Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лукаку ва "Интер"нинг зиддияти бельгияликка кўпроқ зарар етказиши мумкин

Ромелу Лукакунинг трансфер янгиликларидаги кутилмаган бурилиш - 30 ёшли бельгиялик футболчи "Ювентус"га ўтаётганга ўхшайди. Corriere dello Sport хабарига кўра, туринликлар унга йилига 8 миллион евро беришга тайёр.

Ҳа, ҳа, Ромелу яна Италияда - бироқ севимли "Интер"ида эмас.

"Интер" ва "Челси" ҳам бунга рози бўлди. Музокаралар бир неча ой давом этди. Аввалига "Интер" Роберто Фирминони эркин агент сифатида олиш умидида Ромелуни сотиб олишни истамади. Ҳеч нарса фойда бермади. Мавсум охирида бельгиялик формага тушди - бир ярим ой ичида у гол+пас бўйича 12 очко тўплади ва бу клубни унга пул сарфлашга ишонтирди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мураббий Симоне Индзаги шахсан раҳбариятдан футболчини клубда қолдиришни сўраган. "Интер" "Челси" билан музокараларни бошлади, бироқ улар секин ҳаракат қилишди: лондонликлар Ромелуни сотмоқчи бўлишди, италияликлар сотиб олишнинг мажбурий варианти билан уни ижарага олишни талаб қилишди.

“Интер” энг яхши вариантни қидираётган бир пайтда, Саудия Арабистонидан Лукакуга мурожаат қилишди: "Ал-Ҳилол" бельгиялик футболчига йилига 60 миллион еврога яқин маблағ таклиф қилди, бироқ у Европада қолиш истаги туфайли рад жавобини берди. Кўп ўтмай, "Интер" ва "Челси" ниҳоят келишиб олдилар - 35 миллион + 5 млн бонус. Аммо кейин тушунарсиз нарса бошланди: футболчининг агенти Себастьян Ледур ўзаро мулоқотни тўхтатди. Кўп ўтмай буни Ромелунинг ўзи сўрагани маълум бўлди ва у "Ювентус" таклифи ҳақида ўйлаб кўрмоқчи эди. La Gazzetta dello Sport'нинг қўшимча қилишича, айнан Ледур туринликларга ҳужумчи хизматларини таклиф қилган. Инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, “Интер” ҳали ҳам Лукакуга таклиф билдирмоқда, аммо Ромелу баланд овозда бунга рад жавобини берди. Шундан сўнг клуб келишувдан воз кечди.

"Мен кетишни хоҳламадим", – деди Лукаку, у "Интер"ни ҳатто "Челси"дан ҳам кўпроқ яхши кўрарди. Ромелу Томас Тухель қўл остида ўзини яхши ҳис қилмаган, у Sky Sports нашрига шов-шувли интервью берди ва у ерда аввалги клубига бўлган соғинчини яширмади:

"Интер билан хайрлашишдан хавотирдаман, ёз мен учун қандайдир нотўғри якунланмоқда. Энди самимий туйғуларни баҳам кўриш тўғрироқ бўларди. Мен ҳар доим қайтиб келишимни айтганман. Мен Италияни яхши кўраман ва фаолиятим охирида эмас, балки юқори савияда бўлганимда қайтишни орзу қилганман. "Интер" мухлисларидан узр сўрашим керак. Ўйинларим давомида сиз учун қилган барча ишларимдан розиман, менинг қалбимда абадий қоласиз. Мен кетишни хоҳламадим, аксинча мухлислар учун яхшилик қилишни хоҳлардим. “МЮ”да мен қийин аҳволда эдим, “Интер” эса қийин дамларда менга ёрдам берди.

Мен янги шартнома сўрадим: 28 ёшдаман, бу ерда ўзимни ажойиб ҳис қилдим. Ҳатто уйим ҳам бор. Мен тўлиқ кўчиб, оиламни кўчиришни хоҳлашимни айтдим. Лекин раҳбарият мен билан шартномани узайтиришни рад этди. Улар молиявий жиҳатдан имконсизлигини айтишди. Буни қабул қилиш қийин эди. Менга “Интер” билан тарих яратишим мумкиндек туюлганди, аммо улар мендан бош тортишди. Агар "Интер" шартномамни узайтиришга рози бўлганида, мен "Челси"га ўтмаган бўлардим. "Интер"да қолишим мумкин эди, лекин сиз ҳаммасини кўрдингиз. Мен ҳеч кимни хафа қилишга уринмадим, у ерда ҳамма билан яхши муносабатдаман. Агар Италияга қайтсам, фақат "Интер"га, "Милан" ёки "Ювентус" варантимда йўқ бўлади", – деди Лукаку.

Бельгиялик ўз сўзларини амали билан тасдиқлади: миланликлар “Челси” билан музокара ўтказиш учун келганида маошини 10 миллион фунтдан 7 миллионга туширишга рози бўлди. Ижара учун бир йилни ўтказган Лукаку клубда қолишни орзу қилганди. "Интер"га чексиз муҳаббат уни бунга ундаган. "Ўтган мавсумда "Челси"да ўзимни қулай ҳис қилдим, лекин агар бирор нарса ўхшамаса, менда "Интер" варианти борлигини билардим. Қайтиб келганимда, жойим шу ерда эканини билдим. "Андерлехт"да ҳам худди шундай бўлди. Мен бу клубга жиддий қарайман. Мен бор кучимни бераман ва мухлислар буни кўришади”, - деди футболчи Чемпионлар лигаси финалидан бир неча ҳафта олдин.

"Юве" Лукакуни кутмоқда, фақат Влаховични сотишса, бу амалга ошади

Ромелу таваккал қилмоқчи: La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Ювентус" ҳужумчини Душан Влахович кетган тақдирдагина сотиб олади - акс ҳолда молиявий сабабларга кўра келишув имконсиз кўриниш олади. Журналист Альфредо Педулланинг хабар беришича, серб Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этишидан қатъи назар, "ПСЖ"га қўшилади. Footmercato хабарига кўра, Влахович билан йилига 11 миллион евролик 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олинган. Туринликлар ҳужумчи учун 90 миллион сўрамоқда - парижликлар ҳамон 80 миллион устида тўхтаб қолган. Влахович кетган тақдирда ҳам, Лукакуга ҳеч нарса кафолатланмаган: "Юве" Альваро Моратага эътибор қаратмоқда, унинг нархи атиги 20 миллион евро. Яна бир вариант - "Севилья"дан Юсуф Эн-Несери, у ҳам Ромелудан арзонроққа тушади.

Шундай экан, "Интер"га эътибор бермаслик бельгиялик футболчининг яна шундай ўзи учун қулай клуб топа олмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 17.07.2023 12:09. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 37 68
4 Ювентус 37 68
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 37 46
12 Монца 37 45
13 Верона 37 37
14 Лечче 37 37
15 Кальяри 37 36
16 Фрозиноне 37 35
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 37 16

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

20.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Болонья
3-3
Ювентус

Навбатдаги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Монца

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.