Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ювентус"нинг Роналдудан қарзлари қандай келиб чиқди?

Криштиану Роналду 3 йилдан бери Италияда ўйнамади, аммо "Ювентус" унга 9,8 миллион евро маош тўлаши керак.

Италия футбол федерациясининг (FIGS) ҳакамлик комиссияси айнан шундай қарорга келди, гарчи португалиялик бу суммадан икки баробар кўп талаб қилган бўлса ҳам.

Бундай улкан қарз қаердан келди?

Бу "Юве"нинг маош борасидаги ғалати маневри натижасидир. Пандемия мавсумида 90 миллион евро тежаш учун клуб футболчилар ва мураббий Маурицио Сарри билан 2020-йилнинг март, апрель, май ва июнь ойлари учун тўловларни камайтириш бўйича келишув имзолаганди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бутун жамоа ва мураббийга тенг таъсир кўрсатган коллегиал қарор фақат маошлар найрангидир. Иккинчидан, ҳар бир футболчи билан махфий товон пули бўйича муҳокамалар олиб борилди, унинг тафсилотлари барчага маълум эмас. Ушбу келишувлар юзасидан "Ювентус" устидан 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган молиявий фаолияти бўйича прокурор текшируви ўтказилган. 2022 йил март ойида "Ювентус"нинг собиқ юлдузи Пауло Дибала прокурорларга аксарият футболчилар клубнинг тўрт ойлик маошидан бутунлай воз кечиш таклифини қабул қилмаганини айтди - бу фақат битта кейс. "Келаси мавсумда (2021/22) биз уч ойлик маошимизни қайтариб олмоқчимиз", - деди аргентиналик футболчи.

Дибала ўзига ваъда қилинган нарсани ўз вақтида олмади, судга мурожаат қилди, аммо якунда 3 миллион евро (3,7 миллиондан) товон пули олишга рози бўлди холос. Ўтган йили Роналду билан ҳам шундай келишув бўлгани малум бўлди. Фақат унга анча кўп - 19,6 миллион евро товон тўлаши керак эди.

Хўш, Роналду билан келишув бўлганми ёки йўқми?

Терговчиларнинг дастлабки версиясига кўра, "Ювентус" барча тасдиқловчи ҳужжатларни, жумладан Роналду билан келишувни ҳам йўқ қилган. Узоқ вақт давомида ўйинчи бунинг битта нусхасини сақлаб қолган деб ишонишмоқда. Энди маълум бўлдики, 2022 йилнинг март ойида ўша тинтув пайтида адвокат Федерико Рестанонинг офисида товон пули тўлаш шартномаси топилган - клуб футболчи кетган тақдирда ҳам унинг пули қайтарилишини кафолатлаган экан.

Ҳужжатда “Ювентус”нинг собиқ спорт директори Фабио Паратичининг визаси бор эди, бироқ Роналдунинг имзоси йўқ эди. Шу боис, «Юве» келишувни қонуний деб ҳисобламади ва ҳеч нарса тўламоқчи эмасди. Клуб ҳуқуқшуносларининг келтиришича, Роналду "Манчестер Юнайтед"га кетаётганида "халқаро трансфер учун зарур бўлган рухсатнома"га имзо чеккан. Тахминларга кўра, бу билан футболчи ўзининг собиқ жамоасига нисбатан ҳеч қандай молиявий даъвоси йўқлигини тасдиқлаган. Италия прокуратураси билан маслаҳатлашгандан сўнг Роналду барибир клубни судга беришга қарор қилди. Якуний қарор жуда ғалати бўлди. Ҳамма айбдор, аммо Роналду барибир деярли 10 миллион евро олади. Келинг, энг қизиқарли қисмга ўтамиз.
Октябрь ойида FIGS арбитраж комиссияси барчани тинч йўл билан келишишга таклиф қилди. Бошқа куни улар ўзларининг ҳукмларини эълон қилишди.

● Клубнинг футболчи олдидаги “шартномадан олдинги жавобгарлиги” ҳар икки томон имзолаган компенсация шартномасисиз ҳам белгиланади.

● Криштиану "эътиборсизлик туфайли" шартнома жараёнида иштирок этган деб топилди.

● “Биргаликда бепарволик”ни ҳисобга олган ҳолда, “Юве” футболчи сўраган сумманинг ярмини тўлаши керак – 9,8 миллион евро ва фоизлар.

"Юве" ҳуқуқшуносларининг сўзларига кўра, арбитраж футболчиларга босим ўтказилмаганини ва маош маневрининг ўзида фирибгарлик (маошни камайтириш бўйича келишув) йўқлигини тан олди, аммо клубни товон пули тўлаш бўйича кейинги музокараларни бузишда айблади (худди шундай "шартномадан олдинги жавобгарлик" ҳам бор). Яъни келишувда Роналдунинг визаси йўқлиги клубнинг айби деб топилган. Тўғрироғи, бу ўзаро келишув асосида ҳал бўлиши керак эди. Шу сабабли, футболчи фақат пулнинг ярмини олади холос.

Қизиғи шундаки, "Ювентус" адвокатлари ўзларига шунчалик ишонч билдиришганки, клуб судда мағлубиятга учраган тақдирда бюджетга маблағ ажратмаган бўлиб чиқиши керак эди. Ҳозирда апелляция бериш имконияти ўрганилмоқда. Тўғри, Tuttosport маълумотларига кўра, FIGS қарорларига эътироз билдириш фақат маълум ҳолатлардагина мумкин. Аммо ҳар доим Спорт арбитраж судига (CАС) мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Роналду "Юве"нинг катта муаммоларининг фақат бир қисми

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Роналдунинг шартномалари 2018 йилдан 2021 йилгача мўлжалланганди. "Ювентус"нинг молиявий қоидабузарликлари бўйича текширувлар чоғи ҳам шу пайти аниқланган. Уни иккита трекка бўлиш мумкин - спорт ва фуқаролик. Спорт жазоси: хаёлий капитал даромадлари учун минус 10 балл, 718 минг евро жарима, собиқ бошлиқларни дисквалификация қилиш.

Эслатиб ўтамиз, УEФА санкциялари ҳам қўлланилиши мумкин: бир йиллик Европа мусобақаларидан четлаштириш ва 20 миллион евро жарима (кейинги уч мавсумда такрорланиши мумкинлигига қараб шартли равишда 10 миллион) Европа молиявий қоидаларини бузганлик учун. Шу билан бирга, Турин прокуратураси фуқаролик текширувини давом эттирмоқда, бу эса кўпроқ махфий маошларга қаратилган ва бу ҳали охирига етмади. Прокуратуранинг фикрича, "тежалган" 90 миллион евродан 60 миллионга яқинини жамоа "кул ранг схема" бўйича - ҳисоботда кўрсатилмаган ҳолда тўлаган. Бу клубга қарши асосий шикоят келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу ҳолатда клуб раҳбарлари саккиз йилгача қамоқ жазосига маҳкум бўлади, клубга эса аниқ миқдорлари суд томонидан белгиланадиган жарима солинади.

Агар ўйинчилар розилик билдиришса, бу оқибатлардан қочишлари мумкин.
Роналду ҳеч қандай хавф остида эмасдек. Пулдан ташқари албатта.

Киритилди: 27.04.2024 08:06. Ўқилди: 2567 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Аталанта 13 28
2 Интер 13 28
3 Наполи 12 26
4 Фиорентина 12 25
5 Ювентус 13 25
6 Лацио 12 25
7 Милан 12 19
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 13 12
14 Верона 13 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
0-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.