Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«А» серия якунининг жозибаси

«Интер»ни ҳозирдан навбатдаги скудетто билан табриклаш мумкин.

 Симоне Инзаги жамоаси «А» серияда чиндан ҳам, яққол ажралиб турибди важоҳати билан. Италияда чемпион деярли аниқ экан, унда «А» серия ўйинларини кузатишда давом этишдан нима маъно бор? Йўқ, бундай ўйлаш ноўрин. Зеро, чемпионатда ҳали ўз ечимини кутаётган қизиқарли масалалар етарли. Хуллас, финиш маррасигача «А» сериядан кўз узмасликни тақозо этадиган сабаблар кўп.

Энг муҳими, чемпионат кашфиёти - «Болонья»нинг якунда қайси еврокубокка йўл олиши масаласи, албатта. Тьяго Мотта тузган қувноқ жамоа гоҳида ақлни шошириб қўймоқда қойилмақом ўйини билан. Бир қарашда, камтарин клуб ўз концепцияси билан кўп жиҳатдан «Милан»га ўхшамоқда. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Мотта айнан Стефано Пиоли ўрнини эгаллашга номзод сифатида кўрсатилмоқда кўпинча. Тўғри, бунинг имкони йўқлиги аён. Нима бўлишидан қатъий назар, «А» серия финишига боғлиқ асосий савол моҳияти ўзгармайди: «Болонья» якунда қайси турнир йўлланмасини қўлга киритади? Қолаверса, Моттанинг қаерга йўл олиши ҳам барчани қизиқтириши та­йин. Италиялик/бразилиялик ёш мутахассиснинг қайсидир йирик клуб бошқарувида кўрсак, ажабмас. Балки у ҳам худди Хави Алонсо каби яна бир мавсум ўз клубида қолишни афзал кўрар... «Ювентус» варианти? Ҳа, «кекса синьора» ҳақиқатан ҳам, яхши мураббийга муҳтож.

Қолаверса, «Милан» масаласи ҳам қизиқ. Айниқса, Рафаэль Леауники. Бинобарин, португалиялик йигит сўнгги вақтлар энг юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Натижада экспертлар Леауни Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Эрлинг Холанд ва бошқа элит футболчилар гуруҳида тилга ола бошлашди қайтадан. Умуман, Рафаэль кўп нарсага қодир ва кўпчилик буни билади. Дейлик, «Реал»да Винисиус ролини бемалол тортиб кетармиди? Оддий айтганда, агар Рафа ўз даражасига муносиб шериклар давраси ва топ-мураббий қўл остига тушса, янада жиддийлашади. Тан олиш керак, Леауда кўпчилик ёқтирмайдиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Айримлар уни «Милан»да фундаментал энг яхши футболчи сифатида ҳам кўрмайдилар. Лекин у ҳозирги жамоада энг юқори нуқтага чиқиши қийин. Иккинчи томондан, «Милан» Рафаэлни 120 миллион евродан камига сотмаса керак. Қанчалик оғир ва қайғули қисмат... Яна «Фиорентина» ва «Аталанта» «А» серияда қандай якун топишини кўриш ҳам қизиқ. Ҳаммаси шуми? Йўқ, амалдаги чемпион «Наполи» қолди-ку. Хўш, «адзурра» қанчалик шўнғийди?

Киритилди: 19.04.2024 23:44. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Рома
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.