Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англия, Испания ва Италия чемпионатларининг марказий ўйинларига евро-превью

Европанинг кучли чемпионатларидаги марказий ўйинларга превью шаклида тўхталиб ўтамиз. Умид қиламиз, сиз бу ўйинларни ўтказиб юбормайсиз ва сайтимиз орқали ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияларни кузатиб борасиз.

Испания. "ГРАНАДА" - "БАРСЕЛОНА". 28 февраль, соат 20:00.
— "Гранада" клуби Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Барселона"ни 21-марта қабул қилади. Каталонияликлар бу жамоага қарши сафар ўйинларида 11 марта ғалаба қозонишган, 5 марта ютқазишган ва 4 марта дуранг ўйнашган.
— Ўтган мавсумда "Гранада" ўз майдонида "кўк-анорранглилар"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Ўша ғалаба "Гранада" учун 1972 йилдан бери ўз майдонида "Барселона" устидан қозонилган илк ғалаба бўлди.
— Месси ўтган турда "Малага"га қарши ўйинда гол ура олмади. Бунгача Лионель кетма-кет 6та ўйинда 11та гол уришга муваффақ бўлганди.
— Неймар Ла лиганинг ушбу мавсумида 17та гол уришга эришди. Бунгача бразилиялик футболчилар орасида Луис Фабиано Испания чемпионати доирасида битта мавсумда Неймарга нисбатан кўпроқ гол урганди (2007/2008 мавсум, 24та гол).

Англия. "ЛИВЕРПУЛЬ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ". 1 март, соат 17:00.
— "Ливерпуль" 11 мавсумдан бери ўз майдонида "Сити"га ютқазмаяпти. Охирги марта меҳмонлар 2003 йилнинг май ойида ғалаба қозонишганди.
— "Манчестер Сити" сўнгги 6та ўйиндан бери "Ливерпуль" дарвозасига камида 2тадан гол урмоқда (уйда ва сафарда).
— "Сити" бугун ютса, 1937 йилдан бери илк марта "Ливерпуль"ни битта мавсумда иккита ўйинда мағлуб этган бўлади.
— "Ливерпуль" ушбу мавсумда ҳозирча 38та гол урди. Бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 28та голга кам (66).
— "Сити" футболчиларининг 14% зарбалари голга айланган ("Челси" ва "МЮ"да ҳам шундай кўрсаткич). Ушбу мавсумда АПЛнинг бирорта клубида юқори фоизга эга эмас. Шунингдек, "шаҳарликлар" 192та бурчак зарбасидан 1тасини голга айлантиришган холос (0,5% — АПЛнинг 20та жамоаси орасида энг паст кўрсаткич).

Испания. "РЕАЛ" - "ВИЛЬЯРРЕАЛ". 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси 01:00да.
— "Реал" Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Вильярреал"га ҳеч қачон ютқазмаган (11 ғалаба, 3 дуранг).
— "Реал" ўз уйида "Вильярреал"га қарши ўйинларнинг сўнгги 6тасида фақат ғалаба қозонмоқда. "Сариқ сувости кемаси" сўнгги марта 2006 йилда "Сантьяго Бернабеу"да дуранг ўйнаган (0:0).
— "Реал" Ла лиганинг ушбу мавсумида ҳали бирорта ўйинда ҳам дуранг ўйнамади (20та ғалаба, 4та мағлубият). Бу — "Мадрид" жамоаси тарихида энг узун дурангсиз ўйинлар серияси. Бу борада чемпионат рекорди эса "Спортинг" клубига тегишли. Хихонликлар 2008/09-мавсумда кетма-кет 33та ўйинда дуранг қайд этишмаган (22та мағлубият, 11 ғалаба).
— "Реал" футболчилари ушбу мавсумда рақиб дарвозаси устуни ёки тўсинини 16 марта нишонга олишган. Бу Ла лига жамоалар орасида энг юқори кўрсаткич. Иккинчи ўринда "Барселона" бормоқда (14та зарба).
— Криштиану Роналду (206та гол) "Реал"нинг Испания чемпионатларидаги голлари сони бўйича учинчи ўринда бормоқда. Ди Стефано (216) ва Рауль (228) унга нисбатан кўпроқ гол уришган.

Италия. "РОМА" - "ЮВЕНТУС". 2 мартдан 3 мартга ўтар кечаси 00:45да
— 21-асрда "Рома" ўз майдонида бўлиб ўтган "Ювентус"га қарши ўйинларда бор-йўғи 2 марта ғалаба қозонган (2004 йил - 4:0, 2013 йил - 1:0).
— "Рома" ушбу мавсумда ўз уйида ўтказган 12та ўйиннинг бирортасида ҳам ютқазмади. Ўз навбатида "Ювентус" сафарда фақат "Женоа"га ютқазди.
— 2014 йилнинг октябрь ойидаги ўша мағлубиятдан бери "Ювентус" кетма-кет 22та ўйинда ютқазмаяпти (Италия Суперкубоги учун бўлиб ўтган ўйинни қўшиб ҳисоблаганда. Ўшанда ўйиннинг қўшимча бўлимидан сўнг дуранг қайд этилганди - 2:2. Пенальтилар сериясида "Наполи" ғалаба қозонган).
— А сериянинг сўнгги 7 тури давомида "Ювентус" ва "Рома" жамоалари очколари орасидаги фарқ 1 очкодан 9 очкога ошди.
— "Рома" бош мураббийи Руди Гарсия "Ювентус"га қарши барча 3та ўйинида ютқазган.
— "Ювентус" ушбу мавсумда чемпионатда урган 51та голидан 13тасини жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба орқали урган. "Рома" эса ўзининг 37та голидан 8тасини шундай тарзда рақиб дарвозасига киритган.

Киритилди: 28.02.2015 14:08. Ўқилди: 7618 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Реал Мадрид
1-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.