Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Можаро: Майорга Роналдудан катта пул талаб қилмоқда

Эски можаро яна янгиланди - америкалик таниқли модель Кэтрин Майорга эски даъвосини жонлантирди. Эслатма, у Криштиану Роналдуни номусини топтаганликда айбламоқда. Эндиликда Майорганинг бу борадаги талаби ҳам тайин - 56 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули. Ваҳоланки, прокуратура аввалги шикоятга асосан барчасини ўрганиб чиққан ва португалиялик футболчи тажовуз ишлатмаганини қайд этганди. Диққатга сазовор томони, 56 миллион - бу футболчининг нақ 2 йиллик маоши...

Ҳа, ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда америкалик моделнинг Криштиану Роналдуга қарши қайта даъво очганию, тўпланган суд ҳужжатларидан айрим кўчирмалар пайдо бўлди. Хусусан, энди Кэтрин Майорганинг португалиялик футболчидан қанча миқдорда компенсация талаб қилаётгани маълум. Эслатиш керак, у бир неча йил олдин Португалия футболи афсонасини жинсий зўравонликда айблаганди. Унга мувофиқ, Роналду 2009 йилнинг июнь ойида, Лас-Вегасда Майоргага нисбатан жинсий тажовуз ишлатган. Кэтрин ҳамон футбол юлдузи билан Palms Casino Resort меҳмонхонасининг тунги клуби VIP-ҳудудида учрашганини айтмоқда. Криштиану шундан сўнг Майоргани Лас-Вегас-Стрип манзарасидан баҳра олиш учун шахсий пентхауси (Palms Casino Resort меҳмонхонасининг 57306-хонаси) таклиф қилади. Кэтриннинг иддао­сига кўра, у хонада гирдомассаж ваннасига тушишдан бош тортган. Хуллас, барчаси футболчининг жинсий зўравонлиги билан ниҳоясига етган.

Майорга эртасигаёқ Лас-Вегас полициясига мурожаат қилган, фақат ким зўрлаганини яширган. 2010 йилнинг январь ойида томонлар барчасини ошкор қилмаслик юзасидан келишувга келадилар. Кейинчалик маълум бўлишича, Криштиану бунинг учун Кэтринга 375 минг доллар тўлаган. Энди Майорга жиноят ишида ушбу ҳолатни ҳисобга олмасликни сўрамоқда: "Очиғи, ўша вақтда ақлим жойида эмасди, чунки руҳий стресс­дан қутулмагандим".

Қисқаси, яқинда эълон қилинган ҳужжатларга мувофиқ айтсак, Майорга футболчидан жами 56,5 миллион фунт стерлинг ундирмоқчи: 18 миллион - "ўтмишдаги қийноқ ва азоб учун", 18 миллион - "воқеа­дан кейинги азоб ва эзилишлар учун", 18 миллион - маънавий зарар учун, 1,1 миллион - суд харажати учун ва 1,4 миллион - харажат учун товон пули.

Роналдуга келсак, у айбловни қатъий равишда инкор этмоқда. Португалиялик юлдузнинг айтишича, у Майоргани зўрлаган эмас. Қолаверса, Невада штати Кларк округи прокуратураси 2019 йили Криштиануга қарши жиноий иш қўзғатмаслигини маълум қилганди. "Шу вақтга қадар тақдим этилган маълумотларга асосан Роналдуга қарши иш очиш учун етарли далиллар мавжуд эмас. Демакки, расмий айблов илгари сурилмайди", - дейилганди прокуратура баёнотида. Энди нима бўлиши эса, вақт ҳукмида...

Ҳ.МАСАИДОВ  тайёрлади

Киритилди: 08.05.2021 12:00. Ўқилди: 12628 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 36 54
9 Наполи 37 52
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
1-1
Салернитана

Навбатдаги учрашув

20.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Болонья
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.