Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлик юкини кўтара олмаган жамоалар

Қуйида чемпионликни муносиб ҳимоя қила ололмаган омадсиз клублар ҳақида сўз юритамиз.

Ўтган мавсумга қадар 33 йил давомида "Наполи" Италия чемпионлигини қўлга кирита олмаганди, Италия жанубида чиройли жамоа йиғилиб, биринчи уринишдаёқ биринчи ўринга сакраб чиқиб олди. Бундан ташқари, олдин ҳеч қачон А Серия олтинларини бўйнига тақмаган Лучано Спалетти билан бу анча гўзал кўринди.

Кутилганидек, жорий мавсумдаги пасайиш ҳайратланарли. Аниқроғи, клуб даражаси ва шароитларидан келиб чиқиб, буни баҳолаш бироз қийинроқ. Баҳор бошида неаполликлар учта мураббий истеъфосини бошдан кечиришди ва чемпионатда еттинчи ўринни эгаллашди. Катта эҳтимол билан Италияда амалдаги чемпионнинг сўнгги 27 йилдаги энг тез қулашини кўрамиз – 1996/97 йилги мавсумда “Милан” Скудеттодан кейинги мавсумда 11-ўринни эгаллаган эди.

А Серия: Пирло бошқарувидаги "Ювентус"нинг қулаши

Келинг, дарҳол италияликлар мавзусини тугатамиз. "Наполи" "Ювентус"нинг антирекордини таъқиб қилмоқда. Туринликлар Б Серияга тушиб кетган кальчополи воқеасини ҳамма эслайди, аммо у ерда чемпионлик охир-оқибат олиб қўйилган, чунки спорт принципи қоидалари бузилган, аммо биз барибир фақат футбол ҳақида гаплашмоқчимиз. Иккинчи дивизионга тушиб қолганини ҳисобга олмаса ҳам, «Юве» асрнинг энг ёмон натижасини карантин пайти қайд этди.

Жамоа Конте ва Аллегри билан тўққиз мавсум давомида унвонларни қўлга киритиб келди, кейин кучли регрессия кузатилди. Сарри 2020-йилда скудеттони қўлга киритган бўлса, Пирло жадвалдаги ўрин борасида умуман ғалаба қозона олмади – “Интер”дан 13 очко ортда қолди ва 2020/21 йилги мавсумда тўртинчи ўрин билан кифояланди.

"Ювентус"нинг антирекордини янгилаб қўймаслик учун неаполликлар кучли тўртликка кириб олишлари керак. «Наполи»нинг ҳозирги формаси ва рақибларининг ривожланишига назар ташлайдиган бўлсак, бундай сценарий деярли имконсиздек туюлади.

Лига 1: "Нант", "Лилль" ва "Монпелье"нинг қулаши

Қизиқ жойи шу ерда! 21-асрда саккизта жамоа Франция чемпионига айланди, бу олий лигалар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. Расмий равишда, энг оғир фиаско "Монако"га тегишли - 2001 йилда 11-ўрин, аммо унвон аввалги асрда қўлга киритилган.

Монаколиклар тубсизликка тушиб кетаётганда, “Нант” кутилмаганда чўққига кўтарилди. Кўриниб турибдики, ўша пайтда мамлакатнинг энг яхши жамоаси мақоми ҳаддан ташқари босим остида бўлган. Тез орада парчаланиб кетгани ажабланарли эмас - кейинги йили "Нант" 10-ўринни эгаллади.

1-лигада ҳеч ким бундан ёмонроқ ўйнамади. "ПСЖ"ни жуда ҳам инсонпарвар гегемон деса бўлади: парижликлар бир неча йил ичида бошқа жамоага ғалаба қозониш имконини беради. 2021 йилда "Лилл"га омад кулиб боқди. Улар кубокни қўлга киритишди, кейин эса турли сабабларга кўра етакчиларини йўқотишди, мураббий билан ажралишди ва бир зумда худди шу ўнинчи ўринга тушиб кетишди. 2012/13-йилги чемпионатдан кейинги мавсумдаги "Монпелье"ни ҳам шу ерга қўшса бўлади. Улар чемпионликдан сўнг тўққизинчи ўринни эгаллади.

Ла Лига: "Валенсия"нинг орқага қайтиши

"Реал" ва "Барса" узоқ вақтдан бери чемпионлик кубоги учун қизғин курашиб келди, вақти-вақти билан қайсидир жамоага курашишга имкон беришади. Сўнгги 20 йил ичида "Валенсия" ва "Атлетико" элит курашга қўшилишга муваффақ бўлишди. Мавзу контекстида биз биринчисига қизиқамиз.

"Валенсия" 2000-йилларнинг бошида икки марта лигада ғолиб чиқди, фақат кейинги мавсумда иккала марта ҳам пастга қулаб тушди. Аввалига улар 2003 йилда яна бешинчи ўринга тушиб кетишган, иккинчи чемпионликдан сўнг, 2004 йилда УEФА кубогини ҳам қўлга киритганларида, умуман еттинчи ўринга тушиб кетишган. 

Киритилди: 18.03.2024 05:55. Ўқилди: 3146 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Аталанта 13 28
2 Интер 13 28
3 Наполи 12 26
4 Фиорентина 12 25
5 Ювентус 13 25
6 Лацио 12 25
7 Милан 12 19
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 13 12
14 Верона 13 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
0-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.