Кеча Куала-Лумпурда ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди. Қуръага кўра, терма жамоамиз "А" гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Сурия ва Хитой билан беллашадиган бўлди.
Ушбу қуръа ҳақида ОАВларда бир қанча фикрлар билдириб ўтилди. Жумладан, гуруҳдаги рақибимиз ҳисобланган Жанубий Корея ОАВларида ўз терма жамоаларининг осон гуруҳдан жой олишганликларидан мамнунликларини билиш қийин эмас. Деярли барча интернет спорт нашрларида Жанубий Корея ва Эроннинг ушбу гуруҳдан ЖЧдан йўл олишини таъкидлашмоқда. Масалан, "Halla Ilbo" нашри:
"Саудия Арабистони ва БАА каби оғир рақибларни четлаб ўтганлигимиз яхши бўлди. Ажойиб қуръа. Айниқса, Саудия Арабистонидек кучли жамоа ўрнига Ўзбекистонга дуч келишимиз жуда омадлидир. Гуруҳ босқичида Эрон ва бизнинг жамоа ЖЧга йўл олиши ҳақиқатга яқин. 2011 йилги Осиё Кубогида мағлуб этганимиздан буён Эронга кетма-кет 3 маротаба ютқаздик. Бу сафар бошқача ҳисоб-китобимиз бор. Шу вақтгача Эрон билан 28 марта учрашиб, ҳисобимизда 9 ғалаба, 7 дуранг ва 12 мағлубият бор.
9 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этганимиз - Ўзбекистон анча енгил рақиб. Улар доим кучли кўринган бўлишса ҳам биздан ортда қолишган. Азалий рақибимиз - Хитой билан эса 30 дан ортиқ ўйинда атиги 1 мартагина ютқазганмиз. Қатар билан эса 7 маротаба рўбарў келган ҳолда 4 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Сурия билан 6 марта учрашиб, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1мағлубиятга эришилган. Умуман олганда, "Араб гигантлари"дан кўра, Ўзбекистонга дуч келишимиз омад эмасми?".
Корейс ОАВлари маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).