Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус» формаси: Мўйна эффекти, ҳайвон юнги, «зебра» усули

«Ювентус»нинг янги формаси ажойиб дизайнга эга - ҳайвон юнгидан «зебра» усули, яна мўйна эффекти.

Зебра - бу Турин клубининг эски рамзи. Ушбу дизайн анчадан буён кутилаётганди. Зеро, «Ювентус» матбуот хизмати бир неча ой олдин 2023|2024 йиллар мавсуми учун ғайриоддий уй формасига буюртма берилганини маълум қилган ва баъзи маълумотларни ҳам ҳавола этганди. Мана, Турин клуби янги либосни расман кўрсатди. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.

Ёрқин сариқ қўшимчалар, чақмоқ белгиси ва зебра эффекти. «Ювентус» раҳбария­ти аслида зебра жилосини тиклайдиган тўпламни танлади. Бир қарашда, клубнинг анъанавий оқ-қора ранглари билан бундай дизайн яратиш қийин эмас, лекин Adidas лойиҳачилари реалликка максимал даражада ёндашишган, барибир. Формада ҳайвон юнги мўйна эффектини таъминлаган. Дизайнерлар либосни яна ёрқин сариқ қўшимчалар билан тўлдиришган. Jeep логотипидаги электр токи ва чақмоқ белгилари эса ўз ўрнида. Бу - бренд маҳсулоти электромобиллар рекламаси. Айтганча, «кекса синьора» футболчилари 14 май куни «Кремонезе»га қарши ўйинда «зебра»ни синаб ҳам кўришди.

Бу ҳаммаси эмас: «Юве»нинг ўйинолди либоси ҳам «зебра» услубида. Туринда ҳаммани охиригача ҳайратлантиришни исташди, шекилли. Дейлик, кейинги мавсум учун тайёрланган машғулот (чигилёзди) футболкаси ҳам зебра рангига ҳамоҳанг. Тўғри, бунисида сариқ ранг ёрқин бўлмаса, яққол сезилади, барибир.

Зебра «Юве» рамзи ҳисобланади, бу ҳайвонни ҳаттоки, клуб гербига ҳам туширишган. «Ювентус» узоқ 1903 йилдан буён оқ-қора чизиқли футболкага ошуфта. Ўшанда Турин клуби пушти-қора тўпламдан воз кечганди. Сабаби, энг арзон мато саналган пуштиранг перкаль тез эскирарди, яхши ювилмасди ва жилосини ҳам йўқотарди. Эътиборлиси, янги либос (яъни ҳозирги дизайн) таклифини клубнинг англиялик легионери Жон Саваж ўртага ташлаган. Унинг шахсан ўзи қадрдон шаҳридаги фирмага «Ноттс Каунти»нинг оқ-қора либосига ўхшаш форма масаласида буюртма берган экан. Қарангки, «Ювентус» 1905 йили чизиқли футболкада биринчи марта чемпион бўлади. Шу тариқа клуб раҳбарияти оқ-қора рангларни омад манбаи сифатида кўради. Вақт ўтиши билан эса Турин жамоасига икки лақаб ёпиштирилади - «бьяконерлар» («оқ-қоралар») ва «зебралар».

Зебра рамз сифатида шу қадар оммалашадики, ўтган асрнинг 60-80-йиллари «Ювентус» гербида унинг тасвири пайдо бўлади. Тўғри, орада (70-йиллар ва 80-йиллардан кейин) зебра ўз ўрнини Турин шаҳри рамзи буқага бўшатиб беради. 2017 йилдан эса «Юве» футболкалар дизайнига эски давр логотипини қайтара бошлади. Айтганча, 70-йиллар зебра футбол гербисиз қолмаган. Яъни «Ювентус» ўрнини «кичик зебралар» лақаби билан танилган «Удинезе» таъсирчан тарзда эгаллаганди. Мана, энди Туринда ёқимли ҳайвонни яна эсга олишди.

Киритилди: 04.06.2023 12:22. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 77
2 Наполи 35 77
3 Аталанта 34 65
4 Лацио 36 64
5 Ювентус 35 63
6 Рома 34 63
7 Болонья 36 62
8 Милан 36 60
9 Фиорентина 35 59
10 Комо 36 48
11 Торино 36 44
12 Удинезе 36 44
13 Женоа 35 39
14 Кальяри 36 33
15 Верона 36 33
16 Парма 36 32
17 Эмполи 36 28
18 Лечче 35 27
19 Венеция 35 26
20 Монца 36 18

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

10.05.2025. «A» Серия. 36-тур.
21:00
Лацио
1-1
Ювентус

Навбатдаги учрашув

18.05.2025. «A» Серия. 37-тур.
18:00
Ювентус
-:-
Удинезе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.