қолиши аниқ.

Киритилди: 24.09.2020 16:31. Ўқилди: 10386 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.