Кириш Регистрация

Бугун 25 сентябрь, 2017 йил, душанба.

      • 24.09.2017 15:00
      • Эспаньол
      • 4:1
      • Депортиво
      • 24.09.2017 19:15
      • Хетафе
      • 4:0
      • Вильярреал
      • 24.09.2017 21:30
      • Лас-Палмас
      • 0:2
      • Леганес
      • 24.09.2017 21:30
      • Эйбар
      • 0:4
      • Сельта
      • 24.09.2017 23:45
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 25.09.2017 23:59
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 24.09.2017 15:30
      • Сампдория
      • 2:0
      • Милан
      • 24.09.2017 18:00
      • Интер
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.09.2017 18:00
      • Верона
      • 0:3
      • Лацио
      • 24.09.2017 18:00
      • Кротоне
      • 2:0
      • Беневенто
      • 24.09.2017 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Кьево
      • 24.09.2017 21:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 24.09.2017 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 24.09.2017 16:00
      • Урал
      • 3:1
      • Тосно
      • 24.09.2017 18:30
      • Уфа
      • 1:0
      • Арсенал Тула
      • 24.09.2017 18:30
      • Ростов
      • 0:1
      • Локомотив
      • 24.09.2017 21:00
      • Краснодар
      • 0:2
      • Зенит
      • 25.09.2017 19:00
      • Амкар
      • -:-
      • СКА-Хабаровск
      • 25.09.2017 21:30
      • Ахмат
      • -:-
      • Рубин
  • AFC U16 саралаш
      • 24.09.2017 18:00
      • Баҳрайн
      • 2:3
      • Иордания
      • 24.09.2017 22:15
      • Ўзбекистон
      • 0:1
      • Саудия Арабистони
      • 24.09.2017 20:00
      • Брайтон
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 25.09.2017 23:59
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Бромвич
  • Олий лига
      • 26.09.2017 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 26.09.2017 17:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 26.09.2017 17:00
      • Олмалиқ
      • -:-
      • Локомотив

Ашхобод-2017

Давлат Жами
1 Туркманистон 79 58 69 206
2 Хитой 23 21 17 61
3 Эрон 22 18 49 89
4 Ўзбекистон 21 28 57 106
5 Қозоғистон 20 18 17 55
6 Таиланд 18 17 25 60
7 Жанубий Корея 10 9 10 29
8 Вьетнам 9 7 16 32
9 Гонконг 9 5 11 25
10 Хитой Тайпейи 8 5 7 20

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 18
2 Атлетико 6 14
3 Севилья 6 13
4 Реал Мадрид 6 11
5 Леганес 6 10
6 Валенсия 5 9
7 Леванте 5 9
8 Реал Сосьедад 5 9
9 Бетис 5 9
10 Хетафе 6 8
11 Атлетик Бильбао 6 8
12 Эспаньол 6 8
13 Сельта 6 7
14 Вильярреал 6 7
15 Лас-Палмас 6 6
16 Эйбар 6 6
17 Жирона 6 5
18 Депортиво 6 4
19 Малага 6 1
20 Алавес 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Атлетико 2-0 Севилья
6-тур Алавес 1-2 Реал Мадрид
6-тур Малага 3-3 Атлетик Бильбао
6-тур Жирона 0-3 Барселона
6-тур Эспаньол 4-1 Депортиво
6-тур Хетафе 4-0 Вильярреал
6-тур Лас-Палмас 0-2 Леганес
6-тур Эйбар 0-4 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

24/09 11:45 Реал Сосьедад - Валенсия
25/09 11:59 Бетис - Леванте

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паоло Росси (Италия)

Ёлғиз овқатлана олмайдиган Паблито
Бир лаҳза кўзингизни юминг-да, Зиданни кўз олдингизга келтиринг. Менимча, уч рангли либосда кўринди, тўғрими? Энди, Анрини тасаввур қилинг. Бу сафар, “Арсенал”нинг қизил-оқ либосида савлат тўкиб турган Анрини кўрган бўлсангиз керак-а. Кўпинча шунақа бўлади. Аксарият юлдузлар фақат бир жамоадаги ўйинлари билан энг юқори чўққини забт этишади ва мухлислар кўнгидан жой эгаллашади.

Бугунги сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганим, Паоло Росси ҳам фақат ва фақат мовий либосда барчани ёдига тушиши табиий. Ҳатто, ўша мовий либос қайси йилдагиси эканлигини ҳам бемалол айтиб бера оласиз. 1982 йилда Испанияда ўтган Жаҳон чемпионатидаги либос...

Уни ёшлигидан футболга тикувчилик фабрикасида ишлайдиган отаси Витторио ўргатди. Унинг қатъий ҳаракатлари эвазига Паоло 10 ёшида "Амброзиана" болалар клубига қабул қилинди ва бироз ўтиб, “Католика Виртус” жамоасидан жой олди. У 15 ёшга кирибоқ, мутахассислар назарига тушди ва “Ювентус”нинг ёшлар клубидан жой олди. Лекин, бу Паолонинг зарарига хизмат қилди. “Ювентус”да уч мавсум ўтказган футболчи кетма-кет операция столига ётишга мажбур бўлди ва ўзига бўлган ишончни йўқота бошлади. “Ювентус” ҳам унга бўлган ишончни йўқотди ва “Комо” клубига ижарага бериб юборди. Бу ғалати ижара шартномаси эди. Яъни, Паоло учун “Комо” пул тўламас эди, аксинча, футболчини ўйнатгани учун “Ювентус” “Комо”га пул тўларди. “Комо”да ҳам омадсиз мавсумни ўтказган Росси ўша пайтлар ҳақида шундай дейди:

— Фақатгина отам менга ишонарди ва шу ишонч мени ҳаракатга келтирарди.

Унинг трансфер ҳуқуқининг ярми “Виченца”га ўтди, айнан ўша ерда Паоло ўз мураббийини топди. Клуб тренери Фаббри таваккал ишга қўл урди. Футболчи жисмоний жиҳатдан у қадар бақувват эмас эди, шунга қарамай, доимо қанотларда ўйнаб юрган Паоло ҳужум марказидан жой эгаллади. Росси биринчи мавсумдаёқ 21 та тўп киритди ва жамоасини “А серия”га олиб чиқди.

Навбатдаги мавсум ҳам ажойиб бошланди. У тинмай гол урар, Туринда эса ҳамон ҳужумчи йўқ эди. Мавсумнинг ярмига келиб хатосини англаган “Ювентус” Росси учун кураша бошлади. У пайтларда шундай қоида бор эди. Агар икки клуб бир футболчи учун тенг ҳуқуққа эга бўлса, “яширин савдо” ўтказиларди. Яъни, ҳар икки клуб конвертга футболчини ярим трансферини сотиб олиш учун пул қўйишарди. Кимнинг пули кўп чиқса, футболчига эга чиқарди.

“Ювентус” ўша пайт учун яхшигина сумма бўлган 1.5 миллион доллар қўяди ва кутилмаганда қарши тараф икки баробар кўпроқ пул билан конвертни тўлдирган эдилар. Мавсумни Росси 24 гол билан якунлайди ва тўпурарлар ичида ғолиб бўлади, “Виченца” эса мавсум кашфиётига айланиб, кумуш медални қўлга киритади. Натижада Росси 1978 йилги ЖЧда терма жамоа либосини кияди. У ерда Росси ўзини ҳар томонлама кўрсатади ва 1978 йил Италиянинг энг яхши ўйинчиси, деб тан олинади. Мухлислар уни эркалаб, испанчасига “Паблито” деб чақира бошлайдилар.

Унинг услуби ўзига хос эди. Тўп оширилаётганда ҳам у жойни эгаллашдан олдин кетма-кет алдамчи ҳаракатлар қиларди ва ҳимоячиларни чалғитарди. Унинг аксарият голлари ажойиб дриблинг ёки кучли зарба оқибатида эмас, оддийгина тўпга тегиб қўйиш орқали дарвозага тўғрилаб қўйиларди. Тўп билан нозик муомала, айёр финтлар, керакли позицияни чақмоқ мисол эгаллаш ва ўша ҳамма билган — тўпни қайтариб бўлмас қилиб дарвозага тўғрилаб қўйиш унинг асосий қуроли эди. Унинг ҳеч қачон бақувват ҳимоячилар билан курашга ташлаб бўлмасди, ҳал қилувчи паллада унга шерик керак бўларди. Айнан шу ролни терма жамоада Роберто Беттега бажарарди.

Кейинги мавсумда, унинг 21 та голи ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди ва футболчи “Перуджа” клубига қарзга бериб юборилади. Айнан 1979/80 йилги мавсум футболчи ҳаётида қора из қолдиради (балки бу яхшиликка бўлгандир). Футбол тотализаторидаги қаллобликлар фош қилинади ва буларнинг барчасида бош сабабчи қилиб Паоло Росси кўрсатилади. Бунга ишониш жуда қийин эди. Чунки, ўртадаги пул унинг бир хафталик маошидан ҳам кам эди. Ҳамма эътибор “Перуджа”нинг “Аввелино” клуби билан ўйинига қаратилганди. Ўша учрашувда дуранг қайд этилиши ва Росси икки тўп киритиши келишилган ҳисобланади ва Россини уч йилга десквалификация қилишади. Кейин, бу муддат икки йилга қисқарди.

Шундай бўлса ҳам “Ювентус” унинг трансферини сотиб олади ва Росси ЖЧ-82га икки ой вақт қолганда сафга қайтади. Сўнгги уч йилда атиги учта ўйин ўтказган Россига ЖЧда ишонч билдириш керакми ёки йўқми, саволи жуда кўп мунозарани келтириб чиқаради.

— Россининг савияси ва маҳорати икки йиллик танаффусда йўқолиши мумкин эмас, — дейди Жованни Трапаттони.
— Унинг маҳорати Италия терма жамоасига керак. Бошқалар мавсумдан чарчаб чиқишганда, унинг оёқлари ҳали тетик, — деб қувватлайди яна бир мутахассис Элленио Эррера.

Бу фикрлар Энцо Биарзот ҳам қўшилади ва уни Италия терма жамоаси билан бирга Испанияга олиб кетади. Дастлабки учрашувлар омадсиз кечади. Илк уч учрашувда Паоло ишончни оқлай олмайди. Биарзот танқидлар остида қолганди. Мураббий ишонарди, Россининг тетик оёқлари ўзини кўрсатиши аниқ эди, лекин бу ЖЧни тарк этмасдан олдин рўй бериши зарур эди.

Аргентина ва Бразилия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган Италияга (у пайтларда чорак финал ҳам гуруҳ сифатида ўтарди) аутсайдер сифатида қарашарди. Аргентина билан ғалаба қозонилган ўйин Росси танқид қилинмаган дастлабки учрашув эди. У бор имкониятини умуман ютишни иложи йўқдек тасаввур уйғотган юлдузлар ансамбли — Бразилия терма жамоасига қарши ўйинда кўрсатади. Бир хил услубда ўйнаб ўрганиб қолган Росси бир-бирига умуман ўхшамайдиган 3 тўп киритади ва жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўша учрашув ЖЧлар тарихидаги энг гўзал ўйинлардан бири сифатида барчанинг ёдида қолган.

Ярим финалда Польша дарвозасига иккала тўпни киритган Паблито, финалда ҳам жамоасининг илк тўпини киритади ва ғолиблик учун энг катта хиссани қўшади. Тўрт йил олдинги ЖЧда аргентиналик Кампес дастлабки уч ўйинни голсиз тарк этиб, оқибатда тўпурар бўлиб шуҳрат қозонган бўлса, Росси ундан ҳам ўтиб тушади. Илк голини ўзининг бешинчи учрашувида киритиб, якунда 6 гол билан немис ҳужумчиси Руминиггени ортда қолдиради ва ўша мавсумнинг барча совринларини ўзиники қилиб олади.

Уёғига Паоло учун ҳақиқий юлдузлик даврини бошдан кечириш қолганди. Мамлакатда ҳамма нарса унинг учундек тасаввур уйғонарди. Оёқ кийим фабрикаси уни бутун умр бепул оёқ кийими билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди, иккинчиси эса вино билан. Росси буларнинг барчасига ўз миннатдорчилигини билдирди ва ҳеч қачон бу совғалардан фойдаланмади.

Ҳатто унинг рафиқаси фарзанд кутаётганлиги сезган журналистлар кўп вақт туғруқхона олдидан кетмадилар ва чақалоқни расмга олиш учун ҳаракат қилдилар. Ўша расм учун тагсўзлар ҳам аниқ эди: “21-асрдаги Италия футболи келажаги”

Шундан сўнг ҳам Паоло жуда кўп совринларни қўлга киритди. Булар қаторида “Ювентус”нинг Европа Кубок эгалари кубогида ва Европа Чемпионлар Кубогида ғолиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшди. Лекин, ҳеч қачон ўша чемпионатдагидек порлаш унга насиб қилмади. Унинг ёшлигидаги жароҳати тез-тез безовта қила бошлади.

Бундан ташқари “Ювентус” таркибига янги юлдуз келиб қўшилганди. Бу Мишель Платини эди. Кунларнинг бирида, машғулотлардан сўнг, француз ошхонада овқатланиб ўтирарди. Паоло овқатини кўтариб уни столига яқинлашади ва:

— Бирга ўтирамизми? — дейди.
— Мен ёлғиз овқатланаман, — дейди Мишель.

Бу суҳбат ўша ҳолат учун кечган бўлиши табиий, лекин ҳақиқатдан ҳам француз бундан буён “Ювентус”нинг рамзи бўлиш ва жамоага етакчилик қилишни ёлғиз ўзи қўлига олганди.

1985 йилга келиб, футболчи “Милан” сафига ўтди, лекин бу футболчининг умуман сўнишига олиб келди. Биарзот 1986 йилги ЖЧда ҳам уни терма жамоа таркибига қўшди, аммо бу фақат рамзий маънода эди. Тўрт йил олдинги хизматлари эътиборга олинганди. У Мексикадаги ЖЧда умуман майдонга чиқмади, навбатдаги ва сўнгги мавсумини эса “Верона” сафида ўтказди. Ҳужумчи сўнгги голини “Наполи”га (3:0) қарши кечган учрашувда киритди. Қизиғи, ўша учрашувда рақиб таркибида Диего Марадона ҳам ўйнаганди.

Футболни юқори савияда тарк этиш барчага ҳам насиб қилавермайди. Айниқса, ҳужумчиларга. Масалан, Пелени олинг. Ҳатто, у ҳам фаолиятни анча паст савияли футболга эга бўлган АҚШда тугатганди. Марадона ҳам “Севилья”да ёки “Бока Хуонирос”да ўйнаб юрганда биз билган Марадонадан йироқ эди. Чунки, гол уриш бу ўзига хос вазият бўлиб, фақатгина жисмоний тайёргарлик ва техника ҳал қилиб бермайди. Ўша энг зарур жиҳатни илғаш хусусияти эса исталган пайтда Яратган томонидан олиб қўйилиши мумкин, буни эса дарров сезиш қийин. Сезиш учун эса анча учрашув голсиз ўйнашга тўғри келади.

Йиллар ўтиб, Паоло Росси журналистларнинг бомбардир бўлиб туғилиш керакми, деган саволига ўйлаб ўтирмай қўйидаги жавобни берганди:

— Бомбардир бўлиб туғилиш керак. Кейин эса машқлар орқали маҳоратни ва тажрибани ошириш талаб этилади деганди.

У мана шундай туғма бомбардир эди. Футбол тарихида ўзига хос из қолдирди. Юлдузлар сўнади, унутилади, лекин мухлислар уни ҳеч қачон эсдан чиқаришмайди. Эсдан чиқарилган тақдирда ҳам, ҳар ЖЧ-82 эсланганда Паоло Росси юлдузи ярқ этиб чарақлаб туради.

Қаҳрамон Асланов

Умумий маълумот
1956 йилнинг 23 сентябрь куни Италиянинг Прато шаҳрида туғилган.
Фуқаролиги: Италия
Бўйи: 174 см
Вазни: 66 кг
Амплуаси: ҳужумчи

Фаолияти
Ёшлар жамоаларида
1972—1973 Ювентус
Клубдаги фаолияти
1973—1975 Ювентус — 3 (0)
1975—1976 Комо — 6 (0)
1976—1979 Виченца — 94 (60)
1979—1980 Перужжа — 28 (13)
1981—1985 Ювентус — 83 (24)
1985—1986 Милан — 20 (2)
1986—1987 Верона — 20 (4)
Миллий терма жамоада
1976—1978 Италия (U-21) — 10 (5)
1977—1986 Италия — 48 (20)

Эришган ютуқлари
Италия чемпиони — 1982, 1984
Жаҳон чемпиони — 1982
Италия кубоги соҳиби: 1983
Европа кубок эгалари кубоги соҳиби: 1984
Европа чемпионлари кубоги соҳиби: 1985
1982 — ФИФА «Олтин бутса» соҳиби
1982 — ФИФА «Олтин тўп» соҳиби
1982 — Европанинг энг яхши ўйинчиси
1982 — Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси
1978 — ФИФА «Кумуш тўп» соҳиби
Италия А сериясининг энг яхши тўпурари — 1978 (30 ўйин, 24 гол)
Италия В сериясининг энг яхши тўпурари (36 ўйин, 21 гол)
ЖЧларида гол уриш бўйича Италия терма жамоаси рекордчиси — 9та гол

Ўкилди: 6642 марта.

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Лионель Месси 9
2 Симоне Дзадза 4
3 Хуанми 3
4 Макси Гомес 3
5 Энис Барди 2
6 Седрик Бакамбу 2
7 Паулиньо 2
8 Денис Суарес 2
9 Ариц Адурис 2
10 Анхель Корреа 2

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
1804
54.9%
Гвардиоланинг «Барселона»си
1484
45.1%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.