Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қишнинг қайноқ келишувлари (топ-10)

Маълумки, мавсумнинг айни авжига чиққан палласида селекция билан шуғулланиш оғир, лекин керакли жараён. Футболчиларнинг жароҳат олишлари, турнирдаги мураккаб вазият, клубга келган янги соҳибларнинг таркибни тезроқ кучайтиришга уринишлари... Бу ёқда шартнома муддати тугаб бораётган ўйинчилар масаласи... Қисқаси, январда кадрлар масаласи билан шуғулланишга мажбур этадиган сабаблар етарли. Қайси футболчи қаёққа йўл олганидан хабардор бўлиш эса, доимо қизиқарли. FootballHD.ru сўнгги қишки трансфер дарчасининг эътиборли келишувлари ўнлигини эътиборингизга ҳавола этади.

10. Виталий Миколенко («Динамо Киев»дан «Эвертон»га) - 23,5 млн. евро

2022 йилни ливерпулликлар «Динамо» чап қанот ҳимоячисини харид қилганликларини эълон қилиш билан бошладилар. Келишув Рафаэль Бенитес даврида амалга оширилганди. Энди Виталийдан Фрэнк Лэмпарднинг ишончини қозониш талаб этилади. Уддалай оладими? АПЛда ўз маҳоратини ошириш учун 22 ёшли ўйинчи барча хусусиятларга эга. Фақат у ўзи учун сарфланган маблағни оқлаши, энг кучли чемпионатда ўйнашга муносиб эканлигини исботлаши лозим.

9. Деян Кулушевски («Ювентус»дан «Тоттенхэм»га) - 10 млн. евро (ижара)

«Шпорлар» 21 ёшли шве-цияликни 18 ойга ижарага олишди. Кейинчалик жамоа уни 29 млн. фунт эвазига харид қилиш ҳуқуқига ҳам эга. Лондонликлар учун жиддий харажат, лекин асоссиз эмас. Биринчидан, Антонио Конте «А» сериядаги фаолияти орқали Деяннинг имкониятларидан яхши хабардор бўлса керак. Иккинчидан, «Ювентус» дуч келган ўйинчига 40 млн. сарфлайверадиган жамоалардан эмас. Кулушевски баҳосига арзийди. Шунчаки, у Аллегрининг услубига мослаша олмади ва кетишга мажбур бўлди.

8. Танги Ндомбеле («Тоттенхэм»дан «Лион»га) - 1,42 млн. евро (ижара)

Шубҳа йўқки, Франция терма жамоаси ярим ҳимоячисининг қайтиб келганини «тўқувчилар» мамнуният билан эълон қилдилар. Улар футболчини арзон баҳода ижарага олишдан ташқари, ке-йинчалик харид қилиш ниятидалар. Бўлажак трансфер қиймати эълон қилинмади. Лекин сумма «Лион» 2019 йилда «Тоттенхэм»дан олган 60 млн. евро миқдорида бўлмаслиги аниқ. Хуллас, лионликлар самарали келишувни амалга оширдилар.

7. Адама Траоре («Вулверхэмптон»дан «Барселона»га) - ижара

Каталонияликлар ўз тарбия-ланувчиларини кейинчалик харид қилиш шарти билан ижарага олишди. Вақтинчалик келишув жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Адама Хавининг ишончини қозонишдан умидвор. Агар буни уддалай олса, кейинги фаолияти «Камп-Ноу»да узоқроқ давом этиши мумкин. Ҳозирча, Траоре «Барса»нинг асосий таркибида 4 марта майдонга тушиб, битта гол урган. Ёшлар жамоасида эса 63та ўйинда 8та гол ва 18та ассистни амалга оширганди.

6. Люка Динь («Эвертон»дан «Астон Вилла»га) - 30 млн. евро

28 ёшли франциялик футболчини харид қилиш билан «шерлар» ўз таркибларини кучайтириб олдилар. АПЛда улкан тажрибага эга бўлган Динь учун янги муҳитга мослашишда вақт ҳам, шинам шароитлар ҳам керак эмас. У янги жамоада илк кундан бошлаб ёрқин ўйин кўрсата бошлади. Ҳимоячининг кетиши «Эвертон» учун ҳам айни муддао бўлди. Чунки улар Лукас ўрнини Миколенко билан тўлдириб олишди.

5. Родриго Бентанкур («Ювентус»дан «Тоттенхэм»га) - 19 млн. евро

24 ёшли уругвайлик ҳимоячи «тақачилар» учун келажак сари қўйилган самарали юриш бўлди. Уни синовдан ўтказиш мақсадида ижарага эмас, бирданига харид қилиниши бежиз эмас. Бентанкур Контенинг тактик услубида шунчаки, оддий иштирокчи эмас, балки етакчи ижрочилардан бирига айлана олади. Ҳимоячи туринликлар либосида 181 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 18та ассистни ёздиришга муваффақ бўлган.

4. Антони Марсьяль («МЮ»дан «Севилья»га) - ижара

«Қизил иблислар»нинг 26 ёшли ҳужумчиси мақсадига эришди. У ҳозирги жамоада ўз ўрнини топа олмай қолган ва фақат кетишни ўйлаётганди. Шу боис, «Севилья» вариантини мамнуният билан қабул қилди. Чунки Хулен Лопетегидек тажрибали мураббий раҳбарлигида ўз савиясини қисқа вақт ичида тиклаб олиши ва жамоага ички чемпионат ва ЕЛнинг ҳал қилувчи босқичида сезиларли кўмак бера олишини яхши билади.

3. Луис Диас («Порту»дан «Ливерпул»га) - 45 млн. евро

Афтидан, Юрген Клопп ва унинг штабидагилар 25 ёшли колумбиялик футболчини анчадан бери кузатишган ва мукаммал ўрганишган кўринади. Ахир бирданига 5,5 йиллик шартномани дуч келган футболчига таклиф этилмайди. Қолаверса, футболчи учун «қизиллар» нақ 45 млн.дан воз кечганликлари ҳам фикримизни тасдиқлайди. Баҳо чакана эмас!

2. Ферран Торрес («Манчестер Сити»дан «Барселона»га) - 55 млн. евро

21 ёшли испаниялик вингер учун каталонияликлар ҳозирги мураккаб вазиятда 55 «лимон»­дан воз кечишга имконият топа олдилар. Шартнома салмоғи ҳам сарфланган сармояга мос - 2027 йилнинг ёзигача. Хави дебютантга имконият беришни чўзиб ўтирмади, Ферран эса муносиб жавоб қайтарди: Испания кубоги ва суперкубоги доирасида 3 марта майдонга тушиб, биттадан гол ва ассистни амалга оширди. Адаптация, акклиматизация каби тайёргарликларга зарурат сезилмади.

1. Душан Влахович («Фиорентина»дан «Ювентус»га) - 81,6 млн. евро

Сербиялик ҳужумчининг Флоренциядан Туринга ўтишини январь дарчасидаги энг қиммат трансфер таъминлади. Лекин шунча маблағ сарфлаган «кекса синьора» анойилардан эмаслигига ҳам шубҳа йўқ. Жорий мавсумдаги дастлабки 24 учрашувда Душан айнан 24 балл (20 гол, 4 ассист) тўплади. 2018 йил ёзида «Партизан»­дан ўтган Влахович «Фиорентина»нинг асосий ва ёшлар жамоаларида 130 марта майдонга тушиб, жамоаларига 69та гол ва 11та самарали узатмани туҳфа этди. Шунингдек, Федерико Кьезанинг жароҳати ҳам трансферни тезлатиб юборди. Энди сербиялик ҳужумчидан узоқ муддатга сафдан чиққан Евро-2020 чемпиони ўрнини тўлдириши талаб этилади.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 14.02.2022 07:56. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Лацио 34 55
7 Аталанта 32 54
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 33 39
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 33 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.