Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барса" ва "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги ўзаро кураши ҳали тўхтагани йўқ

Ушбу трансферлар ойнасида "Барса" ва "Челси" трансфер янгиликларининг асосий провайдерлари бўлиб қолди.

Бир қанча ўйинчилар хариди учун клублар тўғридан-тўғри рақобатга киришишди. Бироқ, якунда асосий ўйинчилар Испанияни танлади. Юлдузлар ҳақиқатан ҳам Томас Тухелнинг "Челси"сидан воз кечиб, келажагини олдиндан айтиб бўлмайдиган "Барселона"ни маъқул кўришди. Улар орасида Роберт Левандовски илгаридан "Барса"га ўтишни хоҳлаётган эди (гарчи унга "Челси" ҳам, "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирган бўлса-да).

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, футболчи нега Премьер-лигада ўйнашни истамаслигини айтган. “Роберт Англияда тез-тез ёмғир ёғишидан нолиди. Лекин, у Германиядагидек самарали ўйнай олмаса керак. Роберт айнан шу нарсадан қўрқарди", - дейди футболчининг агенти. Бир неча ойлик қийин музокаралардан сўнг "Барселона" "Лидс"нинг 25 ёшли вингери Рафиньяни қўлга киритди. "Челси" ҳам бразилияликни харид қилишни жуда ҳам хоҳларди: Фабрицио Романо лондонликлар унинг учун 70 миллион евро таклиф қилганини ёзди - аммо у Роналдиньо билан яқин муносабатларини эслаб, Каталонияга жўнаб кетган.

Испанлар вазиятдан фойдаланиб қолиб, "Лидс”га кутилганидан ҳам камроқ сумма тўлаган: 58 миллион евро ва яна 7 миллион бонуслар кўринишида туҳфа этилади. "Кўк-анорранглилар" бу миқдорни уч марта бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эга. "Лидс" Рафиньянинг "Барселона"да ўйнаш истаги туфайли сўровларни бироз қисқартиришга мажбур бўлди.

• Усмон Дембелега тўхталсак, у ҳам «Челси»га ўтиши мумкин эди, аммо якунда французнинг маоши ҳозирги клубида барибир кўтарилди (қўшимча бонуслар ҳисобига). Тўғри, шу ўринда аниқлик киритиб ўтиш жоизки, Дембеле Лондонга унчалик қизиқмас эди. Бунинг устига унинг ўрни аллақачон тўлдирилиб, Рахим Стерлинг бу ерда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради. Усмонга бошқа таклиф ҳам йўқ. "Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирди. Бу Хавининг ғалабасига ўхшаб кўринмоқда. Чунки Дембеле Каталонияда ҳали ўз сўзини айтмади.

• Андреас Кристенсен "Челси"дан "Барселона"га текинга ўтди. 2026 йилгача шартнома имзоланди, товон пули - 500 миллион евро. Ҳимоячи Испанияни танлади, гарчи у 2012 йилдан буён «Челси» тизимида бўлса ҳам. Келажакда "Челси" Кунде ва Кристенсенни тортиб олиши мумкин.

Бироқ бу борада ҳали ҳам кўп нарсалар ноаниқ. Сесар Аспиликуэта ҳам Хави жамоасига келиб қўшилади. Sports.es нашрининг ёзишича, "Челси" улар учун 4 миллиондан 5 миллион еврогача пул олган ва яқин кунлар ичида трансфер келишиб олинади.

• “Челси”нинг бошқа ҳимоячиси Маркос Алонсо билан вазият бироз мураккаброқ: музокаралар суст кечмоқда, шунинг учун “Барса” унга муқобил вариантни қидирмоқда. Diario AS хабарига кўра, каталонияликлар Маркос ўрнига "Монако"дан Кайо Энрикени олишлари мумкин. Аммо Алонсонинг ўзи Испанияга қайтишни кутмоқда, "Челси" эса ҳамон бунга қаршилик кўрсатмоқда.

• Жюль Кунде учун кураш ҳозир давом этмоқда. Дастлаб "Барса" у билан шахсий шартларда келишиб олганди ва бунинг эвазига "Севилья"га икки футболчисини таклиф қилди. У ерда Сержиньо Дест рад этилди, Мемфис Депай эса фақат катта клубга ўтишни кутмоқда, деб ёзади Фабрицио Романо.

Инсайдер Жанлука ди Марцио Кунде 50 миллион евро бонуслар эвазига Лондон клубига ўтишга яқин эканлигини айтди. Бу ерда "Барса" омили футболчига таъсир қилмайди, шунинг учун "Севилья" ҳар қандай таклифни қабул қилиши мумкин.

Киритилди: 21.07.2022 19:49. Ўқилди: 5926 марта. Фикрлар: 4 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
1-1
Салернитана

Навбатдаги учрашув

20.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Болонья
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.