Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жоржо Кьеллини: «Футбол бошқаруви ва бизнеси ҳам қизиқ...»

«Ювентус»нинг собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини энди футбол бош­қарув тизими, хусусан, соҳанинг бизнес-маркетинг йўналишига бош суқмоқчи.

Италия футболи афсоналари қаторидан жой олган Жоржо Sky Sport телеканалига берган эксклюзив интервьюси давомида шу ҳақда гапирди. У шунинг баробарида сермаҳсул фаолиятининг энг ёрқин саҳифаларини ёдга олди, Тьяго Мотта «Ювентус» бош мураббийлиги ролига таклиф этилганига муносабат билдирди.

- Жоржо, аввалига фаолиятингиздан энг ёрқин икки лаҳзани ажратиб кўрсатсангиз...

- Биринчиси - «Уэмбли»да ўтган Европа чемпионати финал ўйини. Иккинчиси? Эҳтимол, иштиёқимни орқага қайтарган «Реал»га қарши ўйин­да тушган суратимдир...

- Сизнингча, Италия клубининг ЧЛда ғалаба қозонишини қачон кўрамиз?

- Фикримча, унча узоқ кутмасак керак. Дейлик, жорий йил «Интер»га озгина омад етишмади: «нерадзурралар» ўйин сифати бўйича «Атлетико» тўсиғидан ўтишга лойиқ эдилар. Нима ҳам дердим, футболда омад ҳам кўп нарсани ҳал қилади баъзан. Ҳа, Италия клублари «шалпангқулоқ» кубок учун курашда ҳеч қачон биринчи рақамли фаворит­-лари қаторида зикр этилмайди, шунга қарамай, ҳамиша турнирда зафар маррасига етиш борасида умид билан яшаймиз. Зеро, ишонч қонимизда бор.

- Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллеттининг истиқболига қандай қараяпсиз?

- У нисбатан ёш жамоа шакл­лантириш йўлини танлади. Ҳозир авлодлар алмашинуви даври кетмоқда, буни таркибдаги футболчиларнинг ўртача ёшидан англаш қийин эмас. Асосийси, янги тўлқинни фаолиятининг энг юқори чўққисида турган Спаллеттидек моҳир мутахассис бош­қармоқда. Мураббийда ўзига хос қандайдир жиҳатлари бор, қолаверса, миллий жамоага нисбатан улкан муҳаббати ҳам. Шундай экан, Лучано ажойиб ансамбль яратиши мумкин. Умуман, мен учун миллий жамоамиз ўйинларини томоша қилишдан қизиқарли ва ҳаяжонли юмуш йўқ.

- Аммо «скуадра адзурра» Евро-2024 фаворитлари қаторида йўқ...

- Ўйлайманки, Италия термаси ҳар қандай ҳолатда ҳам, асосий фаворитлар гуруҳига киради. Худди Франция, Португалия ва Англия термалари каби. Яна шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, катта тарихга эга Испания ва ўз майдонида ўзгача иштиёқ билан ўйнайдиган Германия термалари ҳам бор. Хуллас, 6та чин фаворит! Аслида шахсан мен Италия термасини ҳамиша бир поғона пастга қўйишни маъқул кўраман, бунда ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Зеро, қоғоз ёки тиллардагиси эмас, амалдагиси ҳисоб. Ишончим комил, рақиб жамоалар ҳамон «плей-офф»да «скуадра адзурра» билан тўқнашишни истамайди. Азалдан шундай бўлган ва ҳозир ҳам ушбу ёндашув ўзгармаган.

- Европа чемпионати тарихига қарасак, сиз билан боғлиқ ёрқин лавҳалардан бири - бу финалда Букайо Сакага нисбатан ишлатган қўполлигингиз. Ўша вазиятни қандай тавсифлайсиз?

- Аслида аҳмоқона хатога йўл қўйгандим. Оддий айтганда, вазиятни нотўғри баҳоладим, лекин рақибни тўхтатиш имкони йўқ эмасди. Ўйлайманки, эҳтимол, тўғри йўл тутгандирман, фақат барчаси чиройли тарзда амалга оширилмади. Ўзи бутун фаолиятим давомида нафислик ёки услуб эмас, балки эффект ва фойдали ҳаракатлар ҳақида кўпроқ қай­ғурганман.

- Яна бир лавҳа бор - пенальтилар сериясида айтилган «кирикочо» ибораси. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ушбу иборани Бентанкур ва Дибала ўйлаб топишган. Улар ҳар бир пенальти ёки жарима зарбаси олдидан рақибларни чалғитиш, асабийлаштириш учун шу сўзни айтишарди. Кейинчалик «кирикочо»ни мен ҳам қабул қилдим ва вақти-вақти билан ишлатдим. Балки «Жижио» сўзини жўр овозда айтсак, яхшироқ чиқармиди? Ҳар ҳолда, шуниси маънолироқ чиқарди.

- Бугунги футболда «Янги Кьеллини» борми? Ким шундай мақомга кўтарилиши мумкин?

- Йўқ, бундай таққослаш ва ўхшатишлар ҳеч нарсага ярамайди. Вақтида Каннаваро билан бирга ўйнаганман, лекин биров менга «Янги Каннаваро» сифатини бермаган. Мен ҳам ўзимни унга тенглаштирмаганман. Айни пайт ҳар томонлама яхши ривожланаётган йигитлар бор: етарли тажриба тўплашга улгурган Бастони, Барелла, Жоржиньо. Бундан ташқари, дунёдаги энг яхши дарвозабон Доннаруммага эгалигимиз Италия термаси учун қўшимча плюсдир.

- Леонардо Бонуччи ҳам якунлади. Унга нимадир де­йишни хоҳлайсизми?

- Кўп йиллар давомида бирга ўйнаганмиз, жуда яқин бўлганмиз ва унга ҳаммасини айтишга улгурганман. Бонуччи билан кўп унутилмас дақиқаларни баҳам кўрганим - бу шараф.

- Сизнингча, ВВС (Бонуччи - Барцальи - Кьеллини) ва Буффон қачондир яна бирга ишлай оладими? 

- Ажойиб ғоя. Эҳтимол, Бонуччи мураббий, Барцальи ёрдамчи, Кьеллини директор ва Буффон президент бўлар... Аммо бу амалга ошиши имкони йўқ орзу-да...

- Хўш, келажак учун режаларингиз қандай?

- Ёз ўтсин, Туринга қайтаман. Ҳозирча бошқа режа йўқ. Лос-Анжелесда иш бошладим, ҳозирча ҳаммаси ёқяпти. Умуман, футболнинг бошқарув тизими ва бизнес томонини тўлиқ ўрганишни хоҳлайман.

- «Наполи» бош мураббийи Конте ҳақида нима дея оласиз?

- Ажойиб иттифоқ. Менимча, у Неаполда муваффақиятга эришади. Фақат бир нарсани ўзгартирмаса, бас: «Наполи»нинг қойилмақом ва портловчи комбинациясини.

- «Ювентус» танлаган Тьяго Моттадан нима кут­япсиз?

- У футболчилик давридаёқ майдонда мураббий саналган. Яъни бутсаларини михга илгач, мураббий сифатида фаолият бошлаши тайин эди. Мана, охирги мавсум сезиларли ютуқларга эришди. Қисқаси, Мотта етук мураббийга айланиш учун етарли билим ва салоҳиятга эга. «Юве»да ҳам катта муваффақиятга эришишидан умидворман.

- «Юве»нинг якунланган мавсумдаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- Жамоа бор имкониятини ишга солди. Ўйлайманки, ҳатто Гвардиола ҳам ҳозирги таркиб билан бундан кўпроқ иш бажаролмасди.

- Евро-2024 иштирокчиларига тилакларингиз...

- Аввало, атрофингизда кузатилаётган воқеликлардан завқланинг. Ҳа, босимсиз ўйнаш мумкин эмас, лекин шунга уриниб кўриш мумкин, албатта.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 02.07.2024 23:54. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 12 26
2 Аталанта 12 25
3 Фиорентина 12 25
4 Интер 12 25
5 Лацио 12 25
6 Ювентус 12 24
7 Милан 11 18
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 12 12
14 Верона 12 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

10.11.2024. «A» Серия. 12-тур.
00:45
Ювентус
2-0
Торино

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.