Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8757 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду ва унинг шарафига аталган ёдгорликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Криштиану Роналду футболчилик карьерасини якунлашига вақт бор бўлишига қарамай, ҳақиқий афсонага айланишга улгурди. Криштининг номи билан юритиладиган итдан тортиб, аэропортгача, музейдан тортиб, бутун бир галактикага тенг нарсаларга дуч келишингиз мумкин, деб ёзди «Корреспондент».

Роналду музейи

Камдан-кам спортчи ўзининг шахсий музейи билан мақтана олади. Роналдуга тегишли музей қандайдир бурчакда ёки уйнинг чеккароқ хонасида эмас. У ўзининг ишчиларига ва графикаларига эга экани билан ажралиб туради. Бу музей Роналду туғилиб ўсган Мадейра оролларидаги Фуншал шаҳарчасида жойлашган ва «Museu CR7» деб номланган.

Роналду ёдгорлиги

Ўша Мадейрада Криштиану Роналдуга атаб ёдгорлик ҳам ўрнатишди. Баландлиги 3—4 метрни, оғирлиги эса 800 килограммни ташкил қиладиган бронза ҳайкал Фуншал шаҳарчасида қад ростлаган.

Лионель Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритган куни ёдгорлик тагига аргентиналик футболчининг футболка рақами ҳамда исм-шарифи ёзиб кетилди. Бундан жаҳли чиққан Криштиану ўзига атаб ўрнатилган ҳайкални ўз музейига кўчиришга қарор қилди.

Роналду отели

Криштиану Роналду ва Pestana Hotel Group ҳамкорликда шинам отелга ҳам асос солишди. Меҳмонхонанинг биринчиси эндиликда сизга маълум бўлган Фуншал шаҳрида ишга тушди. «CR7» меҳмонхонасининг кейинги иккитаси Лиссабон ва Мадридда иш бошлаши режалаштирилган. 2018 йилга келиб эса бундай маконни Нью-Йоркдан ҳам топиш мумкин бўлади.

Роналду номли аэропорт

Криштиану Роналдунинг Фуншал шаҳарчасига сўнгги ташрифи чоғида Мадейра ороли раҳбари Мигел Албукерке ҳудудга тегишли аэропортни «Криштиану Роналду номидаги Мадейра аэропорти» деб номлашга буйруқ берди. Бунинг учун футболчи Twitter саҳифасида миннатдорчилик билдиришни унутмади.

Роналду учун аталган самолёт

Бутун бошли аэропорт бўлганидан кейин, самолёт бўлмасинми? Ryanair авиакомпанияси ўзининг учар аппаратларидан бирига Криштининг номини беришга қарор қилди. Энди бу самолёт Ryanaldo деб номланган.

Роналду номи билан аталган галактика

Нуэва де Лиссабон университети олимлари ўзлари кашф қилган галактикани Криштиану Роналдунинг номи билан боғлашди. «CR7» номи билан юритилаётган галактика Қуёшдан триллион марта ёрқинроқ экани айтилган.

Роналду пудели

Итларнинг жаҳонга донғи кетган кўргазмаси «Crufts Dog Show»да Роналду номи билан юритилувчи ит зоти 3-ўринни қўлга киритди. Пудел британиялик Дебби Элрикка тегишли бўлиб, португалиялик футболчи каби фойдали экани айтилган. Тўғри, Роналду бор йўғи 3-ўриндан ҳеч қачон хурсанд бўлмасди…

Роналдунинг ўғли

Футболчининг зурриёдини ҳам унутмаслик керак. Ўғил отасининг шарафига Криштиану-кичкина деб юритилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:31, 29.07.2016. Ўқилди: 8431 марта. Фикрлар: 37 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.