Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Глейсон Бремер: «Ўйин чизмалари муаммо эмас»

Глейсон Бремер янги мавсум олдидан «Ювентус» билан шартномаси муддатини узайтирди.

Бразилиялик ҳимоячи унга мувофиқ, 2029 йилнинг июнь ойига қадар «кекса синьора» ихтиёрида бўлади. Маълумот учун, Турин суперклуби сафига 2022 йилнинг ёзида қўшилган 27 ёшли футболчи ҳозирга қадар жами 83та расмий ўйинда қатнашди. «Юве» матбуот хизмати эса янги келишув баҳона Глейсондан алоҳида интервью олишни лозим топди.

- Аслида хизматингизга нафақат Европа, балки Саудия Арабистонининг етакчи клублари томонидан жиддий қизиқиш бор эди. Мана, «Ювентус» билан шартномангиз муддатини узайтириб, барча гап-сўзларга нуқта қўйдингиз. 

- Худди шундай. Аслида ўта жиддий клублардан таклифлар олдим, лекин ўйлаб қарасам, «Юве» уларнинг ҳеч биридан қолишмайди. Шундоқ ҳам катта клубда ўйнаяпман. Унда нега энди бошқасини танлаб, барчасини яна нолдан бошлашим керак? Асосийси, Туринда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва айнан «Юве» формасида ғалабаларга бурканишни хоҳлайман. Қолаверса, 6 йилдан буён Италияда яшайман, бош­қача айтганда, Турин иккинчи уйимга айланиб улгурди.

- Айтингчи, якуний танловингизга Жунтоли ва Мотта ўртасидаги янги келишув нечоғли таъсир қилди?

- Албатта, «Ювентус» лойиҳасига ишонаман ва барчаси бир неча йилга мўлжалланганидан ҳам хабарим бор. Қисқаси, лойиҳа катталигини назарда тутиб, бу ерда узоқ вақт қолишга қарор қилдим. Барча буюк жамоалар қатори «Юве» ҳам фақат битта мақсадга эга - ғалаба қозониш! Италия кубоги мен учун фаолиятимдаги биринчи соврин бўлди ва бу билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ.

- Жунтоли «Континасса»га келиши билан нималарни ўзгартирди?

- Унинг жамоада иш бошлаши шахсан менга мутлақ хотиржамлик келтирди. Айни пайт ўзаро тез-тез гаплашиб турибмиз. Бундан кўпроғига қодирлигимни ич-ичимдан яхши биламан, Жунтоли йигитларни фақат олдинга ундайди, ҳаттоки дам олишга имкон бермайди. Қисқаси, жамоамиз ажо­йиб мотиваторга эга.

- Янги бош мураббий - Тьяго Мотта қандай таассурот қолдирмоқда?

- Жуда самимий инсон, у билан португал тилида бемалол мулоқот қилишимиз мумкин. Мотта катта натижаларга эришишни ва рақобатбардош мутахассис эканлигини исботлаш иштиёқига тўла. Ҳозир ҳаддан зиёд кўп шуғулланяпмиз. Асосийси, машғулотлар йигитларни зериктирмайдиган даражада хилма-хил. Мураббий биздан мудом яхшиланишни талаб қилмоқда. Оддий айтганда, менталитет бў­йича бир-биримизга яқинлигимизни ҳис қилиб улгурдик.

- Янги мавсум учун қандай шахсий амбицияларингиз бор?

- Шартномани янгилаганим айнан амбицияларга ҳам боғлиқ. Тўғри, ҳозир «Юве» янги мураббий қўл остидаги биринчи мавсумда нималар ютиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин клубимиз ҳамон Италияда энг яхшилардан бири экан, чемпионлик учун курашамиз, албатта.

- 2 йилдан буён «Ювентус»-дасиз. Ортда қолган давр­-ни қандай тавсифлайсиз?

- Биринчи мавсум кўникиш-мослашишга кетди, чунки ҳар 3 кунда юқори даражада ўйнашга ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишим турган гап эди. Иккинчи мавсум нисбатан яхшироқ ўтди, ҳар ҳолда, скудетто учун курашдик. Буларнинг барчаси футболчи тараққиётининг бир қисмидир, энди Тьяго билан янада кучайишдан умидворман. Ҳозир янги саёҳат бошида турибмиз, демак, янада кўпроқ ишлаш талаб этилади.

- Америка кубоги-2024дан кейин сизни жуда оғир мавсум кутмоқда. Бинобарин, «Юве» нақ 5та турнирда қатнашади. Тикланиш масаласида қандайдир формулага амал қиласизми? 

- Барчасини тизимли маш­ғулотлар ёрдамида енгиб ўтиш мумкин. Ўзи терма жамоада кўп ўйнамадим, 20 кунлик таътилдан кейин қитъа чемпионатига атиги 3 ҳафта давомида тайёргарлик кўрдим. Барчасини олдиндан ҳисобга олган ҳолда, Бразилияда якка тартибда ҳам шуғулландим. 

- Айни пайт «Континасса»да қандай атмосфера ҳукмрон?

- Жамоа янада уйғунлашгани сезилмоқда. Ҳа, илгари ҳам шундай эди, лекин ҳозир ҳаммаси тартибга асосланганини кўриш мумкин. Узун мавсум зериктирмаслиги учун ўзингизни маълум ритмга синг­диришингиз керак. Бу борада сира ташвишланмайман.

- Психология бўйича мураббий билан ҳам ишлаяпсизми?

- Очиғи, Кьеллини билан мулоқот катта ёрдам берди. Биринчи йили унга тез-тез мурожаат қилдим, мураккаб ўйин­ларда қандай йўл тутиш ҳақида маълум тушунча олдим. Айниқса, ўтган мавсумнинг иккинчи ярми муваффақиятсиз бошлангач, Кьеллини ёрдамига кўпроқ эҳтиёж сездим. Ҳозир у худди акамдек бўлиб қолди - ақлий  мураббийим. Жоржо хусусан, ҳужумчиларни қандай назорат қилиш масаласида зарур маслаҳатлар беради.

- «Ювентус» ҳимояси ажойиб тарихга эга. Ўзингизни айнан қайси афсоналардек тутишга ҳаракат қиласиз?

- Шубҳасиз, Кьеллинига ўхшашга интиламан. Бразилиядан Италияга келганимда, бизни биринчи бўлиб Маццарри таққослаганди: «Кьеллинига жуда ўхшар экансан. Унингдек ўйнашга ҳаракат қил». Мураббий кейинчалик мени икки ёки уч марта Кьеллинига қарши қўйиб, ҳаракатимни   диққат билан кузатди. Лекин тўғриси, бошида Жоржо билан рақобатда ўзимни унча эркин ҳис қилолмаганман. «Ювентус»га ўтгач, ундан либосини сўрадим ва ўша пайтдан эътиборан ўртамизда ажойиб муносабат шакллана бошланди. Фақат битта нарсадан афсусланаман: шундай ҳимоячи билан бирга ўйнаш насиб этгани йўқ.

- Мотта услуб бўйича 4 нафар ҳимоячидан иборат мудофаа чизиғи сезиларли даражада олдинга силжиган ҳолда ўйнашини талаб қилади. Бу борада сиз учун нима ўзгарди ва янги чизмага кўникиш қанчалик оғир?

- Тактика бўйича янгиликларга аллақачон ўрганиб қолганмиз, муаммо йўқ. Чиндан ҳам, янги мавсумда 4 нафар ҳимоячи чизмасига кўпроқ тая­нилса керак, мен эса Бразилия­да худди шу тактикада ўйнаб кўрганман. Клуб таркибига янги йигитлар келишди, жумладан, оёқ билан ўйнаш ва олдинга чиқиб туришга мойил дарвозабон ҳам. Ҳозир ҳаммаси шаклланиш жараёнида. Ўзимга келсак, табиатан олдинроқда ўйнашни ёқтираман. Ўйлайманки, машғулотлар ва ўртоқлик учрашувлари орқали янги услубни ҳали янада такомиллаштирамиз.

- «Болонья»да Тьяго Мотта ихтиёрида ҳимоядан таш­қари, ҳужумда ҳам самарали ўйнаган Калафьори бор эди. Айтингчи, бу ишни бажариш учун етарли фазилатларга эгамисиз?

- Уддаласам керак. Ҳамма гап машғулотларда - агар ҳар куни ниманидир ўргансангиз, бу ўйинда ҳам кўринади. Ўтган мавсум вақти-вақти билан ҳужумга қўшилиб турдим. Энди ҳаммаси янада тизимлаштирилади.

- «Наполи», «Милан» ва «Юве»да мураббий ўзгарди, «Интер»да эса йўқ. Сизнингча, кучли бешлик янада мувозанатлашдими?

- «Интер» - фаворит, шубҳасиз. Лекин аниқ тахминни илгари суришга ҳали эрта. Ахир ҳозир трансферлар ойнаси очиқ, кўплаб жамоалар ўз таркибини кучайтирмоқда. Демак, «А» серия фаворитлари ўртасида рақобат янада кучайишини кутиш мумкин.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 23.08.2024 07:18. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 12 26
2 Аталанта 12 25
3 Фиорентина 12 25
4 Интер 12 25
5 Лацио 12 25
6 Ювентус 12 24
7 Милан 11 18
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 12 12
14 Верона 12 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

10.11.2024. «A» Серия. 12-тур.
00:45
Ювентус
2-0
Торино

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.