Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Рома", "Байер", "Севилья" ёки "Ювентус": Европа Лигасида ким ғолиб чиқади?

Европа лигасида ғолибликка даъвогарлар доираси тўртта жамоага қисқарди. Қизиғи шундаки, учта клуб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан тушиб, кетган ҳолда шу ергача етиб келишди. Бир томонда “Ювентус” ва “Севилья”, иккинчи қисмида “Рома” ва “Баер” ўйнайди.

"Рома"
1/2 финалдаги рақиб: “Байер”

Жозе Моуриньо икки хил клуб (“Порту”, “Интер”) билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва энди Европа Лигасида зафар қучишга интилмоқда. Олти йил олдин португалиялик "Манчестер Юнайтед" билан турнирда ғалаба қозонган, ундан олдин эса яна УEФА кубогида "Порту" билан. Гуруҳ босқичида Рим клуби 10 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.

Плей-оффнинг биринчи босқичида "Рома" "Залцбург"ни мағлуб этди. Моуриньо жамоаси меҳмондаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг характер кўрсатди. Римда мезбонлар танаффусга қадар иккита гол уриб, керакли ҳисобни сақлаб қолишди. Кейин эса Моурино “Реал Сосьедад”ни Европа лигасидан чиқариб юборди – 2:0, 0:0. Нидерландияда меҳмонлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Италия клуби фақатгина Пауло Дибаланинг 89-дақиқада урган голи эвазига мағлубиятдан қолди. Бу гол римликларни руҳлантирди ва улар қўшимча вақтда яна икки бор гол уришди - 4:1.

"Севилья"
1/2 финалдаги рақиб: "Ювентус"

Испания клуби Европа лигасига Чемпионлар лигасидан тушиб етиб келди. Асосий еврокубокларнинг гуруҳ босқичида “Севилья” беш очкони қўлга киритди. Бу "Копенгаген"дан олдинга ўтиш учун етарли бўлди, аммо "Боруссия Дортмунд" билан "Манчестер Сити"дан ортда қолишди.

Плей-оффнинг биринчи босқичида Испания жамоаси ПСВдан қийинчиликсиз ўтди (уйда 3:0 ва меҳмонда 0:2). Бундан ташқари, "Севилья" "Фенербахче" билан курашди - ва яна биринчи ўйиндаги ғалаба эвазига кейинг босқичга чиқишди. Ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган Андалусия клуби меҳмонда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. “Севилья” чорак финалда “Манчестер Юнайтед”ни Европа лигасидан чиқариб юборди. “Олд Траффорд”да 2:2 ҳисобидаги сермаҳсул дурангдан сўнг мезбонлар рақибни қўпол хатолари учун жазолади – 3:0.

“Ювентус”
1/2 финалдаги рақиб: "Севилья"

Массимилиано Аллегри шогирдлари еврокубоклар мавсумини Чемпионлар лигасида бошлади ва у ерда кучсиз ўйин кўрсатди. "Ювентус" "Бенфика" ва "ПСЖ" билан рақобатлаша олмади ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича фақат "Маккаби Хайфа"дан ўзиб кетди. Бундай муваффақиятсизликдан сўнг мураббийнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо у ҳозирча ўз лавозимини сақлаб қолди.

Европа Лигаси плей-офф босқичини “Ювентус” “Нант” устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Италия клуби биринчи ўйинда ғалабани қўлдан чиқарганди - 1:1, жавоб ўйинида муаммога дуч келмади - 3:0. 1/8 финалда “оқ-қоралар” Германиянинг “Фрайбург”ини 1:0, 2:0 ҳисобида ютган бўлса, чорак финалда “Спортинг”ни мағлуб этишди. Туринликлар ўз стадионида рақибни катта қийинчилик билан мағлуб этишди - 1:0 ва орадан бир ҳафта ўтиб Лиссабонда керакли натижага эришди - 1:1.

“Байер”
1/2 финалдаги рақиб: “Рома”

Немис клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини икки мураббий қўл остида ўтказди. "Байер" беш очко тўплади ва "Атлетико"дан олдинда эди, лекин "Порту" ва "Брюгге"ни ўтказиб юборди. Биринчи даврада жамоани Херардо Сеоане, иккинчи даврада Хаби Алонсо бошқарган.

Испаннинг келиши билан “Байер”нинг ишлари сезиларли даражада яхшиланди. Жамоа Бундеслигада жадвалнинг қуйи поғонасидан олтинчи ўринга кўтарилиб, Европа Лигаси ярим финалига ҳам йўл олди. Плей-оффнинг биринчи босқичи имкон қадар қизиқарли ўтди, аммо немислар барибир “Монако”ни мағлуб этишди. “Монако” Леверкузенда ғалаба қозонди - 3: 2, аммо рақиб Францияда худди шундай ҳисоб билан қасос олди. Пенальтилар сериясида омад “Байер” томонида бўлди. 1/8 финалда Алонсо шогирдлари “Ференсварош”ни мағлуб этди – иккита бир хил 2:0 ҳисобидаги ғалаба. Ва кейин “Байер” “Унион” билан ўйнади. Биринчи ўйинда ғолиб аниқланмади - 1:1, сафарда Бундеслига клуби муаммога дуч келмади - 4:1.

Хўш сизнингча қайси жамоа Европа лигасида ғолиб бўлади?

Киритилди: 21.04.2023 19:55. Ўқилди: 2604 марта. Фикрлар: 27 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.