Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафтанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Ёзги трансфер ойнаси очилишига оз вақт қолди. Ҳар куни потенциал юқори даражадаги ўтишлар билан боғлиқ қизиқарли янгиликлар пайдо бўляпти. Бугун ўтган ҳафтада қандай миш-мишлар тарқагани ҳақида гаплашамиз.

Испания терма жамоаси юлдузи учун бир қанча гигантлар кураш олиб боради

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо ёзда бир нечта топ-клублар нишонига айланади. Daily Mail хабарига кўра, испаниялик футболчи учун "Реал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", шунингдек, "Тоттенхэм" ва "Челси" кураш олиб боради. Аввалроқ журналист Фабрицио Романо кейинги трансфер ойнасида Ольмонинг товон пули 60 миллион евро миқдоридаги шартнома банди кучга кириши ҳақида хабар берган эди. Дани Евро-2024даги яхши ўйнаса трансфер нархи ошади

Осимхен келажаги ҳақида бир қарорга келди

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, "Наполи"нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхен ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори. Футболчининг ўзи "Челси"га ўтишга қарши эмас. Виктор “Наполи”да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади.

"Барселона" ёзда оммавий сотувни амалга оширади

Footmercato хабарига кўра, "Барса" ёзда бир нечта ўйинчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда. кетадиган номзодлар рўйхатига Ансу Фати, Рафинья, Жюль Кунде ва Андреас Кристенсен киритилган. "Барса" 4 нафар футболчи учун 200 миллион евро олишни кутмоқда. Каталонияликларда жиддий иқтисодий муаммолар бор, шунинг учун ҳам футболчиларни сотиш зарурий чора.

"Барса"нинг ўзи эса яна бир эркин агентни қидирмоқда

"Барселона" нафақат кетадиган трансферлар, балки харидлар ҳақида ҳам ўйламоқда. Sport.es нашрининг хабар беришича, каталонияликлар “Арсенал” ярим ҳимоячиси Жоржиньога қизиқиш билдирмоқда. Италиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси ёзда якунига етади. Шунинг учун Жоржиньо ҳозир музокара олиб бориши мумкин. "Барса" эса италиялик ярим ҳимоячига асосий даъвогар. Клуб текинга олиб кетиладиган сифатли футболчига қизиқмоқда. Жоржинёнинг агенти аллақачон "Барселона" раҳбарияти билан алоқада бўлган, аммо "Арсенал" унинг фаолиятини давом эттириш учун устувор вариант бўлиб қолмоқда.

"Реал" "Бавария" юлдузини текинга оладими?

Тони Крооснинг "Бавария"дан Хаби Алонсо эвазига "Реал"га ўтиши Мадриднинг 2010 йиллардаги асосий битимларидан бири эди. Энди испанлар яна мюнхенликларни "талон-тарож" қилмоқчи. Athletic нашрининг хабар беришича, Альфонсо Дэвис "Реал Мадрид" билан ўзининг трансфери бўйича иккита вариантни оғзаки келишиб олган.

"Бавария" ҳимоячиси мавсум якунланганидан кейин ёки 2025 йилнинг ёзида эркин агент сифатида испанлар сафига қўшилади. Немис гранди 2021 йилда “Реал”га текинга ўтган Давид Алаба билан боғлиқ вазиятни такрорламоқчи эмас. Шунинг учун "Бавария" Дэвис билан янги шартнома бўйича келишиб олади ёки уни келаётган ёзда сотади. Журналист Хосеп Педреролнинг қайд этишича, Мадриднинг “Реал” клуби Альфонсо учун 20-25 миллион евродан ортиқ тўламоқчи эмас.

"Манчестер Юнайтед" энг яхши ҳужум вариантини топди

Айван Тоуни бу ёзда инглиз гигантлари учун асосий трансфер қилинадиган футболчи бўлиб турибди. “Арсенал” ва “Челси” узоқ вақтдан буён форвард учун курашиб келмоқда. Энди эса пойгага “Манчестер Юнайтед” қўшилмоқда. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, манкунианликлар форвардни 2024 йил ёзи учун мақсад қилиб қўйган. “Брентфорд” форварди жорий мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Артета "Сити" футболчисини ўзига жалб қиладими?

Ҳимоячи Жоау Канселу бу мавсумда "Барселона"да ўйнади, аммо унга бўлган ҳуқуқлар барибир "Манчестер Сити"га тегишли. Каталонияликлар португалияликни сотиб олмоқчи, аммо оғир молиявий аҳвол туфайли келишув кафолатланмаган. Вариантлардан бири ижарага олиш, аммо “Сити” бутунлай сотишни хоҳлаши мумкин. Бу ҳолатда вариант бор, чунки "Арсенал" Канселуга харидор. Sport.es нашрининг The Sun нашрига таяниб хабар беришича, "канонирлар" ёзда 29 ёшли португалияликни сотиб олишга ҳаракат қилишади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади. "Арсенал" учун жуда мақбул миқдор.

"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" футболчи алмашишадими?

Calciomercato хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячиси Бремернинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. "Юнайтед" раҳбарияти бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун курашда жиддий рақобатга дуч келиши кераклигини тушунади, шу боис "Юве" билан музокараларни имкон қадар тезроқ кучайтиришга қарор қилишди. Бремерга манкунианликлардан ташқари "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хабарга кўра, шартномага ҳужумчи Мейсон Гринвуд ҳам киритилиши мумкин. Клублар ёзнинг энг йирик битимларидан бирини амалга ошира оладими?

Киритилди: 31.03.2024 16:50. Ўқилди: 4703 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.