Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9786 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мушак чиқараман деб...

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

майиб бўлиб қолманг

Бугун аксарият ёшлар қисқа муддатда қадди-қоматини расо қилишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам кўпчилиги фитнес, бодибилдингга қатнайди.

Чунки спортнинг бу турлари ёш танламайди ва ҳамма учун бирдек мос келади. Лекин улар билан шуғулланишнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Кўпчилик бунга амал қилмай, нотўғри шуғулланиб, соғлиғига жиддий зарар келтиради.

Ёш

Бодибилдинг билан фақат 16 ёшдан кейин шуғулланган маъқул. Шунда ҳам аввалига енгил-енгил машқларни бажариш керак. Аслида ушбу спорт турининг ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат машқ залида тўғри шуғулланиш талаб этилади. Бунинг учун, аввало, баданни яхшилаб қиздириш (югуриб, тез юриб ва ҳоказо) тавсия этилади. 

Дастур

Баъзилар озғин бўлса, «аввал тўлишиб, сал вазн олганимдан сўнг шуғулланишга бораман», деб ўйлайди. Бу нотўғри. Машқ залига озғинми-семизми, ҳамма соғлом бўлиш учун боради. Мураббий унинг вазни, бўйи, саломатлиги, олдин қандай касалликларга чалинганини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастур тузади ва шу асосда у билан ишлайди.

Фитнес билан шуғулланиш натижасида остеохондроз, бўғимларда туз йиғилишининг олди олинади. Лекин гепатитга чалинганлар эҳтиёт бўлиши керак. Улар оғир кўтармаслиги, енгил машқлар бажариши лозим.

Мавсуми

Айримлар «ёз ойларида шуғулланмасдан, салқин кунлар тушиши билан яна машқларни бошлаш мумкин экан», дея сўрайди. Бу ҳам нотўғри. Бир кун машқ залида шуғулланганингизда бир қадам олдинда бўлсангиз, шуғулланмаган кунингиз икки қадам ортда қоласиз. Тўғри, мавсумга ҳам қаралади. Лекин бу бутун ёз давомида шуғулланишни буткул тўхтатиш керак, дегани эмас. Фақат ёз ойларида юклама сал камайтирилади.

Дорилар

Баъзан энди шуғуллана бошлаганлар қисқа фурсатда қадди-қоматини ўзгартиришни истаб, турли кимёвий дори воситаларини сотиб олмоқчи бўлади. Уларнинг айримлари соғлиққа салбий таъсир кўрсатиб, гепатит (сариқ), ошқозон-ичак, буйрак, юрак ва жинсий аъзолар касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис бу борада мураббий маслаҳатига қулоқ тутиш зарур.

Овқатланиш

Тўғри, бундай кимёвий дори воситалари кишини семиртириши ёки оздириши мумкин. Лекин маълум вақт ўтгач, ўзидан турли асоратлар қолдиради. Қанчалик тез семиртирган бўлса, шунча тез оздиради. Шу боис, кўпроқ оқсилга, углеводга бой табиий озиқ-овқат истеъмол қилиш тавсия этилади. Мазкур спорт тури билан шуғулланаётганлар кунига 4-5 маҳал овқатланиши керак. Озмоқчи бўлганлар эса камроқ тановул қилгани яхши. Кўп оқсилли  овқатлардан истеъмол қилиш керак, чунки бу спорт турида  интенсив оқсил алмашинуви  кузатилади.

Агар тана  вазнининг ортиши  мушак тизимининг  ривожланиши  ҳисобига бўлса, (ёғ тўпланиши эмас) яхши ҳисобланади. Ўсимлик мойлари жигарнинг липоидлар ҳосил қилувчи функциясини пасайтиради ва жигарнинг ёғ инфильтрацияси олдини олади. Ўсимлик мойлари таомномадаги ёғ миқдорининг 25 фоизини ташкил этиши керак. Бунда кунгабоқар ҳамда маккажўхори мойлари катта аҳамиятга эга. Кунгабоқар таркибида Е витамини мавжуд ва у мушак фаолиятини кучайтиради.

Камолиддин ЖЎРАБОЕВ,

 

Манба: "Оила даврасида" газетаси
Киритилди: 12:44, 06.10.2016. Ўқилди: 8032 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.