Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе Франция терма жамоаси Погба билан бирга ўйнашдан бош тортмоқчи

«Ювентус» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба атрофида можароли шов-шувлар давом этмоқда.

Бир неча кун аввал футболчининг Матиас ижтимоий тармоқда видео мурожаат қолдирган. Унда Матиас Пол Погба, унинг агенти Рафаэл Пименти ва Килиан Мбаппега оид катта шов-шувларга сабаб бўладиган видео борлигини маълум қилган. Поль эса ушбу воқеа юзасидан полицияга мурожаат қилди.

Прокуратура «уюшган гуруҳ томонидан шантаж қилишга уриниш» бўйича иш қўзғаган. Get French Football News нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчини жорий йилнинг март ойида болаликдаги дўстлари ва икки нафар қуролланган шахс Париждаги уйга алдов йўли билан чақирган ва Полдан 13 миллион евро талаб қилган. Талончилар Погбага у профессионал футбол фаолиятини бошлагандан буён уларга ёрдам беришни тўхтатганини айтган.

Погбадан «кўрсатилган хизматлар» учун пул талаб қилинган — гўёки улар Полни 13 йил давомида яширинча қўриқлаб келган. «Ювентус» футболчисининг таъкидлашича, бундан кейин у акаси Матиас ва болаликдаги дўстлари томонидан таҳдидга учрай бошлаган. Шунингдек, ушбу хабарлар оқимида, гўёки Погба "сеҳргар"дан Килиан Мбаппени афсун қилиб қўйишини сўраганлиги ҳам айтилди. Футболчининг ўзи бу айбловни рад этган.

L’Equipe хабар тарқатишича, Мбаппе ва унинг атрофидагилар ушбу воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Агар Погба "сеҳргарлар" хизматидан фойдалангани аниқланса, Мбаппе у билан Франция терма жамоаси сафида бирга тўп тепишдан бош тортмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Қатарда навбатдаги жаҳон чемпионати бошланади. Франция амалдаги чемпион сифатида мусобақада иштирок этади.

Киритилди: 30.08.2022 06:50. Ўқилди: 8523 марта. Фикрлар: 35 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 35 71
3 Ювентус 35 66
4 Болонья 35 64
5 Аталанта 34 60
6 Рома 35 60
7 Лацио 35 56
8 Наполи 35 51
9 Фиорентина 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 35 43
13 Лечче 35 37
14 Верона 35 34
15 Кальяри 35 33
16 Фрозиноне 35 32
17 Эмполи 35 32
18 Удинезе 35 30
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 35 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
1-1
Ювентус

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.