|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Уччовининг ичида Жонсда имконият кўпроқ бўлса керак. Смоллингни эса, баъзида, мажбурий ҳолларда қанотдаям майдонга тушириш мумкин.
Агар бирор тажрибали футболчи, масалан, Хюмельс сотиб олинса, Жонс у билан жуда яхши тандем бўлиши ва ҳимоя анча ишончли ҳолатга келиб қолиши мумкин. Де Врейга ўхшаш вариантларда эса, ҳимоя заифлашиб кетади. Рафаел - Жонс - Де Врей - Шоу: юқори ўрнилар учун курашадиган ҳимоя эмас, тажрибасиз бўлиб қолади.
Менимча, МЮнайтеднинг Вермален вариантини ҳам кўриб чиқаётгани, айнан ҳимояни тажрибалироқ қилиш мақсадида бўлса керак, агар Хюмелс варианти ўхшамаса, айниқса.
2. Лукаку АПЛ ўртамиёналари учун жуда яхши, ҳатто бир калла баланд ҳужумчи. Лекин топ клубга тортмаяпти. Тан олиш керак, у Жеко, ван Перси, Старриж, ҳатто Журуни захирага михлаб қўйишига ишониш қийин. Айниқса, жаҳон чемпионати ҳам ҳужумчининг зарарига ишлади. У ерда ўзини кўрсатганда, балки у ҳам трансфер бозорида энг кўп муҳокама бўлаётганлар ичида бўлармиди..
Кейин, Лукаку Англияда ўйнайди, у ердаги клубларнинг молиявий шароити "Атлетико" ки Боруссия"дан анча яхши. Лукакуга фақат АПЛ грандларига йўл бор: лекин юқорида айтганимдек, ҳозирча, унга ишонишмаяпти. Жавоб берилган сана: 17.07.2014 14:54
|