Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»ни ким қутқаради? Асосий номзодлар билан танишамиз

Ҳар қандай футбол мухлисидан сўранг, у сизга Роналдь Куман ўз ўрнида узоқ қолмаслигини айтади. «Барселона» бу қадар ночор аҳволга охирги карта қачон тушиб қолганини эслаш ҳам қийин ва албатта, амалдаги мураббийнинг шармандали натижалари эътиборсиз қолдиролмайди.

Гарчи клуб президенти унга ишонч билдиришини бир неча бор айтиб ўтган бўлса ҳам. Эртами-кечми унга чиқиш йўли кўрсатилади, лекин унинг ўрнига ким эгаллайди? Айнан шу савол бугунги футболда энг кўп баҳсларга сабаб бўляпти. Келинг, ҳаққатанам «Барселона»га келиши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқамиз.

Хави

Эртами-кечми, Хави «Барселона» бош мураббийи бўлади – бу вақт масаласи. Унинг ўзи бир неча бор таъкидлаганки, у собиқ клубини бошқаришни ва ўз уйининг юлдузларининг янги авлодини тарбиялашни орзу қилади.

Хавини ҳозирда «Аль-Садд»ни бошқаради ва мухлислар унинг уйга қайтишини жуда хоҳлашади. Зеро, Хави Пеп Гвардиола мактабининг илк «қалдирғоч»ларидан. Қатарда у ўз ишини яхши бажаряпти, лекин бу омил унинг Испанияда ҳам муваффақият қозонишини англатмайди.

Хави клуб президентлиги учун номзодлардан бири бўлган Виктор Фонт билан дўстона муносабатларда бўлган. Бу вазиятда Лапорта рақибининг асосий иттифоқчисини қайтаришдан хурсанд бўлмайди. Яна бир муаммо бор: Куман сингари, Хави ҳам катта шахсиятга эга бўлган клуб афсонасидир. Эҳтимол, Лапорта Хавини ҳам ҳозирги мураббий сингари хатолар қилишидан қўрқиб, жамоага чақирмай турган бўлиши ҳам мумкин.

Хави «Барселона»га ўтишни хоҳлайди, лекин у ҳатто жамоанинг ёшлари билан ишламаган. У Қатардан бошқа жойда мураббийлик амалиётига эга эмас. Бундай вазиятда таваккал қилиб уни жамоага олиб келиш қанчалик тўғри бўлади, буёғи энди вақт масаласидир.

Роберто Мартинес

Мартинеснинг ўзи ҳам аллақачон «Барселона»да ишлаш таклифига қизиқиш билдирган ва ҳозирда энг яхши давогарлардан бири ҳисобланади. Бироқ, ҳозирча бельгиялик мураббийни кўплаб манбаларда ёзишича ҳеч қандай музокалар олиб бормаётгани айтилмоқда. Аммо Мартинес тўсатдан жамоага келиб қолиш эҳтимоли бор, чунки у каталонияликлар спорт директори Йорди Кройфф билан яхши муносабатда.

Мартинес, ўзи Каталонияда туғилган, бу ерда унга ҳеч ким бегонадай муносабатда бўлмайди ва мухлислар бундан фақатгина хурсанд бўлишади. Ҳаммани ўйлантираётган бир жиҳат бор, кўпчилик уни жамоада қандайдир янгилик қилишига ишонмаяпти. Балки фақатгина Пепнинг услубига тақлид қилиши мумкин. Унутмайлик, 14 йил ичида бельгиялик фақатгина иккита соврин ютган 2008 йилда «Суонси» билан Чемпионшипни ва 2013 йилда «Уиган» билан Англия кубогини. Мартинес варианти барбир оптималлигини сақлаб қолади, чунки у Бельгия термаси билан Миллатлар лигаси финалидан қуруқ қолди. Бу эса совринсиз якун дегани.

Андреа Пирло

Ҳамма далиллар шуни кўрсатяптики Пирло Лапортанинг рўйхатида биринчи ўринда туради. Бунга сабаб италиялик собиқ футбол юлдузига ўз вақтида Лапорта мухлислик қилган, бу эса кичик фактор эмас. Президентга Куманнинг ҳимоявий футболи умуман ёқмаяпти ва ҳужумкор ўйин тузадиган мураббийни жамоага олиб келмоқчи.

Пирло «Ювентус»да эканлигида Куман уни бир марта енгганди. Кўпчилик ўтган йилги «Ювентус»нинг омадсизлигини Пирло билан боғлаган. Бироқ бу мавсумда ҳам кўриниб турибдики, гап фақат мураббийда бўлмаган.

Марсело Гальярдо

«Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо кўпинча «Барселона» билан бирга тилга олинадиган бўлиб қолган. Декабрда унинг жамоаси билан шартномаси якунига етади.

Марсело Гальярдо «Ривер» тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири, унинг услуби ёрқин, агрессив ва тезкор. 45 ёшли мутахассис тезда жамоага мослашиб, муаммоларни ҳал қила олади. Гвардиола ҳам ўз интервьюларидан бирида уни дунёнинг 3 та энг кучли мураббийлар қаторида эътироф этганидан билиб олса бўладики, у шубҳасиз, ноёб мураббийдир.

Гальярдо классик тики-такадан фойдаланмайди, ва бу нормал ҳолат, чунки замонавий футбол бу тактикага қарши «дори» ўйлаб топган. Яна бир жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик керак, Гальярдо ҳеч қачон Европада ишламаган.

Ўз вақтида «Барса»нинг собиқ президенти Бартомеу Гальярдони жамоага таклиф қилишни ўйлаган, лекин унинг ўрнига, Кике Сетьенни маъқул кўрган.

Бошқа номзодлар ҳам тез-тез тилга олиниб турибди. Масалан, Луис Энрике, Испания терма жамоасини бошқаради, лекин у аллақачон бу гапларни рад этиб, Лапортада ҳатто телефон рақами йўқлигини айтган. «Аякс»дан Эрик тен Хаг энг қизиқарли вариант бўлиб қолмоқда, аммо у мавсум ўрталарида кетишни истамаганини айтди. Бир нарса аниқки, жамоага қайси мураббий келишидидан қатъий назар клубни жар ёқасидан олиб чиқиб кета олса, клуб тарихидан муқим ўрин эгаллайди.

Футболни севинг, «Барселона»ни севинг!

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 10.10.2021 19:10. Ўқилди: 6592 марта. Фикрлар: 30 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 35 66
5 Аталанта 34 60
6 Рома 35 60
7 Лацио 35 56
8 Наполи 36 51
9 Фиорентина 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 35 43
13 Лечче 35 37
14 Верона 35 34
15 Кальяри 36 33
16 Эмполи 35 32
17 Фрозиноне 36 32
18 Удинезе 35 30
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 35 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
1-1
Ювентус

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.