Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Олтин тўп»ни қўлга киритганлар рамзий жамоаси

Stadion.uz «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон. Лев Яшин

1963 йилда «Динамо» клуби посбони дунёнинг энг кучли дарвозабони сифатида тан олинади. Эътиборлиси шундаки, Яшин ушбу совринни қўлга киритган ягона дарвозабон сифатида тарихда қолди. Бундан ташқари, уни кўплаб нашрлар барча замонларнинг энг яхши Дарвозабони деб ҳам тан олган.

Ҳимоячилар. Фабио Каннаваро

2006 йилда Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. Ушбу юрт термаси бутун мусобақа давомида тартибли ҳимоя билан бошқалардан ажралиб туради. Aйнан шу кучли ҳимоя якунда мусобақанинг олтин медалларини Италияга тақдим этади. Ушбу ҳимоя эса, Каннаваронинг меҳнати эвазига деярли бехато ўз ишини бажаради. "France Football" эса, мавсум сўнггида совринни ҳақли равишда Каннаварога топширади.

Маттиас Заммер

1990 йилдаги ГДР билан мундиалда иштирок этган ҳимоячи орадан 6 йил ўтиб сайёрамизнинг энг кучли футболчисига айланади. Тўғри, сўровномада атиги 1 та кўпроқ овоз тўплаш орқали ғолибликни қўлга киритган, аммо факт бу факт!

Франс Беккенбауэр

Ушбу футболчини рамзий жамоамизнинг сардори деб атасак, адашмаган бўламиз. Қаҳрамонимиз ўз фаолияти давомида 2 бор «олтин тўп»га эга чиққан. У бошчилигидаги «Бавария» уч бор кетма-кет Европа чемпионлар кубогида зафар қучишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Майдонда ақл билан иш кўрувчи футболчи ФИФAнинг барча замонлардаги энг яхши футболчиларидан бири саналади.

Ярим ҳимоячилар. Зидан

1998 йилдаги ЖЧ қаҳрамонига «олтин тўп»ни бермасликнинг имкони йўқ эди. Зизу шу қадар ёрқин футбол намойиш этдики, ҳатто ҳеч ким сўровнома қандай якунлашини билан ҳам қизиқмай қўйди. Aйнан у рамзий жамоамизнинг ярим ҳимоячилари рўйхатини очиб беради.

Ёҳан Кройф

Кройф ўз фаолияти давомида турли позицияларда тўп суришга улгурди. Шундай бўлсада, биз уни ҳужум бошловчи ярим ҳимоячи сифатида танлаб олдик. Қаҳрамонимиз нақд 3 бор «олтин тўп»ни ўзиники қилган бўлсада, ЖЧда ғалаба қозонишни уддалай олмади. Шунга қарамай, унинг буюклигига бу омил заррача таъсир кўрсатгани йўқ.

Мишел Платини

Ҳужумчи ортидаги хавфни Мишел Платини содир этади. Эътиборлиси шундаки, Платини кетма-кет 3 бор «олтин тўп» совринини боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. Aйниқса, Евро 84 мусобақасидаги ғалаба уни тарихда абадий қолишини таъминлади десак, адашмаган бўламиз.

Ҳужумкор қанот футболчилари

Криштиану Роналду

Криш бугунги рамзий жамоамизда чап қанот вингери сифатида ўрин эгаллади. нақд 5 бор «олтин тўп»ни ўзиники қилган шоввоз тўхтамоқчи эмас. Кришни футболчи сифатида у қадар хушламайдиган инсонлар ҳам мавжуд, аммо унинг майдонда ўз меҳнати билан эришган ютуқларини барча тан олади.

Леонел Месси

Роналду эсга олинган чоғда, албатта Месси ҳақида сўз очилишига ўрганиб қолганимизга 10 йилдан ошиб кетди. Aфсуски, клублар миқёсидаги омад унга терма жамоада насиб этмади. Омадсиз ўтган ЖЧлардан сўнг, футболчи оғир руҳий босим остида қолиб кетади, бироқ бу унга 6 бор «олтин тўп»нинг эгаси бўлишига тўсқинлик қилгани йўқ.

Марказий ҳужумчилар. Марко Ван Бастен

 

«Олтин тўп»ни қўлга киритган ҳужумчилар жуда кўп, аммо биз айнан голландиялик афсонани танладик. Сабаби, унинг оғир жароҳатларга қарамай катта марраларни забт этгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. 30 ёшга тўлмай туриб катта футболни тарк этган бўлсада, Марко «олтин тўп»ни 3 бор ўзиники қилиб олишга улгуриб қолди. Европа чемпионатидаги ғалабаси эса, унга тарихда абадий қолиш имконини яратди.

Роналдо

Рамзий терма жамоамизнинг «эркатой» футболчиси сифатида Роналдони кўрсатишимиз мумкин. «Сўйлоқ» бутун карьераси давомида ортиқча вазн муаммоси билан кураш олиб борди. Шундай бўлсада, бу унга мундиалда ғалаба қозонишига қаршилик қилгани йўқ. Оғри жароҳатлар, ортиқча вазн муаммоси ҳам қаҳрамонимизни барча замонларнинг энг яхши ҳужумчиси бўлишига қаршилик кўрсата олмади. Футболчи «Барса», «Реал», «Интер», «Милан» сингари қарама-қарши жамоалар шарафини ҳимоя қилганига қарамай, уни барча бирдек севади. Унинг ўйинларидан завқланмаган мухлис бўлмаса керак.

Киритилди: 21.11.2020 21:17. Ўқилди: 13117 марта. Фикрлар: 10 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.