Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус»нинг эски «касал»и тутиб қолди. Клубга содиқларнинг хиёнати қимматга тушиши мумкин

А Серия гранди яна жанжалларга аралашиб қолди. Туринликлардан 15 очко олиб ташланди

«Ювентус» яна катта жанжалга сабаб бўлди ва жиддий спорт жазосини олди! Ҳозирча, 2006 йилдагидек, А Сериядан четлатилгани йўқ, аммо «кекса синёра» кейинги мавсумда еврокубокларсиз қолиши мумкин. Corriere dello Sport хабарига кўра, Италия футбол федерацияси (FIGC) суд талабини қаноатлантирди ва молиявий фирибгарлик туфайли Турин клубидан 15 очко олиб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Жума оқшомига қадар «Ювентус» учинчи ўрин ва Чемпионлар Лигаси зонасида эди, энди эса ўнинчи ўринга тушади. «Лацио», «Рома» ва «Аталанта»дан 12 очкога ортда қолади. Октябрь-январь ойларида Массимилиано Аллегри шогирдлари Италия чемпионатида гол ўтказиб юбормасдан кетма-кет саккизта ғалабани қўлга киритишган бўлсада, «Ювентус»нинг энди ҳам мавсум якунига қадар ЕЧЛ зонаси учун очколарни йиғишига ишониш қийин. Бундан ташқари, Турин клубининг собиқ раҳбарлари ҳам жазоланди. Фабио Паратичи («Ювентус»нинг собиқ спорт директори) икки ярим йилга, Андреа Аньелли (президент) ва Маурицио Арривабене (бош директор) икки йилга, Федерико Керубини (спорт директори) бир йилу тўрт ойга футболдан четлаштирилди. Вице-президент Павель Недвед эса енгил дисквалификацияга учради: чех саккиз ойга дисквалификация қилинди. «Ювентус»нинг собиқ раҳбарияти 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида истеъфога чиққан эди. Аньелли ва унинг жамоаси лицензиялаш ва молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда: футболчиларнинг трансфер нархини ошириб юборишда, ходимларнинг маошини паст кўрсатишда ва футболчилар даромадларининг ҳақиқий ҳажмини яширишда айбланган. Коронавирус пандемияси даврида клуб 17 нафар футболчига яширинча 60 миллион евро тўлаган. Туринликлар раҳбарлари футболчилар маошларининг бир қисмидан воз кечганликлари ва қонунни четлаб ўтиб, улар билан бу пулни келишганликларини очиқчасига айтди. Жумладан, Криштиану Роналдудан клубни 19,9 миллион евро қарзи бор, у клубни судга бермоқчи.

La Stampa нашри Керубини ва «Ювентус» адвокати Чезаре Габазио ўртасидаги телефон суҳбати мазмунини эълон қилди. «Роналду билан махфий келишув ошкор этилмаслиги керак, чунки бу содир бўладиган бўлса, улар бизнинг томоғимиздан маҳкам ушлаб, аудиторларга ҳужум қилишади ва ҳоказо. Ва кейин биз хаёлий битимни амалга оширишимиз керак бўлади», деганди Керубини. Таниқли журналист Жанлука Ди Марционинг таъкидлашича, тергов остидаги «Ювентус» раҳбарлари 20 минг евродан 5 миллион еврогача жарима ва бир йилдан саккиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Декабрь ойида Аньелли молиявий фирибгарлик ҳақидаги даъволарга изоҳ берганди: «Сўнгги йилларда «Ювентус»га бўлган катта муҳаббатим туфайли  майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам натижаларга эришиш учун бор кучимни сарфладим. «Ювентус» ҳамма нарсадан устун. Ишончим комилки, сўнгги йилларда тўғри иш қилганман ва бизга қўйилган айбловлар асоссиз». La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, агар молиявий қоидабузарликлар исботланса, УЕФА Турин клубини еврокубоклардан четлаштиришга тайёрлигини ёзди. «Ювентус» Италия судининг қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Турин клуби буни уддалаши аниқ, ҳар доимгидек.

Киритилди: 21.01.2023 10:25. Ўқилди: 2155 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ювентус 2 6
2 Манчестер Сити 2 6
3 Видад 2 0
4 Ал-Айн 2 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

22.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 2-тур.
21:00
Ювентус
4-1
Видад

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.