Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тарихдаги энг қиммат дарвозабонлар

Топ-клублар турли хил позициядаги ўйинчилар учун катта пул тўлашга тайёр. Дарвозабонлар кўпинча трансферларнинг умумий оқимида қолиб кетади. Аммо барибир дарвозабонлар учун рекорд даражадаги транзакциялар мавжуд. Бу одамлар майдонда жуда масъулиятли позицияни эгаллайдилар, чунки улар ўз жамоасининг ҳужумларини бошлайди ва бошқаларга гол уришга халақит беради. Келинг, тарихдаги энг қиммат дарвозабонлар трансферлари ҳақида гаплашамиз.

Мануэл Нойер ("Шальке" - "Бавария", 30 млн евро)

"Бавария" Нойер фаолиятидаги иккинчи клуб холос. Немис ўз саёҳатини "Шальке"да бошлаган, у ердан 2011 йилнинг ёзида Мюнхен клубига ўтган эди. Трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилди. Футболчи аллақачон 12 йилни "рекордмайстр" таркибида ўтказди ва ҳатто фаолиятини якунлашдан олдин ҳам ўзини клуб афсонаси мақомида кўрсатди. 37 ёшли дарвозабон ҳисобида "Бавария" учун 488 та ўйин, шундан 233 таси "қуруқ", яъни деярли ярми. Нойер ёши катта бўлишига қарамай Мюнхен клубининг биринчи рақами бўлиб қолишига шубҳа йўқ.

Тибо Куртуа ("Челси"дан "Реал"га, 35 млн евро)

Белгиялик дарҳол "қироллик клуби"нинг биринчи рақамига айланди ва ҳозиргача бу мақомда қолмоқда. 31 ёшли дарвозабон Ла Лиганинг сўнгги тўрт мавсумининг ҳар бирида 10 дан ортиқ ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Худди шу даврда у ҳар бир учрашувда ўртача камроқ гол ўтказиб юборди. Бу яхши кўрсаткичлар. Куртуа кўп маротаба "қаймоқранглилар"ни қутқариб қолган ва шундай қилишда давом этмоқда. Белгиялик футболчининг ёши ўз позициясидаги футболчи учун оптимал ҳисобланади, шунинг учун томонлар ўртасидаги ҳамкорлик узоқ давом этишини ваъда қилмоқда.

Эдерсон ("Бенфика"дан "Манчестер Сити"га, 40 млн евро)

"Бенфика" футболчиларни қандай қилиб фойдали сотишни билади. “Бургутлар” Эдерсонни 2015 йилнинг ёзида “Рио Аве”дан 500 минг евро эвазига сотиб олганди. 2 йилдан сўнг уни "Манчестер Сити"га 40 миллионга сотишди. Аммо “шаҳарликлар” сарфланган маблағдан афсусланишмаса керак. Ушбу трансфер билан улар кўп йиллар давомида биринчи рақам ўрнини ёпишди.

Бразилиялик дарҳол "Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони бўлди ва ҳозиргача шундайлигича қолмоқда. Эдерсон мунтазам равишда Премер-лиганинг энг яхши уч ўйинидан жой олади ва бир неча мавсум давомида рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Англия чемпионлари трансферлар борасида доим ҳам ҳақли эмас, лекин улар 29 ёшли бразилиялик билан ажойиб иш қилишди.

Андре Онана ("Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га, 52,5 млн евро)

Онана учун манкунианликлар 12 йил давомида жамоанинг биринчи рақами бўлган Давид Де Хеа билан хайрлашди. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг айнан шу дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи эди. “Интер” билан музокаралар осон кечмади, аммо барибир 27 ёшли дарвозабон “Олд Траффорд”га келди. Камерунлик футболчи ўтган мавсумни яхши ўтказди, Самир Хандановични мағлуб этди ва “нерадзурри”га Чемпионлар лигаси финалига чиқишга ёрдам берди.

Жанлуижи Буффон ("Парма"дан "Ювентус"га, 53 млн евро)

Буффон "Ювентус"га 2001 йилда "Парма"дан ўтган эди. “Бянконери” футболчи учун 53 миллион евро тўлаган ўша пайт учун жуда катта пул. Ҳозир ҳам барча клублар бундай келишувларни кўтара олмайди. Мана 22 йил бўлди, лекин бу трансфер ҳамон энг қиммат дарвозабонлар учлигидан жой олди. Италиялик футболчи фаолиятининг асосий қисмини Турин клубида ўтказди ва 21 та совринни қўлга киритди ва “Бянконери” афсонасига айланди. Ҳозир 45 ёшли дарвозабон ўзининг жонажон клуби “Парма”да ва фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти.

Аллисон ("Рома"дан "Ливерпул"га, 62,5 млн евро)

Алиссон келгунига қадар "Ливерпуль" кўп гол ўтказиб юборар эди. Бразилиялик келиши билан ҳолат анча яхшиланди. 30 ёшли дарвозабоннинг ёрдами билан “Ливерпуль" Англия чемпионига айланди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бразилиялик футболчи "қизиллар"нинг биринчи рақами бўлиб қолмоқда ва "Манчестер Сити"даги ҳамюрти билан Премьер-лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиш учун курашда давом этмоқда.

Кепа Арризабалага ("Атлетик"дан "Челси"га, 80 млн евро)

Кепанинг трансфери дарвозабонлар орасида тарихдаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. 2018 йилнинг ёзида “Челси” футболчи учун “Атлетик”га 80 миллион евро тўлаган. Бу 5 йил давомида у кўп нарсани бошдан кечирди: испаниялик яхши сейвларни амалга оширди, алмаштиришлардан бош тортди, рақобатда ютқазди ва асосий таркибдан жой олди. 28 ёшли футболчининг Лондон клубидаги фаолияти “кўклар”нинг сўнгги мавсумлардаги ўйини каби баҳсли. Аммо футболчи ва клуб бир-бирига мос тушади. Уларнинг муносабатларисиз “Стемфорд Бриж” зерикарли бўлар эди.

Киритилди: 02.08.2023 12:11. Ўқилди: 3597 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Ювентус 6 12
2 Милан 6 11
3 Интер 6 11
4 Торино 5 11
5 Наполи 5 10
6 Удинезе 6 10
7 Эмполи 5 9
8 Лацио 5 7
9 Рома 5 6
10 Верона 5 6
11 Фиорентина 5 6
12 Аталанта 5 6
13 Болонья 5 6
14 Парма 5 5
15 Комо 5 5
16 Женоа 6 5
17 Лечче 6 5
18 Венеция 5 4
19 Монца 5 3
20 Кальяри 5 2

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

21.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Наполи

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. «A» Серия. 6-тур.
21:00
Женоа
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.