Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кайо Жорже: «Худога ишониш мислсиз қувват бағишлади...»

Жаҳаннам азобидан кейинги табассум - бу ибора Кайо Жорже ҳолатига жуда тўғри келади.

Фаолиятини муддатидан олдин тугатиш хавфини туғдирган нохуш вазият қийинчилигини енгиб ўтган бразилиялик футболчи бугун «Ювентус»га нисбатан муҳаббатини баралла изҳор этяпти. Мухлислар орадан нақ 531 кун ўтгач, «Альянц Стэдиум»да яна Жорже ўйинидан баҳра олишди. Хуллас, ўта жиддий жароҳат билан боғлиқ барча синовлар ортда қолди ва вундеркинд яна орзулар оғушига тушди...

- Кайо, узоқ танаффусдан кейин 3та гол билан қайтдингиз. «Юве» ўринбосарлар жамоаси рақиб бўлгани «хет-трик» аҳамиятини пасайтирмайди. Хўш, таассуротлар қандай?

- Ўйинда бутун ҳаётимдаги энг бахтли лаҳзалардан ту­йиндим, чунки жароҳат чиндан ҳам, ўта оғир бўлиб, ҳаттоки, майдонга қайтолмаслик хавфи ҳам йўқ эмасди. Фақат ишонч-қатъият билан ўз устимда қаттиқ ишладим ва ниҳоят қайтдим. Хуллас, бу кун фаолиятимда алоҳида ўрин тутиши аниқ.

- 1,5 йил ортга, ўша даҳшатли жароҳат вазиятига қайтамиз. Миянгизни қандай фикрлар чулғаб олгани эсингиздами? 

- Тиззам жиддий шикастлангани, бу катта муаммо эканлиги ва мукаммал ҳолатга қайтиш ўта қийинлигини дарҳол тушунгандим. Оддий айтганда, бошида жароҳатнинг энг ёмон оқибатларини ўйлайвериб, қаттиқ азобландим. Чунки тиззам ўз ҳолатида тикланмаслигидан қўрқардим. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди ва энди тарихни яхши томонга буришни хоҳлайман.

- Мана, 531 кундан кейин юзингизга яна табассум югурди. Бугун бошқача, етукроқ Кайосиз, шундайми?

- Бошимга тушган воқеликларни назарда тутсак, инсон сифатида улғайганим рост. Ҳар ҳолда, ҳозир ўзимни босиқроқ йигитдек ҳис қиляпман. Бинобарин, жарроҳлик ва узоқ тикланиш жараёни кундалик ҳаётда ҳам бошқача фикрлашни ўргатди.

- Айнан қайси маънода?

- Эндиликда ҳар қандай саволга бошқача ёндашяпман, чунки ўзгардим. Оғир дамларда тўғри қарор қабул қилиш ва ҳаммасидан ижобий маъно топишни ўргандим. Ҳа, узоқ вақт ўйиндан ташқарида қолдим, гарчи қайтиш онларини кутиш ва ёлғиз шуғулланиш азоб берган бўлсада, вақт зое кетмади. Чунки ҳар бир ишга муносабатни ўзгартириш кераклигини тезда англадим, натижада якка тартибдаги машғулотларда ҳам роҳатландим, бор кучим билан ишладим. Қолгани ҳақида ўйлаш бефойда.

- Оғир келган мавсумда жамоага ёрдам беролмаслик ҳам қийнагандир...

- Ҳар куни даволаниш ва махсус машғулотларни ўташ учун «Континасса»га келганимда, жамоадошларимни кўрардим. Албатта, клубнинг умумий ҳолатидан хурсанд эмасдим, лекин тез орада қайтишга ишондим. Шу ишонч тикланиш учун боримни беришга ундади. Бу нималигини фақат одатий ритмни йўқотган, дейлик, жамоадан айро қолган футболчиларгина яхши тушунишади.

- Олдинроқ луғатингизда «Таслим бўлиш» ибораси йўқлигини айтган эдингиз ва буни амалда ҳам исботладингиз. 

- Жароҳатдан 8-9 ой ўтгач, режадан четга чиқиб, тикланиш жараёнини бироз тезлаштирдим, оқибатда янги муаммоларга йўлиқдим. Ҳақиқат шуки, қайтиш онларини кутишга сабрим чидолмади. Хайриятки, ҳаммасини вақтида тушундим ва сабрни биринчи ўринга қўйдим. Акс ҳолда, ҳозир қайтолмасмидим...?

- Сиз каби узоқ тикланиш жараёнидан ўтган Кьеза билан маслаҳатлашдингизми?

- Жарроҳлик амалиётига маҳкум бўлган кўплаб футболчилар билан гаплашдим, улар имкон борича тинчлантиришди, қўллаб-қувватлашди. Феде бироз бошқача жароҳат орттирганди, муҳими, мени ишончни йўқотмасликка ундади. Умуман, кўплаб йигитларнинг ёнимда эканликларини яққол ҳис қилиб турдим.

- «Юве»да бразилияликлар кўп...

- Ҳа, Данило, Алекс Сандро, Бремер... Улар катта ёрдам беришди. Шунингдек, Бонуччи ҳам тинч ўтиргани йўқ, унинг эътибори шунчаки, ақл бовар қилмас даражада. Бу борада Рабьо ва Погбани ҳам тилга олишим жоиз.

- Маълум вақт Бразилияда шахсий мураббий билан ишладингиз.

- «Ювентус» ходимлари доимий алоқада бўлиб турдилар, жумладан, клуб физиотерапевти. Демоқчиманки, барчаси режа бўйича олиб борилди. Эндиликда овқатланиш тартибига ҳам ўта эҳтиёткорлик билан қараяпман: жароҳатдан кейин бошланган диета ҳамон амалда. Зеро, тикланиш жараё­нида тўғри овқатланиш ҳам жуда  муҳим.

- Аллегри вақтида сизни алоҳида таърифлаганди: «Кайо ажойиб ижрочи ва уни порлоқ келажак кутаётганига аминман»...

- Бундай гўзал ва ёқимли мақтов учун мураббийдан миннатдорман. Умуман, жароҳатланишдан олдин 5 ой давомида Аллегридан кўп нарсалар ўргандим. У ажойиб мураббий ва шундай инсон.

- Кундалик иш сирларини қайси клубдошларингиздан «ўғирладингиз»?

- Туринга келганимда, Криштиану Роналду таркибда эди: унинг биринчи рақамли фанатиман. Буни ўзига ҳам айтганман. Криш билан ўйнаш ва шуғулланиш - кони фойда. 

- Демак, бош кумирингиз Криштиану...

- Шундай. Лекин «Ювентус»даги бошқа футболчиларга ҳам ҳавас билан қараганман. Криштиану шахсиятига келсак, у инсонийлик фазилатлари билан шунчаки, супер эканлигини айтишим жоиз.

- Эндиги мақсад «Ювен­тус»да юқори даражага кўтарилишми?

- Бу - болалик орзум. Ҳар доим Европада, катта жамоа сафида ўйнашни хоҳлаганман. Шу ўринда бир воқеликни айтиб бераман: мени «Ювентус» билан боғлай бошлашган пайтдаёқ итальян тилини ўрганишга тушдим. Шунда агентим огоҳлантирди: «Шошилма, ҳали эрта, ахир энди гаплаша бошладик...». Аммо ўзим якуний қарор чиқариб бўлгандим. Яъни «Юве» сафига қўшилишимни билардим ва дарҳол тил ўрганишни хоҳладим.

- Кўпроқ ўйин амалиёти олишингиз учун эҳтимол, ижара варианти маъқулдир. Дейлик, «Фрозиноне»га ўтиш...

- Аслида «Юве»да ўйнашни хоҳлардим, аммо ҳаммаси ўзимга боғлиқ эмас. Раҳбарият ва мураббий билан гаплашиб, нима яхшироқ эканлигини тушунишим керак: ижара сафарими ёки клубда қолиб, яна ўрганиш? Кутиш керак, сабр керак.

- Суҳбат якунида оилангиз ҳақида ҳам тўхталсангиз.

- Онам мен билан бирга, бутун реабилитация пайти, энг мураккаб паллаларда муҳим роль ўйнади. Отам эса Бразилияда, лекин ҳар куни гаплашиб турамиз. Айнан оилам ва Худога ишониш менга мислсиз қувват бағишлади.

- Мени «Ювентус» билан боғлай бошлашган пайтдаёқ итальян тилини ўрганишга тушдим. Шунда агентим огоҳлантирди: «Шошилма, ҳали эрта, ахир энди гаплаша бошладик...». Аммо ўзим якуний қарор чиқариб бўлгандим. Яъни «Юве» сафига қўшилишимни билардим ва дарҳол тил ўрганишни хоҳладим.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 24.08.2023 23:06. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 13 29
2 Аталанта 13 28
3 Интер 13 28
4 Фиорентина 13 28
5 Лацио 13 28
6 Ювентус 13 25
7 Милан 12 19
8 Болонья 12 18
9 Удинезе 13 17
10 Эмполи 13 16
11 Торино 13 15
12 Рома 13 13
13 Парма 13 12
14 Верона 13 12
15 Лечче 13 12
16 Кальяри 13 11
17 Женоа 13 11
18 Комо 13 10
19 Монца 13 9
20 Венеция 13 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
0-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.