Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир ёки тилидан тутилганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баъзида муваффақиятдан ғоят руҳланган футболчи ва мураббийлар фантазияга берилиб кетишади ва ҳаддан ташқари баландпарвоз ваъдалар бериб, кейин мулзам тортиб қолишади. Қуйидаги қизиқарли тўпламда худди шундай воқеалар жамланган.

Улье: Ҳаммаси тезда ҳал бўлади!

2002 йил мартида франциялик мутахассис Жерар Улье юрагига боғлиқ муаммолар сабаб, беш ойлик таътилдан сўнг «Ливерпуль» бош мураббийи лавозимига қайтди. «Энфилд»да унинг шогирдлари Фабио Капелло бошқарувидаги «Рома»ни енгиб, ЧЛ финал босқичига йўл олишди. АПЛдаги ишлар ҳам чакки эмасди.

Шундан сўнг мутахасис ОАВга юзланиб, «Ливерпул»­ни буюклик чегарасидан  ўнтагина ўйин ажратиб турганини маълум қилди. Афсуски, айнан шу чиқишдан кейин жамоадан омад юз ўгирди. Аввалига «Байер» ЧЛ чорак финалида «қизиллар»нинг адабини берди. АПЛда эса пешқадамлар «Ливерпул»дан етти очко илгарилаб кетишди. Ким билади дейсиз, балки Улье жаноблари вақтида тилини тийганида, жамоага кўз тегмасмиди?..

Букмекерлар ҳақ бўлганида

2011 йили «Манчестер Юнайтед» устози сэр Алекс Фергюсон ЧЛ финалининг «Барселона»га қарши ўйинида ўз шогирдларига шунчалик қаттиқ ишонгандики, ҳатто букмекерларни ҳам аяб ўтирмади:

- «Барселона»ни енгамиз ва шу билан барча саволларга нуқта қўйилади. Биламан, биз жуда кучли рақибга қарши ўйнаймиз, аммо наҳотки, сиз бизга қарши пул тиксангиз? Мисол учун, шахсан мен сизнинг ўрнингизда бундай қилмаган бўлардим.

Шунга қарамай, аксарият букмекерлар шотландиялик мутахассисга ишонишмади ва тўғри қилишди. Зеро ўйин 3:1 ҳисобида каталонияликларнинг ғалабаси билан якунига етди. Ферги эса охир-оқибат, ҳақиқатни тан олди: «Шу пайтгача ҳали ҳеч ким бизга қарши шунчалик кучли ўйин кўрсатмаганди - улар ғалабага ҳақли эдилар».

Пардьюнинг бразилиялик бургутлари

Бир йиллик вақт - жамоани тубдан ўзгартириш учун етарли. 2015 йилнинг декабрида Алан Пардью «Кристал Пэлас»нинг ўйинини кучайтириб, Европани ҳайратга солди. Ҳатто «Кристал Пэлас» АПЛда олтинчи ўрингача кўтарилиб, «Манчестер Юнайтед» билан тенг очко тўплади.

«Таркибимизда 11 нафар ажойиб ўйинчилар бор ва етакчилардан қолишмайдиган ўйин кўрсатяпмиз», - деганди ўшанда ҳар доимгидек дадиллик билан Пардью. Устига-устак, жамоа «Сандерленд»ни 4:1 ҳисобида тор-мор қилгач, мутахассис шогирдларини Бразилия терма жамоасига ўхшатганди. Афсуски, «Бразилия»нинг муваффақияти узоққа чўзилмади. 2016 йили «бургутлар» кетма-кет мағлуб бўлавергач, Пардью Рождествога икки кун қолганида, истеъфога чиқарилди.

Криштиану Роналдунинг ҳисоб-китоби

2008 йили, Роналду «Олтин тўп» тақдирлаш маросимининг доимий аъзосига айланмасдан турибоқ ўзини «дунёнинг биринчи, иккинчи ва учинчи энг яхши футболчиси» эканини эълон қилганди.

Орадан саккиз йўл ўтгач, аниқроғи, 2016 йил февралида у яна ўзи ҳақида баландпарвоз гап айтиб юборди. Бу сўзлар «Атлетико»га қарши ўтган омадсиз ўйиндан кейин янграганди: «Агар ҳамма жамоадошларим менинг даражамда бўлишганида, биз барча мусобақаларда етакчилик қилардик».

Қўполроқ ибора-а? Албатта. Ҳатто Криштиану ҳам кераксиз гапни айтиб қўйганини сезиб, дарров сўзларини ўзгартирди: «Табиийки, мен иқтидорни эмас, жисмоний ҳолатни назарда тутгандим. Мен ҳеч бир жамоадошимдан яхши эмасман».

Скруж Блаттер

2011 йилнинг июнида бутун футбол жамоатчилиги ФИФАдаги коррупцияга боғлиқ машмашалардан хабар топди. Лекин бу можаро амалдаги президент Зепп Блаттернинг яна ташкилот раҳбарлигига қайта сайланишига тўсқинлик қилмади. У лавозимида қолганидан хабар топгач, бахтиёрлигини қуйидагича ифодалади:

- Ҳамма нарсаси етарли одамга яна нимани ҳам тилаш мумкин? Менда маблағ борасида муаммо йўқ. Яна бир «Порше» сотиб олишни, янги яхта ва виллага буюртма беришни истамайман.

Нима ҳам дердик, омадингизни берсин, жаноб Блаттер...

Алиштириб бўлмас Йенснинг алиштирилиши

Ҳамиша рақибларига ўткир гаплар ташлаши билан танилган «Арсенал»нинг германиялик собиқ посбони Йенс Леманн бир пайтлари жамоадаги ўрни нақадар муҳимлигини ишонч билан таъкидлаганди.

- Ҳа, мен «Арсенал»даги рақобатчиларимдан анчагина устун тураман ва бу фарқни ҳали узоқ вақт ўзимда сақлаб туришга ҳаракат қиламан. Боз устига, атрофимда менинг ўрнимни эгаллашга қодир бирорта «супермен»ни кўрмаяпман, - деган эди Леманн 2007 йилда.

Орадан саккиз ой ўтгач, 37 ёшга кирган дарвозабон «Эвертон»га қарши ўйинда сўнгги бор «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилди. «Супермен» ролини эса Йенс менсимаган Лукаш Фабиански бажариб берди.

Саробга айланган орзу

ЖЧ-1978 бошланиши арафасида Шотландия терма жамоаси устози Алли Маклауд чиранчоқлик билан «уйга энг камида медал билан қайтиш»ни ваъда қилади. Шундан сўнг журналистлар турнир якунлангач, жамоа нима билан машғул бўлиши ҳақида савол беришади. Мураббий эса кўкрагини керганча: «Совринни ҳимоя қиламиз», - дейди.

Лекин Маклауд шу билан чекланиб қолмайди. У ҳукуматга ҳам мурожаат қилиб, қаҳрамон футболчилар махсус парад ўтказиб олишлари учун Хэмпден хиёбонини очиб беришларини талаб қилади.

Афсуски, шотландлар Аргентинага етиб боришгач, ишлар чаппасига кетади: улар аввал Перуга ютқазиб, дебютант - Эрон билан дуранг ўйнашади. Голландиядан учралган мағлубият эса Маклауд шогирдларини мусобақадан чиқариб юборади.

Браун - «қутқарувчи»

«Халл Сити» клубининг собиқ устози Фил Браун 2009 йили оламшумул баёнот билан чиқди. Филнинг айтишича, у йўлда кетаётиб, ўзини кўприкдан ташлашга тайёр турган қизни учратиб қолади ва уни фикридан қайтариб, ҳаётини сақлаб қолади. Аммо мазкур воқеани кўприк қоровули Харбер ҳам, журналистлар ҳам, умуман, ҳеч ким тасдиқлай олмайди.

Энг қизиғи, бу вақтда Браун шогирдларининг шунчалик жонига теккандики, улар бир неча бор мутахассисни бирор-бир кўприкдан пастга улоқтириш кераклигини айтишади. Албатта, ҳазил тариқасида. Аммо қайсар Браун 2010 йил март ойигача ўз ўрнини ҳеч кимга бермайди. «Халл» эса кутилганидек, Чемпионшипга равона бўлади.

Бендтнерни кўрмадингизми?

Хабарингиз бор, яқинда «Ливерпуль» ҳужумчиси Даниэль Старриж ўзини дунёдаги энг кучли форвард деб ҳисоблашини айтганди. Бироқ афсуски, у мақтанчоқлик борасида даниялик ҳамкасби Никлас Бендтнернинг олдида ип эша олмайди.

Негаки, 2010 йилнинг апрелида «Арсенал»нинг собиқ вакили ҳам ўзига-ўзи юксак баҳо беришдан ташқари, навбатдаги жаҳон чемпионатида «Олтин бутса»ни ҳеч кимга бермаслигини ҳам таъкидлайди. Аммо у ЖАРдаги мундиалда атиги бир дона гол уради, Дания термаси эса гуруҳдан ҳам чиқа олмайди.

Никлас 2014 йили «Арсенал»ни тарк этаётиб, ўзининг савиясига «Барселона» ёки «Реал» клубларидан бири тўғри келишини уқтиради. Якунда эса у аранг «Вольфсбург» сафига қўшилади. Қарангки, Бендтнер ҳатто шу жамоада ҳам ўзини кўрсата олмайди. Айни пайтда у «Ноттингем Форест»да «жавлон уриб» тўп сурмоқда.

- Ўша гапларимдан ҳозир афсусланмайман. Лекин ўшанда ёш эдим ва баёнот қилишга бироз шошилганман. Энг ёмони, бемаврид айтилган бу сўзлар мени узоқ вақт таъқиб қилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:21, 17.02.2017. Ўқилди: 12259 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.