Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Спорт24: «Шома «Ювентус»да?! Ростанми?

Россиянинг таниқли спорт нашрларидан бири саналган Спорт24 ҳамюртимизнинг Италиядаги фаолияти борасида қизиқарли мақола эълон қилди. Унда, Элдорнинг «Ювентус»га ўтиши ва «Женоа»даги фаолияти ҳақида батафсил фикр билдирилган.

Элдорнинг янги жамоасида ишлар пачава. Ноябрь ойидан бошлаб «Женоа» хавфли зонани тарк этгани йўқ. Сўнги 15 та учрашувда клуб атиги бир бор ғалаба қозонди холос. Ўзбекистонлик ҳужумчининг ишлари эса, анча яхшироқ кетмоқда. Италияинг «Tuttosport» нашри берган хабарларга қараганда, форвард билан «Ювентус» клуби қизиқиб қолган. Ушбу нашр, ўз журналларнинг муқовасида айнан Элдорнинг суратини намойиш этгач, воқеага бўлган қизиқиш ортиб кетди.

Шомуродов шу қадар кучлими? 3 ойда грандлар эътиборига тушса?

Бу саволга икки хил жавоб бериш мумкин. Ҳа ва йўқ! Тан олиш лозим, Элдор Италияда жуда яхши старт олди. Иккита гол киритди ва битта ассистни амалга оширди. Шунингдек, кубок баҳсида ҳам гол киритди. Кимлар учундир бу натижалар жуда камтариндек кўринар, бироқ эндигина Италияга мослашаётган футболчи учун бу яхши кўрсатгич. Боз устига, у «А cерия»нинг энг омадсиз жамоаси сафида тўп сурмоқда. У ҳар бир ўйинда ўртача 54 дақиқадан ортиқ тўп сурмаяпти. Шунга қарамай, у ўз жамоасида ҳафвли вазият яратиш борасида ўз клубидаги энг яхши статистикага эга. У майдонда ўтказган дақиқаларида клубнинг энг фойдали футболчиси бўлиб турибди.

Шу ўринда савол уйғонади. Мана шу кўрсатгичлар «Ювентус» сафига ўтиш учун етарли омил бўладими? Турин клуби мавсумни омадсиз бошлаган бўлсада, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, уларни Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳам юқори.

Унда «Юве»га нега Шомуродов керак?

«Зебралар»нинг таркиби ранг-баранг бўлсада, ҳужумчи борасида муаммолар мавжуд. Мисол учун Роналдунинг альтернатив вариант йўқ. Қолгани бундан ҳам мураккаброқ. Ўтган йилнинг кузидан бери Дибала ўз спорт формасини тиклай олгани йўқ. «Фиорентина»дан таклиф этилган Кеза ўнг қанотда тўп сурмоқда. Мората 4+5 ни қайд этганига қарамай, унга ҳам бутун мавсум давомида жамоани тортиб юриш оғирлик қилади. Боз устига, таркибда унинг ҳам альтернатив муқобили мавжуд эмас.

Турин супер клуби учун жорий мавсум оғир ўтиши турган гап. Ички биринчиликда ғалаба қозониш учун энди аввалгидан кўпроқ меҳнат қилиш керак. Европа чемпионлар лигасида эса, рақиблар осонликча таслим бўлмайди. Сўнгги, 8 йил ичида Турин клуби илк бор бундай оғир аҳволда мавсумнинг иккинчи қисмига кириб келмоқда. Ҳатто Сарри даврида ҳам таркибда бундай муаммолар йўқ эди. Пирло ўз фалсафаси асосида шакллантираётган «Ювентус»да Элдор Шомуродовга талаб ва эҳтиёж бор. Сабаби, бир неча фронтда битта марказий ҳужумчи билан иштирок этиш имконсиз. Агар улар жароҳат олишса, «Ювентус» учун мавсум барбод бўлиши мумкин. Буни клуб раҳбарлари жуда яхши англаб турибди. Шу боис, вазиятни қўлдан чиқариб юбормаслик учун ҳам қишда Элдорнинг трансферига қўл уриши мумкин.

Шомуродовга келадиган бўлсак, у «Ювентус»да тўртинчи ҳужумчи бўлишга тайёр футболчи. У Роналду, Дибала ва Мораталарнинг ўрнини бемалол тўлдириши, керакли вазиятда позицияларни алмаштириб тўп суриши мумкин.

Элдор кетиши қанчалар тўғри?

Шомуродов «Женоа»даги фаолиятини эндигина йўлга қўйди десак, адашмаган бўламиз. Ўзбекистонлик футболчи жамоадошлари ва янги мураббийнинг ишончини тўлиқ оқламоқда. Энди у кутилганидек ишонч кредитларига эга бўлди. Бундай вазиятда, ғирт бегона оламга (юлдузлар билан тўла «Ювентус») йўл олиш қай даражада тўғри бўлади? Айнан шу саволга Элдор қандай жавоб бериши фаолиятининг қай тарзда давом этишига таъсир кўрсатади. Шу ўринда, «Tuttosport»нинг маълумотларига суяниб қолмаслик ҳам лозим. Италиянинг бошқа нашрлари берган хабарларга қараганда, «Ювентус» ўзбекистонлик ҳужумчидан ташқари, яна бир нечта вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Элдор, ҳозирча «Ювентус» нишонда турган ҳужумчи холос.

Киритилди: 09.01.2021 15:58. Ўқилди: 24015 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 37 46
12 Монца 37 45
13 Лечче 37 37
14 Кальяри 37 36
15 Фрозиноне 37 35
16 Верона 36 34
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
1-1
Салернитана

Навбатдаги учрашув

20.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Болонья
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.