Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг 3 сири: нега Криштиану 37 ёшда ҳам энг зўри?

Криштиану Роналдунинг баландликка сакраш қобилияти узоқ вақтдан бери кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлиб келган. "Сампдория" дарвозасига киритган 256 сантиметр баландликдаги голи бутун дунё бўйлаб шов-шувга сабаб бўлди. Мухлислар шаҳар майдонларида тўпни шу юқориликда осиб қўйиб, португалияликларнинг сакрашини такрорлашга ҳаракат қилиб кўрди.

Нега Криштиану бунчалик баланд сакрайди? Ушбу қобилият КриРода туғмами ёки уни ривожлантириш учун махсус машқлар борми? Ҳозир шу ҳақида бироз маълумот берамиз.

1-сир: жисмоний ҳолат

2011-йилда Криштиану ўзининг жисмоний имкониятларини синовдан ўтказган “Ronaldo: Test to the Limit” ҳужжатли фильмида суратга тушган. Спорт олимлари энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда унинг тезлиги, кучи ва мослашувчанлигини чуқур таҳлил қилишди.

Маълум бўлишича, Криштианунинг тана ёғи оддий одамларникидан 3 фоизга кам, сон айланаси ақл бовар қилмайдиган 61,7 смга тенг. У 25 метрни 3,61 сонияда босиб ўта олган (профессионал спринтердан 0,3 сония секинроқ). Қисқа қилиб айтганда, Роналду ҳар қандай футболчи учун мукаммал бўлган тана соҳиби ҳисобланади. Бу унга кўплаб рекордларни қайд этишга ёрдам беради — шу жумладан 2,56 метрга сакраш. Худди шу тадқиқотда, португалиялик NBA ўйинчиларидан (71 см) юқорироқ, аниқроғи 78 сантиметр ердан тепага кўтарила олиши аниқланди.

Роналдунинг натижалари унинг жисмоний ҳолатига бевосита боғлиқ. Сабаби,  у "Манчестер Юнайтед"даги дастлабки икки мавсумида бор-йўғи 15 та гол урган. Аммо 3-мавсумдан бошлаб Манчестерга бошқа футболчи сифатида қайтди — 16 та гол. 2006 йилдан 2009 йилгача у “қизил иблислар” сафида жами 91 та гол урган.

Бу йиллар давомида Роналду тебранувчи стулда ўтиришнинг ишқибози бўлган ва бўш вақтини жисмоний машқларга бағишлаган. У тўғридан-тўғри баландга сакраш учун болдир ва сон мушакларини, елка, бўйинга алоҳида эътибор қаратади. Асосий эътибор тананинг мушакларини ривожлантиришга қаратилган. Бу унга ҳаводаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради ва зарбага қўшимча куч беради.

2-сир: техника

Криштиану сакраш учун кўплаб маълумотлардан хабардор ва спорт залида бу борада кўпроқ ишлайди. Шунинг учун Криштиану ҳатто 37 ёшида ҳам мазкур ҳаракатни такрорлаб келмоқда.

Агар сиз Роналдунинг бош билан киритган голларини кўриб чиқсангиз, у рақибларидан кечроқ сакрайди ва сакраш вақтида тиззаларини кўпроқ букади. Ушбу услуб ҳавода кўпроқ муаллақ туришга ёрдам беради, бу эса зарбага қўшимча куч бериш имконини беради. Худди шу сакраш техникаси NBA ўйинчилари томонидан слэм-дунк пайтида қўлланилади.

Албатта, позиция танлашни унутмаслик керак. Йиллар давомида Криштиану жарима майдончасида мукаммал тарзда очилишни ва сакраш учун оптимал жой танлай олишини исботлаган. Шунинг учун Роналду иккинчи қаватда ўйнаган пайти сайёранинг энг хавфли ҳужумчилардан бирига айлантиради.

3-сир: қайта тикланиш

Ўз вақтида тикланиш — 30 йилдан кейин танани ва жисмоний имкониятларни сақлаб қолишнинг асосий калитидир. Криштиану бунга жуда ҳам жиддий эътибор беради: у ҳар бир ўйиндан сўнг мушакларини нормал ҳолатга келтириш учун ҳовузга боради.

Шунингдек, 2013 йилда Роналду 60 минг еврога криотерапев камерасини сотиб олди. Ушбу ускуна португалияликка ўйинлар ва машғулотлардан сўнг танасининг ҳолатини тезда тиклашга ёрдам беради.

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 03.06.2022 00:16. Ўқилди: 9009 марта. Фикрлар: 105 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 26 64
2 Милан 26 54
3 Рома 26 50
4 Наполи 26 50
5 Ювентус 26 46
6 Комо 26 45
7 Аталанта 26 45
8 Болонья 26 36
9 Сассуоло 26 35
10 Лацио 26 34
11 Удинезе 26 32
12 Парма 26 32
13 Кальяри 26 29
14 Женоа 26 27
15 Торино 26 27
16 Фиорентина 26 24
17 Кремонезе 26 24
18 Лечче 26 24
19 Пиза 26 15
20 Верона 26 15

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

21.02.2026. «A» Серия. 26-тур.
19:00
Ювентус
0-2
Комо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.