Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Навбатдаги аламли финиш

Ўта драматик тарзда кечган пойганинг охирги беллашувида «Бавария» «Боруссия Дортмунд»дан чемпионлик унвонини тортиб олганидан яхши хабардорсиз, албатта.

Келинг, шу баҳонада Европа футболида қайд этилган муросасиз интиҳоларни ёдга оламиз.

Бундеслига-2001|2002. Чемпион - «Боруссия Д.»

65, 66, 67 - «Бавария», «Байер» ва «Боруссия Д.» сўнгги тур беллашувига айнан шундай очколар жамғармаси билан етиб келишганди. Ўшанда ҳам соврин тақдири дортмундликлар қўлида бўлган, улар биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборишган («Вердер»дан), лекин 75-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб, ўйин ва соврин тақдирини ҳал қилишган, 6 йиллик танаффусдан кейин чемпион бўлишганди. «Байер» «Герта»ни, «Бавария» «Ганза»ни маҳв этган бўлсада, вазият ўзгармаганди.

Италия «А» серияси-2001|2002. Чемпион - «Ювентус»

Ўша мавсум Италия чемпионатида ҳам ғолиб охирги турда маълум бўлганди. Сўнгги баҳсга «Интер» 69, «Ювентус» 68 ва «Рома» 67 очко билан етиб келишганди. Милан клуби ҳал қилувчи имтиҳондан ўта олмади - «Стадио Олимпико»да «Лацио»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. «Юве» эса Трезеге ва Дель Пьеронинг голлари эвазига «Удинезе»ни таслим этди ва олдинга ўтиб олди. «Рома» эса «Торино»ни минимал ҳисобда маҳв этиб, 2-ўринни эгаллади. «Интер» бронза медаллари билан кифояланишга мажбур бўлди.

АПЛ-2013|2014. Чемпион - «Манчестер Сити»

Бу воқеани унутмаган бўлсангиз керак: 36-турдан кейин «Ливерпуль» пешқадамликни давом эттирган, «Челси»дан 2, «Манчестер Сити»дан 3 очкога олдинда бораётганди. «Кўклар»га қарши ўзаро беллашувда Жеррарднинг кутилмаган йиқилиши жамоани синдирди. 37-турда «Ливерпуль» «Кристал Пэлас» билан дурангга имзо чеккан бўлсада, чемпионликдан умид узмаганди. Бироқ «шаҳарликлар» охирги турда «Вест Хэм»ни енгиб, чемпионликни расмийлаштиришди.

АПЛ-2018|2019. Чемпион - «Манчестер Сити»

Бундан 4 йил муқаддам Англия чемпионлиги яна «шаҳарликлар»га насиб этганди. Лекин бутун мавсум давомида манчестерликларни таъқиб этган «Ливерпуль» ғолибдан атиги 1 очкога ортда қолди. Сўнг­ги турда ҳар икки жамоа ҳам ғалабага эришди. Лекин чемпионлик тақдири ундан аввалги турда ҳал бўлиши ҳам мумкин эди. Юрген Клопп шогирдлари Дивок Оригининг сўнгги дақиқалардаги ягона аниқ зарбаси эвазига Ньюкаслдан 3 очко билан қайтиб, «Манчес­тер Сити» - «Лестер» беллашуви натижасини кута бошладилар. Манчестерда Гвардиола жамоаси узоқ вақт давомида «тулкилар» дарвозасига йўл топа олмади. Лекин 70-дақиқада жамоа сардори Венсан Компани олис масофадан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олиб, ғалабани таъминлади. Кейинчалик Серхио Агуэро ўша голли вазиятда Венсанга бақирганини тан олганди: «Тепма! Йўқ, Винни, йўқ!» Бироқ унинг ва жамоа мухлисларининг бахтига, Компани унга қулоқ солмади ёки эшитмади.

Ла Лига-2006|2007. Чемпион - «Реал»

Мавсумнинг сўнгги беллашувига «Реал» ва «Барселона» бир хил - 73 очко билан етиб келган бўлсаларда, ўзаро учрашувлар натижасига кўра, устунлик мадридликларда эди. «Барса» «Химнастик»­ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бироқ бундан манфаатга эга бўлмади. «Мальорка»га қарши баҳсда «қироллик клуби» ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган бўлсада, тезда ўзини тиклаб олди ва 3та гол билан жавоб қайтарди.

Бундеслига-2000|2001. Чемпион - «Бавария»

Янги асрнинг илк чемпионини аниқлаб берадиган сўнгги тур беллашувига икки даъвогар - 62 очко жамғарган «Бавария» ва 59 очколи «Шальке» ойдинлик киритиши аниқ бўлиб қолганди. Мюнхенликлар учун 1 очко ғолибликни таъминлар, гельзенкирхенликларга эса 3 очко ва рақобатчининг мағлубияти сув билан ҳаводек зарур эди. Аутсайдер «Унтерхахинг»га қарши очиқ ўйинда «Шальке» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бавария» эса «Гамбург»га қарши беллашувнинг 90-дақиқасига қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, кейин гол ўтказиб юборди. Шу тариқа чемпионлик унвони бой бериладигандек туюлганди. Бироқ мюнхенликларнинг швециялик ҳимоячиси Патрик Андерссон 94-дақиқада жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, «жонли девор»­ни ҳам, дарвозабонни ҳам ожиз қолдирди ва мувозанатни тиклади.

АПЛ-2011|2012. Чемпион - «Манчестер Сити»

27 ғалаба, 5 дуранг, 5 мағлубият ва 86 очко - Манчестернинг қизил ва кўк қисми жамоалари мавсумнинг якуний турига бир хил кўрсаткичлар билан етиб келишган, тўплар нисбати бўйича устунлик «шаҳарликлар» томонида эди. «Қизил иблислар» Рунининг ягона голи эвазига «Сандерленд» майдонидан зафар билан қайтишди. Параллел учрашувда эса ўта қизиқарли воқеалар юз берди. 66-дақиқада «КПР» кутилмаганда олдинга ўтиб олди - Сабалетанинг голига лондонликлар Сиссе ва Макининг аниқ зарбалари билан жавоб қайтаришди. Қўшимча вақтда «Сити» ҳамон мағлубиятга учраётган, «МЮ» эса чемпионликни «ювиш»га киришганди. Бироқ 92-дақиқада Жеко ҳисобни тенглаштирди, 2 дақиқадан кейин Агуэро «олтин» голини урди. Шайхлар давридаги дастлабки чемпионлик шу тариқа қўлга киритилди.

Шотландия Премьер-лигаси-2004|2005. Чемпион - «Рейнжерс»

Ҳа, сиз янглишмадингиз, Шотландиядаги чемпионлик унвони учун кураш одатдагидек Глазгонинг икки гранди ўртасида кечди. Сўнгги беллашув арафасида «Селтик» «Рейнжерс»дан 2 очкога ўзиб кетган ва ҳал қилувчи баҳсда ўртамиёна «Мазервуэл» билан куч синашганди. «Рейнжерс» эса 3-поғонада бораётган «Хайберниан» қаршилигини синдириши талаб этилганди. «Селтик» кутилганидек биринчи бўлиб ҳисобни очди. Ташкилотчилар унинг ғалабасига шунчалик ишонган эдиларки, чемпионлик кубогини «Мазервуэл»нинг уй стадиони бўлмиш «Фер Парк» келтириб қўйишганди. Бироқ таажжубки, «кельтлар» бир эмас, 2та гол ўтказиб юбордилар ва мағлубиятни тан олдилар. Шу боис, мутасаддилар кубокни вертолётда Эдинбургдаги «Истер Роуд» стадионига етказдилар. У ерда «Рейнжерс» «Хайберниан»ни кичик ҳисобда маҳв этиб, чемпионликни расмийлаштирди.

Эредивизион-2006|2007. Чемпион - ПСВ

Мавсум давомида қаторасига 3-чемпионлик сари шахдам одимлаган ПСВ кутилмаганда «Бреда», «Неймеген» ва «Утрехт» каби ўртамиёналарга очколар улашди ва «Аякс»га сўнгги турга қадар тенглашиб олиш имкониятини яратди. Боз устига, амстердамликлар тўплар нисбатига кўра, етакчи бўлиб олишди. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда ПСВ «Витесс»дан йирик ҳисобда (5:1) устун келди, «Аякс» эса «Виллем II» дарвозасига атиги 2та гол урди. Натижада Эйндховен клуби битта голга ўзиб кетди!

РПЛ-2013|2014. Чемпион - ЦСКА

Якунловчи тур арафасида армиячилар 61, «Зенит» 60, «Локомотив» 59 очкога эга эди. ЦСКА «Локо»га қарши, «Зенит» эса Краснодарда «Кубань»га қарши майдонга тушди. Питерликлар сафардан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлсаларда, чемпионликка эриша олмадилар - Тошичнинг ягона голи эвазига кубок армиячиларга насиб этди.

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 15.06.2023 16:01. Ўқилди: 2539 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.