Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

4 та топ жамоада ўйнаган, лекин ҳеч қайсида етакчи бўлмаган футболчи. Мората нега ҳар доим катта клублар эътиборида?!

Мората «Реал», «Ювентус», «Челси» ва «Атлетико»да ўйнашга муваффақ бўлган, аммо бу клубларнинг ҳеч бирида ўзининг супер ўйин билан ажралиб турмаган. Хўш, нега унда топ-жамоалар ҳар доим Алварони ўз сафига қўшиб олади? Дарҳақиқат, бу қишда «Барселона» ҳам испаниялик ҳужумчига қизиқиш билдирганди, аммо «Ювентус» ўз футболчисини Каталония клубига қўйиб юбормади. Нима деб ўйлайсиз, Моратага талаб нега бунчалик юқори? Бунинг учун футболчининг статистикасини кўриб чиқиш зарур.

Моратанинг умумий трансфер нархи 156,8 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Агар Алваро «Барселона»га ўтганда, каталонияликлар унинг карьерасидаги бешинчи топ клуб бўларди. Бундан ташқари, Мората «Барселона», «Реал Мадрид» ва «Атлетико»да ўйнаган Бернд Шустер ва Мигел Солердан кейин тарихдаги учинчи футболчига айланиши мумкин эди, аммо бу амалга ошмади.

Кўпчилик мухлислар бир клубда кетма-кет икки мавсумдан ортиқ ўйнамаган ва ички мусобақаларда 15 тадан ортиқ гол ура олмаган 29 ёшли Мората қандай қилиб бундай натижаларга эришганига ҳайрон қолишади!

Карьера

Моратанинг футболчилик фаолияти «Атлетико Мадрид»нинг болалар жамоасида бошланган, шундан сўнг у «Хетафе» ёшлари сафида бир йил ўйнаган, 16 ёшлигида  эса «Реал»га ўтган. «Қаймоқранглилар»нинг 18 ёшгача бўлган жамоаси сафида биринчи мавсумда 34 гол уришга эришган. Ёш ҳужумчи тезда Жозе Моуриньонинг эътиборини қозонди. Кейин португалиялик мутахассис Моратани жамоанинг мавсумолди йиғинига таклиф қилди. Алваро «қироллик клуби» сафидаги дебютини 18 ёшида «Сарагоса»га қарши ўйинда ўтказди (2010 йил 12 декабрь). Футболчи 2013 йилда «Реал Мадрид» сафида «Барселона»га қарши «эл-класико»да Бенземага ассистентлик қилди ва жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди. 2014 йилнинг март ойида Мората Чемпионлар лигасидаги илк голини - 1/8 финал доирасидаги «Шальке»га қарши ўйинда (3:1) киритди.

Аммо «Реал» ёш ҳужумчига ишонч билдирмади, шунинг учун 2014 йилда Мората «Ювентус»га ўтди. Алваро Турин клубида икки ажойиб мавсумни ўтказди. 2014/15 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалининг иккала ўйинида ҳам «Реал Мадрид» дарвозасига гол уриб, «кекса синьора»ни финалга олиб чиқди. Кейинчалик финал баҳсида «Барселона» дарвозасига ҳам йўл топа олганди, аммо унинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунинг сўнг «Реал» шартномадаги қайтариб олиш опциясидан фойдаланиб, Алварони ортга қайтарди. Мората кейин ҳам «қироллик клуби»да яхши мавсум ўтказди, бироқ жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун Ла Лиганинг атиги 14 ўйинида 15 гол уриш ҳам ёрдам бермади.

Ҳужумчи яна етарли ўйин амалиётига эга бўлмай қолди, шунинг учун «Реал Мадрид» бир мавсумдан сўнг уни «Челси»га сотиб юборди. Алваро Лондон клубида ажойиб старт олди. У дастлабки ўйинларда 10 дан ортиқ гол уришга эришди, бироқ кейинчалик унинг карьерасида пасайиш бўлди ва урган голларидан ура олмаган имкониятлари кўпайиб кетди. Кейинчалик «Атлетико»га, ундан сўнг эса яна «Ювентус»га қайтди.

Унинг барча клублардаги натижаларини кўриб чиқамиз:

«Реал Мадрид» - 95 ўйин, 31 гол;

«Ювентус» (жорий мавсумгача) - 137 ўйин, 47 гол;

«Челси» - 72 ўйин, 24 гол;

«Атлетико» - 61 ўйин, 22 гол.

Муҳим жиҳати шундаки, чемпионат доирасида, аввал айтиб ўтганимиздек, Мората ҳеч қачон бир мавсумда 15 тадан ортиқ гол урмаган. Шу билан бирга, Алваро атиги бир марта - 2016/17 йилги мавсумда «Реал» сафида 15 та гол уришни уддалаган. 2012/13 йилги мавсумдан бошлаб Моратанинг миллий чемпионатлардаги ўйини ҳар бир мавсумда ўртача 10,3 голни ташкил қилади.

Моратанинг сири

Евро-2020 вақтида Алваро мухлислар томонидан қаттиқ танқид қилинди. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ўз футболчисини ҳимоя қилди:

«Менимча, дунёда Алваро Моратадек ўйинчини қадрламайдиган ва мақтамайдиган мураббий йўқ. У ўйинларда тўпни ўзида сақлаб тура олади, иккинчи қаватда яхши ўйнайди, марказий ҳимоячидек ҳимояланади. У Испания терма жамоасида ўйнагани — омадимиз».

Бу кўчадаги оддий мухлис томонидан эмас, балки футболда кўплаб натижаларга эриша олган мутахассис, топ-мураббийнинг фикри. Яна бир муҳим омил шундаки, Мората замонавий испан футболида анъанавий тарзда топ-футболчиларга бериладиган тўққизинчи рақамда ўйнайди ва шундан ҳам унга қаратилган эътиборни билиш мумкин. Ўз вақтида бу рақамда Фернандо Торрес, Давид Вилья каби футболчилар ўйнаган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, энг қиммат испаниялик футболчиларг рейтингида Мората топ-50 таликдаги ягона марказий ҳужумчи ҳисобланади. Алваро жаҳон даражасидаги футболчи бўлмаслиги мумкин, аммо у Испаниядаги энг яхши ҳужумчи ҳисобланади.

«Барселона»да Обамеянг келишидан олдин фақат Люк де Йонг ёки Мартин Брейтвэйт марказий ҳужумчилар эди. Агар Мората Каталония клубига ўтганида, жамоани янада кучайтира оларди. Қолаверса, Хави ҳужум чизиғида жисмонан кучли бўлган, тўпни ўзида ушлаб тура оладиган ва қанотдагиўйинчиларга узатма берадиган, шунингдек, жарима майдончасидаги имкониятлардан унумли фойдалана оладиган марказий ҳужумчи чотиб олмоқчи эди - буларнинг барчаси Моратада бор.

Яна бир омил – Алваро ўтказадиган босим. Статистик маълумотларга кўра, Мората ҳар бир ўйинда прессинг қилиш бўйича ажойиб натижа қайд этади, ҳозирда топ-клубларнинг аксарияти юқори прессинг билан ўйнашни афзал кўришади, бу эса нега Алваронинг топ-жамоалар орасида машҳурлигини англатади. Моратанинг бу мавсумдаги зарбаларининг атиги 12,1% (А серияда 5 та гол) голга айланган, лекин унинг фойдали жиҳати бошқа футболчиларнинг гол уришига ҳам имкон яратиб беришидадир. Луис Энрике таъкидлаганидек, Мората хоҳлаган жамоани кучайтира олади. «Барселона» бу қишда Алварони қўлга кирита олмади, шу сабаб трансфер ойнасининг сўнгги кунида Обамеянг билан шартнома имзолага мажбур бўлди. Пьер-Эмерик Мората билан бир хил типдаги ҳужумчи, лекин габонликда гол уришга бўлган «иштаҳа» юқорироқ.

Алваронинг келажаги

Мората «Барселона»га ўта олмаган бўлса ҳам, у «Ювентус»нинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. ОАВ маълумотларига кўра, Турин клуби испаниялик футболчининг шартномасини «Атлетико Мадрид»дан тўлиқ сотиб олмоқчи, бу эса «Юве»нинг Алваро борасидаги ниятлари жиддийлигини таъкидлайди. «Бьянконерилар»нинг бу қарорини тушуниш мумкин, чунки Мората Душан Влахович билан ўзига хос тандем ҳосил қилиши керак. Серб футболчиси — ҳақиқий гол машинаси ва Моратанинг ажойиб узатмалари орқали, бу жуфтлик ўзига хос футбол кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Алваро асли мадридлик, «Атлетико» мухлиси сифатида улғайган, кейин «Реал»га ўтган, лекин у ўзининг ўйинини «Ювентус»да топа олган. Балки Моратанинг Влахович билан ташкил қилган жуфтлиги ҳақиқатдан ҳам рақиблар учун даҳшатли тушга айланар?! Лекин Алваро ёзда бошқа топ-клубга ўтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.  Чунки «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» каби клублар марказий ҳужумчи қидирмоқда ва ушбу жамоаларнинг испанияликка бўлган қизиқиши ОАВ орқали кўп бора хабар қилинган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки Мората доимо етакчи жамоаларни ўзига қаратиб келган.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 25.02.2022 20:30. Ўқилди: 3320 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 35 71
3 Ювентус 35 66
4 Болонья 35 64
5 Аталанта 34 60
6 Рома 35 60
7 Лацио 35 56
8 Наполи 35 51
9 Фиорентина 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 35 43
13 Лечче 35 37
14 Верона 35 34
15 Кальяри 35 33
16 Фрозиноне 35 32
17 Эмполи 35 32
18 Удинезе 35 30
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 35 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
1-1
Ювентус

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.