Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“G” гуруҳидаги даҳшатли вазият, “Барселона” ва Европа лигаси ва Холандсиз плей-офф ёхуд Чемпионлар лигаси сўнгги тури олдидан гуруҳларда қандай ҳолат?

Сешанба ва чоршанба кунлари УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Баъзи гуруҳларда ҳамма нарса аллақачон ҳал қилинган, аммо бошқа бир гуруҳларда эса вазият ҳамон қизғин ҳолатда. “Stadion.uz” нашри ҳар бир квартетдаги жамоаларнинг ҳолати ва гуруҳдаги вазият ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

 

А гуруҳи

М
Команда
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Манчестер Сити 5 4 0 1 17 8 +9 12
2 ПСЖ 5 2 2 1 9 7 +2 8
3 РБ Лейпциг 5 1 1 3 13 13 0 4
4 Брюгге 5 1 1 3 5 16 -11 4

ПСЖ – “Брюгге”

“Лейпциг” – “Манчестер Сити”

“А” гуруҳида плей-офф иштирокчилари маълум: “Манчестер Сити” биринчи ушбу муаммони ҳал қилган бўлса, ПСЖ эса иккинчи ўрин билан 1/8 финалга чиқди.

Охирги турда “Лейпциг” ва “Брюгге” клублари Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради. Жамоалар ҳисобида 4 очкодан бор, аммо немислар ўзаро учрашувларда юқорироқ ўринда (мағлубият 1:2, ғалаба 5:0). Шундай қилиб, учинчи ўринни эгаллаш учун “Брюгге” ПСЖ меҳмони бўлса, “Лейпциг” “Манчестер Сити” билан ўз уйида ўйнайди.  

 

В гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Ливерпуль 5 5 0 0 15 5 +10 15
2 Порту 5 1 2 2 3 8 -5 5
3 Милан 5 1 1 3 5 7 -2 4
4 Атлетико 5 1 1 3 4 7 -3 4

“Милан” – “Ливерпуль”

“Порту” – “Атлетико”

“Ливерпуль” тўртинчи турдан кейин ушбу квартетда биринчи ўринни эгаллаши аниқ бўлди. Плей-офф босқичининг иккинчи йўлланмаси учун учта жамоа кураш олиб бормоқда – “Порту”, “Милан” ва “Атлетико”. Аниқлик киритиш керакки, агар очколар тенг бўлса, “Милан” ва “Атлетико” умумий тўплар фарқи бўйича солиштирилади. Сабаби, УЕФА меҳмондаги гол қоидалари бекор қилган.

“Порту” плей-офф йўлланмасини расмийлаштириш учун ўз уйида “Атлетико”ни мағлуб этиши кифоя. “Милан” “Ливерпуль”ни мағлуб эта олмаса, “аждарлар учун дуранг ҳам кифоя қилади. 

“Милан” плей-оффга чиқиш учун “Ливерпуль”ни мағлуб этиши ва шундан кейингина параллель ўйин натижасига қараши керак. У ерда португалияликларнинг дуранги ёки “Атлетико”нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси тўплар фарқи бўйича италияликларни  плей-оффга олиб чиқади.

“Атлетико” иккинчи ўринни эгаллаш учун “Порту”ни мағлуб этиши керак ва “Милан” “Ливерпуль”ни мағлуб эта олмаслиги талаб этилади.  

 

С гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Аякс 5 5 0 0 16 3 +13 15
2 Спортинг Л 5 3 0 2 12 8 +4 9
3 Боруссия Д 5 2 0 3 5 11 -6 6
4 Бешикташ 5 0 0 5 3 14 -11 0

“Аякс” - “Спортинг”

“Боруссия Д” – “Бешикташ”

“C” гуруҳида интригалар умуман йўқ - жамоанинг ҳозирги ҳолати якуний ҳолатга айланади. “Боруссия” очколар бўйича “Спортинг”га етиб олиши мумкин, аммо ўзаро учрашувларда Лиссабон клубининг натижалари юқорироқ бўлади.

 

D гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Реал 5 4 0 1 12 3 +9 12
2 Интер 5 3 1 1 8 3 +5 10
3 Шериф 5 2 0 3 6 10 -4 6
4 Шахтёр 5 0 1 4 1 11 -10 1

“Реал Мадрид” – “Интер”

“Шахтёр” – “Шериф” 

“Реал” ва “Интер” плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди, “Шериф” Европа лигасига йўл олди ва “Шахтёр” учун Евромавсум тугади. Бу гуруҳда “Реал” ва “Интер” биринчи ўринни ким эгаллашига аниқлик киритиши қолди. Мадрид клубини мағлуб этиш учун нерадзуррилар сешанба куни Испанияга сафар уюштиради.

 

E гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Бавария 5 5 0 0 19 3 +16 15
2 Барселона 5 2 1 2 2 6 -4 7
3 Бенфика 5 1 2 2 5 9 -4 5
4 Динамо К 5 0 1 4 1 9 -8 1


“Бавария” - “Барселона”

“Бенфика” – “Динамо” 

“Бавария” биринчи ўринни кафолатлади, “Динамо Киев” эса охирги ўринни эгаллайди. Сўнгги турда “Барселона” ва “Бенфика” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг иккинчи йўлланмаси учун кураш олиб боради. Бу курашда очколар тенг бўлган тақдирда шахсий учрашувлардаги натижалар туфайли(ғалаба 3:0, дуранг 0:0), португал клуби юқорироқ ўринни эгаллайди.  

“Бенфика” “Динамо”ни мағлуб этиши керак. Агар бу вазиятда “Барселона” Мюнхенда ғалаба қозона олмаса, иккинчи ўринни лиссабонликлар эгаллайди. Хави жамоасининг аҳволини ва “Бавария”нинг турнир мотивациясисиз ҳам ўйинларга мослаша олишини ҳисобга олсак, “Барселона” Чемпионлар Лигаси плей-оффидан қуруқ қолиб, Европа лигасига йўл олиши мумкин. “Барселона” ва Европа Лигаси... бу клубни ушбу турнирда намоён этиш қандайдир қийин...

 

F гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Манчестер Юнайтед 5 3 1 1 10 7 +3 10
2 Вильярреал 5 2 1 2 9 7 +2 7
3 Аталанта 5 1 3 1 10 10 0 6
4 Янг Бойз 5 1 1 3 6 11 -5 4

“Манчестер Юнайтед” – “Янг Бойз”

“Аталанта” – “Вильярреал” 

“Манчестер Юнайтед” “Вильярреал”га тўқнаш келади (гуруҳда инглизлар 2:1 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган), шунинг учун ҳам инглизлар биринчи ўриндан тушиб кетмайди.

Плей-оффнинг иккинчи йўлланмасини “Аталанта” ва “Вильярреал” ўйнайди. Кўриб турганингиздек, бергамоликлар ғалаба қозонишлари керак, аммо “сариқ сув ости кемаси”ни дуранг ҳам  қаноатлантиради.

“Янг Бойз”да учинчи ўринни эгаллаш учун ажойиб имконият бор. Швейцарияликлар “Олд Траффорд”да ғалаба қозонишлари ва Италияда “Вильярреал”нинг ғалаба қозонишига умид қилишлари керак.

 

G гуруҳи

М
жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Лилль 5 2 2 1 4 3 +1 8
2 Ред Булл Зальцбург 5 2 1 2 7 6 +1 7
3 Севилья 5 1 3 1 5 4 +1 6
4 Вольфсбург 5 1 2 2 4 7 -3 5

“Зальцбург” – “Севилья”

“Вольфсбург”– “Лилль”

 

“G” гуруҳида қизғин бўлиши кутилмоқда, чунки барча 4 жамоанинг ҳам плей-офф учун имконияти бор.

“Лилль”плей-оффга чиқиш учун ютқазмаслик кифоя. Агар французлар мағлуб бўлишса, албатта 3-ўринни эгаллайди. Агар улар ғалаба қозонса, гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. 

 “Зальцбург” мағлуб бўлмаса, плей-оффга чиқади. Биринчи ўринни эгаллаш учун австрияликлар “Севилья”ни мағлуб этишлари ва “Лилль” Германияда ғалаба қозонмаслигига умид қилишлари керак. Агар мағлуб бўлса, “Зальцбург” учинчи (агар “Вольфсбург” ғалаба қозонмаса) ёки тўртинчи (агар “Вольфсбург” ғалаба қозонса) бўлади.

Плей-оффга чиқиш учун “Севилья”“Зальцбург”ни мағлуб этди. Агар бир вақтнинг ўзида “Вольфсбург”“Лилль”ни мағлуб этса, испанлар биринчи ўринни эгаллайди. Агар “Севилья”дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса, “Вольфсбург”“Лилль”ни мағлуб этмаса, “Севилья” учинчи ўринни эгаллайди. 

“Вольфсбург” учинчи ўринни эгаллай олмайди - жамоа ё Чемпионлар Лигаси плей-оффида бўлади ёки охирги ўринда қолади. Плей-оффга чиқиш учун “бўрилар” ўз майдонида “Лилль”ни мағлуб этиши кифоя. Агар бир вақтнинг ўзида “Зальцбург” ва “Севилья” дуранг ўйнаса, “Вольфсбург” биринчи ўринни эгаллайди.

 

Н гуруҳи

жамоалар
И
В
Н
П
ЗМ
ПМ
РМ
О
1 Челси 5 4 0 1 10 1 +9 12
2 Ювентус 5 4 0 1 9 6 +3 12
3 Зенит 5 1 1 3 7 7 0 4
4 Мальмё 5 0 1 4 1 13 -12 1

“Зенит” - “Челси”

“Ювентус”– “Мальме”

 

“Челси” ва “Ювентус” Чемпионлар лигаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Охирги турда жамоалар биринчи ўринни эгаллаш учун майдонга тушади. Агар очколар тенг бўлса, британияликлар ўзаро учрашувлар ҳисобига (ғалаба 4:0, мағлубият 0:1) юқорироқдан жой олади, яъни италияликлар сўнгги турда рақибидан кўпроқ очко олишлари керак.

“Зенит” ўзаро ўйинларда “Мальме”дан устунликка эга (ғалаба 4:0, дуранг 1:1), шунинг учун Россия чемпиони гуруҳда учинчи ўринни эгаллаши аниқ.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 07.12.2021 09:53. Ўқилди: 15563 марта. Фикрлар: 16 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.