"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия футболи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Манчестер Сити" АПЛда 32 ўйиндан сўнг 4-ўринда бормоқда.
"Бу ерда менга бироз босим етишмаяпти. Испания ва Германияда босим юқорироқ, у ўйинчиларга, мураббийларга, умуман ҳаммага таъсир қилади. БУ ерда - сокинлик. Масалан, мухлислар кек сақламайди, бу менга жуда ёқади. Бундан ташқари ҳар доим клубнинг қўллашини ҳис қиламан.
Аммо баъзан қайсидир бир ўйинни ютқазмаслигинг кераклигини билсанг, босим сезасан, чунки сени ва футболчиларни танқид қилишади. Ўйинчиларнинг кучайишига ёрдам бериш учун қандайдир ўзгача муҳит яратиш керак.
Баъзида журналистлар мураббийларни "ўлдиришлари" тушунарли, бу ҳамма ерда бор. Қаранг, биз "Монако"га мағлуб бўлдик ва ЕЧЛдан чиқиб кетдик, кейин "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Челси"га қарши учта қийин учрашув ўтказдик ва битта ҳам ғалаба қозона олмадик. Аммо кейин "Халл" билан учрашувда ғалаба қозондик, чунки мухлислар бизга ёрдам берган эдилар. Испания ёки Италияда бунақа бўлмас эди. Буни биринчи марта ҳис қилдим ва мухлислардан миннатдорман", - дейди Гвардиола.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).