Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигасида сенсация қайд этган жамоалар

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги энг катта сюрприз “Копенгаген”нинг унда иштироки бўлди. Албатта, ҳеч ким Дания клуби Европанинг энг яхши 16 клуби рўйхатидан жой олишини кутмаганди. Келгуси мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи формати ўзгаради, бу эса, "кичик" жамоалар учун плей-офф йўлини қийинлаштиради. Бундай ҳис-туйғулар камроқ бўлади. Келинг, 21-асрда шунга ўхшаш сенсация қайд этган кичик жамоаларнинг қаҳрамонликларини эслаймиз.

"Лион", 2019/2020 йилги мавсум

Тўрт йил аввал “Лион” 2000 йилларнинг биринчи ярмидагидек кучли эмас эди, ўшанда у Франция чемпионлигини кетма-кет етти йил қўлга киритганди. 2019/2020 йилги мавсумда жамоа 1-лиганинг ўрта жамоасига айланди. Чемпионлар лигасида эса “Лион” “РБ Лейпциг”, “Бенфика” ва “Зенит” билан гуруҳдан зўрға чиқди. Мавсум давомида Руди Гарсия бош мураббий этиб тайинланганидан кейингина “тўқувчилар” ўзига кела бошлади.

“Лион” феврал ойида плей-оффни ўз уйида “Ювентус” устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган. Жавоб ўйини коронавирус пандемияси туфайли фақат август ойида бўлиб ўтди: французлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва меҳмондаги гол қоидаси эвазига кейинг босқичга чиқди. Ўша йили чорак финал битта ўйиндан иборат эди: "Лион" "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги сенсацияни яратди. Ярим финалда Гарсия шогирдларини фақатгина “Бавария” тўхтата олди: немислар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 3:0.

"Аякс", 2018/2019 йилги мавсум

Бундан бир йил аввал “Аякс” Чемпионлар лигасида шу қадар баланд овозда шовшув кўтардики, у ҳалигача унутилмаган. Нидерландия футболи гигантлари мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида ўйнайди, аммо 2019 йилда ҳеч ким Амстердам жамоасининг ярим финалга чиқишини кутмаганди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да қийналаётган Эрик тен Хаг "Бавария", "Бенфика" ва АEК билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда "Аякс" олдинги учта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Реал Мадрид" билан тўқнаш келди. Дастлабки ўйинда ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган “Аякс” жавоб учрашувида “Реал”ни мағлуб этди – 4:1.

Чорак финалда Тен Хаг жамоаси Роналду эндигина кўчиб ўтган "Ювентус" билан ўйнади. Криштиану ҳар икки учрашувда гол урди, аммо бу туринликларга ёрдам бермади. Нидерландияда ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган бўлса, Италияда "Аякс" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Боз устига, нидерландлар ярим финалда “Тоттенхэм”дан ўтиб кетишга яқин турганди. Англияда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўз уйида биринчи бўлимдан кейин олдинда боришди - 2:0. Аммо, афтидан, улар жуда эрта хурсанд бўлишди. Якунда "шпорлар" мўъжиза кўрсатди: Лукас Моуранинг хет-трики уларга ғалаба келтирди - 3:2.

АПОЭЛ, 2011/2012 йилги мавсум

21 асрдаги Чемпионлар Лигасидаги энг катта сенсация. Кипр жамоаларига доим паст назар билан қарашган, АПОЭЛ эса “Зенит”, “Порту” ва “Шахтёр” билан квартетда аутсайдердек кўринарди. Сербиялик мураббий Иван Ёванович жамоаси эса гуруҳда ғалаба қозонди! Олти турда улар сўнгги ўйинда фақат битта мағлубият аламини тотиб кўришди.

АПОЭЛ мўъжизалари плей-оффда ҳам давом этди. 1/8 финалда кипрликлар “Лион” билан тўқнаш келишди. Меҳмонда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, ўз уйида шу ҳисобда ғалаба қозонишди. Ҳаммасини пеналтилар серияси ҳал қилди, бунда Ёванович жамоаси аниқроқ эди. Ва фақат чорак финалда ҳеч кимдан қўрқмаган бу “телбалар”ни буюк “Реал Мадрид” тўхтатди. Бу ерда имконият йўқ эди - уйда 0:3 ва меҳмонда 2:5 ҳисобидаги мағлубиятлар.

ПСВ, 2004/2005 мавсум

2004/2005 йилги мавсумда Европани Гус Хиддинкнинг ПСВ жамоасини ҳайратга солганди. Ўшанда Нидерландия чемпиони бўлмаган жамоа Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борганди. Гуруҳ босқичида Эйндховен жамоаси "Арсенал", "Панатинаикос" ва "Русенборг" билан квартетда иккинчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда қуръа уларни “Монако” билан бирлаштирди. ПСВ иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди - ўз майдонида 1:0 ва сафарда 2:0.

Чорак финалда Хиддинк шогирдлари Франция чемпионатининг яна бир клуби “Лион”ни қабул қилди. "Тўқувчилар" га қарши кураш қийинроқ бўлди. Ҳар икки ўйин ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса-да, пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига ПСВ янада олдинга чиқиб олди. Ярим финалда нидерландлар “Милан”га қарши майдонга тушди. "Сан-Сиро"да мағлубият кузатилди - 0:2. Эйндховенда эса улар "Ливерпуль" кейинчалик финалда уддалаган мўъжизани деярли яратдилар. Хиддинк шогирдлари иккита гол урди, аммо барибир ғалаба қозона олмади. Қўшиб берилган вақтда миланликлар ҳал қилувчи зарбани беришди. ПСВ жавоб қайтарди, аммо бу етарли эмас эди: италияликлар меҳмондаги гол қоидаси эвазига ғалаба қозонишди. Бундай ўйиндан сўнг, ПСВнинг 2006/2007 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиши энди ажабланарли эмас эди.

"Порту", 2003/2004 йилги мавсум

20 йил муқаддам биз Моуриньонинг карьераси кўтарилганига гувоҳ бўлдик. Ўшанда Жозе ҳали машҳур эмас эди, лекин у 2002/2003 йилги мавсумда "Порту" билан УEФА кубогини ютиб, Европани ҳайратда қолдирган эди. Ваҳоланки, португалиялик Чемпионлар лигасини нишонга олади, деб ҳеч ким ўйламаган эди.

Гуруҳ босқичида "Порту" "Реал", "Марсель" ва "Партизан" билан квартетда иккинчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда “аждарлар” “Манчестер Юнайтед” билан тўқнаш келишди. “Порту”да мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Олд Траффорд”да кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Чорак финалда Моуриньо шогирдлари “Лион” билан ўйнади. Португалияликлар ўз майдонида французларни мағлуб этишди – 2:0, жавоб учрашувида эса 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Ярим финалда “Порту”нинг рақиби “Депортиво” бўлди. Қарама-қаршилик натижасини Испаниядаги иккинчи учрашувда киритилган ягона гол ҳал қилди. 60-дақиқада Дерлей пеналтини голга айлантирди. Финалда эса Моурино шогирдлари Дидье Дешам бошқарувидаги “Монако”га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 3:0. Шу тариқа Моуриньо топ-мураббийга айланди.

"Галатасарой", 2000/2001 йилги мавсум

2001 йилда “Галатасарой” Туркия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб борди. Гуруҳда “Штурм”, “Рейнжерс” ва “Монако” билан квартетда иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги босқичда улар "Депортиво", "Милан" ва "ПСЖ" билан тўртликда иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалдаги қуръа натижасига кўра "Галатасарой" "Реал"га қарши майдонга тушди.

Истанбулдаги биринчи ўйин натижаси барчани ҳайратда қолдирди. Турклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лекин Мадридда “Реал” “Галатасарой”ни ўз ўрнига қўйди. Раулнинг дубли ва Иван Хелгуеранинг голи “Лос Бланкос”га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди – 3:0.

Киритилди: 14.02.2024 12:14. Ўқилди: 4772 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 7 16
2 Интер 7 14
3 Удинезе 7 13
4 Ювентус 6 12
5 Милан 6 11
6 Торино 7 11
7 Аталанта 7 10
8 Эмполи 6 10
9 Лацио 6 10
10 Рома 6 9
11 Верона 7 9
12 Комо 7 8
13 Фиорентина 6 7
14 Болонья 6 7
15 Парма 6 5
16 Кальяри 6 5
17 Лечче 7 5
18 Женоа 7 5
19 Венеция 7 4
20 Монца 6 3

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

02.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
РБ Лейпциг
2-3
Ювентус

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. «A» Серия. 7-тур.
15:30
Ювентус
-:-
Кальяри

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.