Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги чақириқ: Алаба «Реал»да ўйнай оладими?

Бу йилги асосий трансфер воқейликларидан бири яқинлашаётганга ўхшайди.Атрофида янги клуби ҳақида кўп миш-мишлар  айланиб юрган, тўлиқ исм-шариф билан чақирилганда Девид Олатукунбо Алаба ёзда «Реал»га кўчиб ўтиши, кўп эҳтимол. Қуйида, австрияликнинг «қироллик клуби» таркибидаги истиқболларини муҳокама қиламиз.

Алаба «Бавария» билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлганида, кўплаб оммавий ахборот воситалари дарҳол футболчини «Реал»га мослаштира бошладилар. Ҳа, испан гранди билан бирга «Челси», «ПСЖ», «Ювентус» ва ҳаттоки «Барселона» каби «каттакон» клубларнинг номлари ҳам матбуотда пайдо бўла бошлади, аммо уларнинг қизиқиши Мадрид жамоасиники сингари жиддий эмас эди. Қандай бўлмасин, барча миш-мишлар ҳақиқат бўлиб чиқди - энг нуфузли трансфер инсайдерларидан бири Фабрицио Романо барча тахминларни қуйидагича тасдиқлади: Алаба тез орада «Қироллик клуби» футболчисига айланади.

Шуниси эътиборлики, 28 ёшли футболчининг ушбу трансфердан кейинги маоши ўзгаришсиз қолади. Яъни, ҳар мавсум учун 12 миллион евро. Аммо айнан шу маош Алабанинг «Бавария»дан кетишни исташи учун асосий сабаб ҳисобланган. Бу шуни англатадики, биз келишимиз мумкин бўлган хулоса маълум бир хулоса – австриялик ҳақиқатан ҳам янги чақирувга жавоб беришни хоҳлайди ва бу ўтиш унинг учун янги синовга айланади. Аммо бундай танлов қандай тугаши мумкин? Келинг, Алабанинг Мадридда қандай позициялар кутиб турганию Зидан футболчидан қаерда максимал самарадорлик билан фойдаланиши мумкинлигини тушунишга ҳаракат қиламиз.

Алабанинг асли позицияси чап қанот ҳимоячиси эканлиги сир эмас. Айнан шу ролда у Мюнхен клубида асосий юлдуз ўйинчига айланган. Сўнгги йилларда турли хил кадрлар муаммоси туфайли Ханси Флик Девиддан марказий ҳимоячи сифатида фойдаланди. Бу эса тахсинга сазовор. Боиси, у ўзига юклатилган вазифани шунчаки қойиллатди. Зарур бўлганда, австриялик ҳимоядан ярим ҳимоя ҳудудига ҳам кўтарилди. Бу шуни кўрсатадики, ушбу футболчи «Бавария» таркибида энг муҳим бўлган кўп қиррали жанговар бирлик эди. Ахир, агар бундай бўлмаганида, Мюнхен жамоаси рақибларини том маънода оёқ ости қилиб ташламас эдику.

Марказий ярим ҳимоячи.

Эҳтимол Алаба «Бавария»да айнан шу позицияда кўпроқ ўйнашни хоҳлаган. Шунинг учун ҳам бу, футболчининг «Бавария»дан кетишига сабаб бўлганлиги бежиз айтилмаган эди. Гўёки Флик Девиднинг ярим ҳимояда ўйнаш талабини қондира олмади. «Реал Мадрид»га келсак, австриялик бу позицияда ўз ўрнини эгаллаши ва асосий футболчига айланиши мумкин эмас. Сабаби оддий - унга майдон марказида иш йўқ.

Бу нуқтада «Реал» кадрлар этишмаслигидан азият чекмайди: Кроос, Модрич, Касемиро, Валверде. Алабани эса ҳар қанақасига бу футболчилардан бир бош устун деб бўлмайди. Айнан шу жумлани ўқиб, «қамоқранглилар» мухлислари забонидан «Ийе Искочи?» деган хитоб янграган бўлса, ажаб эмас.

Ҳа, ҳужумга яқинроқ ҳудудда «технар»лик қиладиган Испаниялик футболчини ҳам унутмаслик керак. Бундан хулоса қилиш мумкинки, янги мавсумда Алабанинг ярим ҳимояда, аниқроғи «Реал» ярим ҳимоясида пайдо бўлиши эҳтимоли жуда паст, башарти «қироллик клуби» ёзги трансфер ойнасида асосий футболчиларидан бири сотмаса, ёки бу позициядаги бир қатор футболчилар жароҳат олишмаса.

Энди, Девид учун мақбул позиция - таянч яримҳимоя. Бу позиция «Реал»да мутлақо ўзгармас бўлиб туюлади. Бундай фикр бежиз эмаски, яқин келажакда Каземиронинг ўрнини боса оладиган футболчини топиш етарлича мушкулот. Ўз навбатида бразилиялик, ўзи учун қулай жойдан ҳеч қаёққа кетмоқчи ҳам эмас. Демак, Каземиро «қироллик клуби»нинг таянч ярим ҳимоясида яна бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида беминнат хизмат қилишга қодир.

Мудофаа. Чап қанот.

Алабани ҳимоян зонасида латерал ҳолатда кўриш эҳтимоли анча юқори. Марселога йиллар ва унинг ёши ўз таъсирини ўтказмоқда ва бу сўнгги ўйинларда жуда аниқ кўриниб турибди. «Челси»га қарши ўйинда бразилиялик тезкор рақибларига ғов бўла олмади бу эса «Реал» ҳимоясида катта муаммога айланди. Афсуски, тан олиш керак, Марсело энди аввалги савиясини сақлаб қола олмаяпти, шу сабабли Ферлан Менди йўқлигида «қаймоқранглилар» ҳимояда жоиз бўлса, йирик бўшликни ҳис этмоқлар.

Бу позиция Алаба учун хосдир, шунинг учун мослашишда ҳеч қандай персонал муаммолар бўлмаслиги аниқ. Аммо у чапдаги биринчи ўйинчига айланадими? Ёки у шунчаки Марселонинг ўрнини босадими? Бу савол жуда долзарб бўлиб қолмоқда. Менди аллақачон асосий таркибда ўзига ишонган ўйинчига айланиб улгурган ва ўйиндан-ўйинга илгариламоқда, шу сабабли Алабани асосий таркибда танлагани аниқ бўлади деб бўлмайди.

Мудофаа. Марказий.

Бу вариант бир қарашда Девид учун энг мақбул ва истиқболли кўринади. Сўнгги икки мавсумда «Бавария»да буни исботлаган Алаба ушбу позицияда чакки эмас. Устига-устак, «Реал»нинг ҳозирги асосий марказий ҳимоячилари ва уларнинг барқарорлиги ҳақида гапиргандан кўра, эртанги об-ҳавони таҳмин қилиш нисбатан асослироқ. Рафаэл Вараннинг кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Эмишки, у «Манчестер Юнайтед» томон ошиқмоқда. ТОП футболчи ТОП клуб сафига кўчиб ўтиши мумкин.

Демакки, бу трансферда ғайритабиий нарса йўқ. Бундан ташқари, «қаймоқранглилар» сардори Серхио Рамос ҳали клуб билан шартномасини узайтиргани йўқ. Бу ерда бироз келишмовчилик бор. Серхио маошининг камайиши эвазига бўлса ҳам «Реал»дан икки йиллик шартнома талаб қилмоқда. Клуб эса унинг даражасига шубҳа билан қарашни бошлаган чоғи, фақатгина бир йиллик битим билан Рамосни рози қилмоқчи.

Эҳтимол, «Реал Мадрид» раҳбарлари ушбу футболчиларнинг келажагини аллақачон таҳмин қилиб улгуришган ва шу боисдан, бор эътибор Девид Алабага қаратилган. Ўз навбатида шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, агар, австриялик трансфери амалга ошса, унинг унга жамоадаги яқин рақобатчилар - Начо ва Милитаодан кучлироқ эканлиги инкор этилмайди.

Алаба янги клубда нима қила олиши ва қаерда иложи борича фойдали бўлиши мумкинлиги трансфер амалга ошиб, футболчи қаймоқранг либос билан «Реал» таркибида кўриниш бергандагина яққол намоён бўлади. Лекин шуни аниқ айтиш мумкинки, агар Зидан Мадридда қолса, унга жамоадан жой топа олади ва биз австриялик футболчининг фаолиятидаги янги босқични қизиқиш билан кузатамиз. Ҳар ҳолда, Девид улкан тажриба ва салоҳиятга эга футболчи, у ҳар қандай ҳолатда ҳам Мадрид клубида ортиқча бўлиб қолмайди.

 

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 18.05.2021 11:45. Ўқилди: 5564 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
1-1
Салернитана

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
05:00
Болонья
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.