Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид” – УЕФА хатоларининг асосий қурбони

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросимида тўртта хатога йўл қўйди. Бу эса тарихда биринчи марта бир босқичга икки марта қуръа ташланишига олиб келди.

Шу сабаб, иккинчи марта жуфтликларни шакллантириш қайси жамоалар учун омадсиз кечгани, шунингдек, қайси клубларга омад кулиб боққани ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

 

Асосий қурбон – “Реал Мадрид” 

Қайта қуръа ташланиш жараёни “қаймоқранглилар” учун жуда омадсиз кечди, чунки дастлаб “Реал”га нисбатан осонроқ бўлган “Бенфика” рақиб бўлганди.  

Энди мадридликлар дастлаб “Манчестер Юнайтед”га рақиб бўлган ПСЖга қарши ўйнашга мажбур бўлади. Иккинчи саватчадаги жамоалар ичидаги энг қийин рақиб “Реал”га тушди, чунки Месси-Мбаппе-Неймар каби футболчиларнинг умумий нархи “Бенфика”нинг бутун таркибидан қимматроқ.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” Чемпионлар лигасининг қайта қуръа ўтказилишига қарши чиқди, чунки тадбир давомида мадридликларнинг рақиби аниқлангандан кейин хатоликлар юз берди.”Қаймоқранглилар” раҳбари Флорентино Перес шахсан УЕФАдан ўз клубига рақиб алмаштирмасликни сўраган, бироқ раҳбарият бунга рад жавобини берган. Бунга катта эҳтимол билан Суперлигани яратишга бўлган уринишлар сабаб бўлган бўлиб. Чунки, шу туфайли Европа футбол иттифоқи ва “Реал” ўртасидаги муносабатлар жиддий равишда ёмонлашган.

 

“Интер” - қайта қуръанинг иккинчи қурбони

Милан клубига ҳам омад кулиб боқмади, чунки дастлаб “Аякс” билан ўйнаши керак эди, аммо энди “нерадзуррилар” “Ливерпуль” билан тўқнаш келишлари керак. Ҳар ҳолда, таркибида, Салоҳ, Мане, Жота ва Фирмино каби футболчиларга эга бўлган жамоага қарши ўйнаш кўпчиликни хурсанд қилмаса керак.

“Интер” “Зальцбург” ўрнига Юрген Клопп шогирдлари билан ўйнайди. Энди Европанинг иккала гигант жамоаси қайси бири кучли эканини, ушбу қарама-қаршиликда билиб олади.

 

Қайси жамоаларга омад кулиб боқди?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби дастлаб “Атлетико Мадрид”га қарши ўйнашлари керак эди, аммо испанларнинг норозилигидан сўнг, жамоалар учун рақибларни танлаш бўйича иккинчи қуръа ўтказилди. Энди мюнхенликлар Австрия чемпионати ғолиби бўлган “Зальцбург”га қарши ўйнашларига тўғри келади.

 

Шунингдек, ушбу жамоалар орасида энг омадлиси дея “Челси”ни айтиб ўтиш мумкин. Негаки, Лондон клуби ҳар икки қуръа жараёнида ҳам Франциянинг “Лилль” жамоасига қарши тушди. Нисбатан осонроқ рақибга қарши икки қуръада ҳам тушган жамоа омадли бўлмай, яна ким омадли бўлиши мумкин?!  

“Аякс”га ҳам кейинги натижалардан шикоят қилиш ярашмайди, чунки Амстердам клуби “Интер” ўрнига “Бенфика”ни рақиб қилиб олди. Голландияликларнинг ажойиб ўйинларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу баҳсда “Аякс” яққол фаворит. Аммо, майдон текис, тўп юмалоқ...

 

Ҳар икки қуръада ҳам бир хил савиядаги клубларга қарши тушган жамоалар

“Ювентус” ҳар икки жуфтликлар шакллантиришидан ҳам хафа бўлмаса керак, чунки туринликлар дастлаб “Спортинг”га қарши, кейин эса  “Вильярреал”майдонига сафар уюштиришади. “Сариқ сув ости кемаси”га келсак, уларнинг позицияси деярли ўзгармади, аксинча нисбатан ўйнаса бўладиган жамоага қарши тушишди. Шунчаки, энди улар “Ман Сити”га эмас, “Ювентус”га ташриф буюришади. Ҳар иккала ўйинда ҳам испанлар фаворит бўлмайди.

 

“Манчестер Юнайтед” олдин ПСЖ жамоасига қарши тушганди. Кейин эса Мадриднинг “Атлетико” клубига қайта тушишди. “Қизил иблислар”га деярли бир хил позициядаги рақиблар тушди. “Матрасчилар” ҳам худди шундай ҳолатда – “Бавария” ўрнига клуб “қизил иблислар” билан ўйнаши керак. Бир қарашда энди осонроқ бўлиши керак эди, аммо Оле- Гуннар Сулшер ишдан кетгандандан кейин “Манчестер Юнайтед”нинг натижалари анча яхшиланди.

Киритилди: 14.12.2021 14:34. Ўқилди: 11901 марта. Фикрлар: 82 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
21:45
Ювентус
3-1
ПСВ

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Наполи

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.