Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муносабат: «Криштиану туфайли жамоавий ўйинни йўқотдик...»

«Ювентус» фахрийлари - Лео­нардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллинининг айтишларича, Криштиану Роналду «кекса синьора»да йўлга қўйилган жамоавий ўйинга жиддий путур етказибди. Тўғри, улар шунинг баробарида португалиялик юлдуз билан бирга ўйнашнинг ижобий томонларини ҳам тилга олишди. Турин клуби жорий мавсум «А» серияда ўта омадсиз старт олди. Дейлик, «Юве» дастлабки 4та турда атиги 2 очко олди. Ҳозир ҳам жамоа­га барқарорлик етишмаяпти.

***

Тажрибали ҳимоячи Жоржо Кьеллини ҳозирги омадсизликларни Криштиану Роналду жамоадан нисбатан кеч кетгани билан изоҳламоқла: «У жамоа билан 28 август куни хайрлашди, агар эртароқ кетганида, ўз ўйинимизни ўнглаб олишга улгурардик. Қисқаси, дастлабки турлардаги йўқотишларни айнан Роналдунинг кетишга кечиккани билан боғлайман. Дейлик, у 1 август куни кетганида, чемпионат стартига яхшироқ тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлардик. Гап шундаки, маълум вақт айнан Криштиану орқали, тўғрироғи, унинг учун ўйнашга ўрганиб қолдик. Бу Роналду учун муҳим. Шахсан мен ҳеч нарсадан ҳайрон қолмадим: 3 йил давомида Криштианунинг жамоа айнан ўзи учун ўйнашини хоҳлаши яққол сезилиб турди».

***

Бундан олдинроқ Леонардо Бонуччи ҳам Роналдуга ҳаддан ортиқ даражада умид боғлангани хусусида гапирганди: «Очиқ айтаман, бизда «Дунёнинг энг кучли футболчиси «Ювентус» ғалабасини кафолатлашга қодир» қабилида тушунча йўқ эмасди. Ҳа, Криштиану ўйинимизга ҳам, ўзимизга ҳам катта таъсир ўтказди. У билан машғулотда бирга ишлаш - ғайриоддий жараён. Бироқ йигитлар онгсиз равишда Роналдуга ғалаба кафолати сифатида қарашди. Оқибатда қаердадир талабни пасайтирдик, ўзимизни қийнамай қўйдик. Айниқса, охирги мавсумда шундай бўлди. Яна тўпни Роналдуга узатиш натижа келтиришига ишониб қолдик. Ваҳоланки, у ҳам жамоавий ўйинга муҳтож эди. Оддий айтганда, бизга ўзаро тушуниб ҳаракатланиш етишмади»

***

Бонуччи кейинроқ яна шу мавзуни кўтариб, Криштиануни жамоа­вий ўйинни бузганликда айб­лади: «Ўйлайманки, ҳозир яна жамоавий ўйинни изга соляпмиз. Охирги мавсумларда шу жиҳатда оқсадик, чунки буюк чемпион билан ўйнаб, кўпроқ унинг муваффақиятига ҳисса қўшишни хоҳладик. Роналдунинг ўйинлар тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қилишига ишонгандик. Энди ғалабаларни кафолатлайдиган ҳақиқий камтарлик ва жамоавий ҳаракатни тезроқ қайта тиклашимиз зарур».

***

Кьеллини ва Бонуччи изоҳларидан кейин Туринда чиқадиган Tuttosport нашри янада кескин хулоса чиқарди: «Кьеллини ҳам, Бонуччи ҳам Криштианудан миннатдорлар ва унинг истеъдодига ҳурмат билан ёндашадилар. Аммо тан олиш керак, Роналду «Юве»нинг бирдамликка асосланган ўйин тизимидаги мувозанатни бузиб кетди. Охирги 10 йилликка қарасак, «Ювентус»да ажойиб ҳужумчилар (Тевес, Манжукич, Игуаин) ва ҳар бир позицияда буюк чемпионлар (Пирло, Погба, Видаль, Дани Алвеш, Хедира) ўйнашган. Муҳими, улар жамоанинг муқаддас қонуниятига мослашишганди. Ҳимояда ўзини сурувдек тутадиган жамоада «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» қоидаси ҳукмрон эди. Яъни ҳар бир футболчи ғалаба йўлида ўз роли ва вазифасини осонгина ўзгартирарди. Роналду эса жамоанинг бир қисмига айланолмади, ҳаттоки, чин етакчи ролида майдонга тушганида ҳам. Мисол учун, ҳеч қачон ҳимоявий ўйинга ҳисса қўшмади. Бу ҳолат шу пайтгача «Ювен­тус»ни яхлит куч сифатида ушлаб турган қонунни бузди: мувозанат, итоаткорлик ва бирликка путур етди. 3 йил давомида кийиниш хонасидаги тартиб ҳам ўзгарди. Агар қайсидир қонун ҳамма учун бирдек қўлланилмаса, хавфли ёриқлар пайдо бўлади. Хуллас, барчаси жамоанинг майдонда кучсизланишига олиб келди».

Криштиану Роналду «Ювентус» сафида жами 134та ўйинда майдонга тушиб, 101та гол уришдан ташқари, 22та самарали узатма муаллифига айланди. Энди у ўзининг барча плюс ва минуслари билан «МЮ»да тўп сурмоқда.

Киритилди: 11.11.2021 17:11. Ўқилди: 8156 марта. Фикрлар: 41 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 26 64
2 Милан 26 54
3 Рома 26 50
4 Наполи 26 50
5 Ювентус 26 46
6 Комо 26 45
7 Аталанта 26 45
8 Болонья 26 36
9 Сассуоло 26 35
10 Лацио 26 34
11 Удинезе 26 32
12 Парма 26 32
13 Кальяри 26 29
14 Женоа 26 27
15 Торино 26 27
16 Фиорентина 26 24
17 Кремонезе 26 24
18 Лечче 26 24
19 Пиза 26 15
20 Верона 26 15

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Ювентус
3-2
Галатасарой

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.