Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафтанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Европада мавсум ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Асосий турнирлар тугашига оз қолди. Шундай экан, бизни трансфер ойнаси кутмоқда. Биз ўтган ҳафтада мумкин бўлган ўтишларга оид барча асосий янгиликларни тўпладик.

Левандовски Суарес йўлидан кетадими?

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Журналист Рубен Уриа хабарига кўра, Каталония раҳбарияти 35 ёшли форвард билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Полшаликка "Атлетико Мадрид" қизиқмоқда. "Матрасчилар" ҳужумчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришади. "Атлетико" раҳбарияти тез орада "Барселона"га Левандовски трансфери таклифи билан мурожаат қилиши мумкин. Қизиғи, Луис Суарес ҳам худди шу йўлдан юрган. 2020 йилда "Барса"га керак бўлмади, шундан сўнг у "Атлетико"га ўтди.

"Ливерпуль" етакчиси Мадриддан қўним топиши мумкин

Юрген Клопп ёзда “Ливерпул”ни тарк этади. Клуб бир неча етакчисиз қолиши ҳам мумкин. Улардан бири Трент Александр-Арнольд. Relevo хабарига кўра, "Реал Мадрид" футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Клубнинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль 32 ёшда. "Реал Мадрид" бу позицияда мустаҳкамланишни кўриб чиқмоқда ва Трент энг яхши вариантлардан бири. Мадридликлар ҳали "Ливерпуль" билан боғланмаган ва футболчини сотиб олиш бўйича ҳеч қандай таклиф билдирмаган.

"Реал" чап қанот ҳимояни ҳам кучайтиради

Мадридликлар Александр-Арнольдга қизиқиш билан тўхтамаяпти. Ҳимоянинг чап қаноти ёзда тўлдирилиши керак бўлган асосий позициядир. Асосий номзод эса Альфонсо Дэвис. Cadena Ser хабарига кўра, "Реал Мадрид" канадалик футболчи учун "Бавария"га тахминан 50 миллион евро таклиф қилади, Дэвиснинг ўзига эса йилига 10 миллион евро маош таклиф қилади.

"Реал Мадрид", "Бавария" ва "Милан" ўртасида уч томонлама алмашиниш бўлиши мумкин

Mundo Deportivo дан катта янгилик: "Реал Мадрид", "Бавария" ва "Милан" ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳимоячиларини алмашиш учун уч томонлама шартнома тузишни режалаштирмоқда. Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария”дан Альфонсо Дэвисни сотиб олиши мумкин. Мюнхенликлар унинг ўрнига миланлик Тео Эрнандесни кўрмоқда. "Реал" эса италян жамоасига ўзининг ҳимоячиси Ферлан Мендини таклиф қилади. Бундай мураккаб схема амалга ошармикан?

"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топдими?

“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонининг ёздаги мақсадларидан бири ҳисобланади. Бироқ Англияда қанот ҳимоячиси кетса, уни алмаштириш режаси бордек. Diario Sport хабарига кўра, "Ливерпуль" "Реал" ҳужумчиси Родриго Гоэсга қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар аллақачон Мадрид жамоаси билан боғланишган. "Реал" Гоэс учун камида 100 миллион евро сўраши кутилмоқда.

"Барса" Италиядан футболчи олмоқчи

"Барселона"нинг ярим ҳимоясида яхши ўйинчилар тўпланган. Аммо жароҳатлар Хавининг барча имкониятларига эга бўлишига тўсқинлик қилади. Испаниялик ёзда "Барса" бош мураббийи лавозимини тарк этади, аммо раҳбарият аллақачон ярим ҳимоячилар борасида музокаралар олиб бормоқда. Вариантлардан бири - "Наполи"дан Станислав Лоботка.

Иммобиле Индзаги билан яна бирлашадими?

"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле клуб мухлислари билан муаммоларга дуч келди. Мисол учун, “бургутлар” мухлисларидан бири форвардни тўрт ёшли ўғли билан машинада ўтирганида ҳақорат қилган. Рим клуби мухлислари футболчи у билан бирга бўлмаган вақтда Иммобиленинг хотинини ҳақорат қилган ҳолатлар ҳам бўлган. Tuttomercatoweb хабарига кўра, 34 ёшли форвардга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар аллақачон футболчининг агентлари билан учрашиб, эҳтимолий трансфер тафсилотларини муҳокама қилган.

"Бавария"нинг ғалати хатти-ҳаракати

Жошуа Киммих "Бавария" ва Германия терма жамоаси етакчиларидан бири, ҳеч кимнинг ўз даражасига шубҳа қилишига йўл қўймайдиган футболчи. Бироқ журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, мюнхенликлар тегишли таклиф тушса, ёзда ярим ҳимоячини сотиши мумкин. Киммихнинг ўзи ҳам кўчиб ўтиш имкониятини истисно қилмайди ва музокараларга очиқ.

“Ювентус” шунингдек, мюнхенликларнинг уч нафар футболчисини олишни режалаштирмоқда

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, "Ювентус" мюнхенликлардан учта футболчини сотиб олмоқчи: ҳимоячи Нуссаир Мазрауи, ярим ҳимоячи Леон Горецка ва қанот ҳимоячиси Лерой Сане. Аммо келишувни якунлаш учун “Ювентус” катта “хазина”ни топиб олиши керак. Transfermarkt ўйинчиларнинг умумий қийматини 150 миллион еврога баҳолаган. Қизиқ, "Юве" ҳеч бўлмаганда битта футболчини сафига олиб кетадими?

Киритилди: 25.03.2024 18:41. Ўқилди: 5719 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
21:00
Ювентус
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.