Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб турган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мезбонларга қарши учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди – 6:4. Бунга қадар Аваз Маҳсумов шогирдлари дастлабки ўйинда 3:2, кейингисида эса 5:2 ҳисобида устун келишганди.
Дастлабки 2та ўйинни ҳам голсиз тарк этмаган Зебо Жўраева бу сафар бир йўла дубл қайд этган бўлса, Камола Усмонова, Маҳлиё Сарикова, Насиба Турсунова, Маҳфуза Туропова каби футзалчи қизлар 1 мартадан зафар қучишди.
Баҳрайн дарвозаси 3та ўйинда жами 14 бор ишғол қилинди. Голларнинг 4таси Зебо Жўраева ҳисобига ёзилди. Камола Усмонова ва Маҳфуза Туроповалар 3 мартадан зафар қучишди. Туропова Зебо Жўраева каби ҳеч бир ўйинни голсиз тарк этмади. Шунингдек, Насиба Турсунова икки, Ойгул Якубова ҳамда Маҳлиё Сарикова бир мартадан муваффақият қозонишди.
2013 йил Сеул мезбонлик қиладиган усти ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси 29 март куни тунгги 02:00да Манамадан пойтахт Тошкентга етиб келади.
БАҲРАЙН – ЎЗБЕКИСТОН 2:3
Голлар: Насиба Турсунова, Зебо Жўраева, Маҳфуза Туропова.
БАҲРАЙН – ЎЗБЕКИСТОН 2:5
Голлар: Зебо Жўраева, Маҳфуза Туропова, Ойгул Якубова, Камола Усмонова (2та).
БАҲРАЙН – ЎЗБЕКИСТОН 4:6
Голлар: Маҳфуза Туропова, Насиба Турсунова, Маҳлиё Сарикова, Камола Усмонова, Зебо Жўраева (2та).
Баҳрайнда бўлиб турган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси таркиби:
№ |
Футболчи |
Туғилган йили |
Клуб |
1 |
Олия Акромова |
1987 |
Ёшлик |
2 |
Севара Абдусаломова |
1987 |
Чирчиқ |
3 |
Мария Собирова |
1988 |
Андижанка |
4 |
Ойгул Ёқубова |
1987 |
Андижанка |
5 |
Рушания Сафина |
1993 |
Андижанка |
6 |
Елена Лагуткина |
1989 |
Андижанка |
7 |
Алия Аҳмедова |
1985 |
Севинч |
8 |
Камола Усмонова |
1984 |
Севинч |
9 |
Садоқат Рўзиева |
1984 |
Севинч |
10 |
Зебо Жўраева |
1985 |
Севинч |
11 |
Маҳфуза Туропова |
1989 |
Севинч |
12 |
Маҳлиё Сарикова |
1990 |
Севинч |
13 |
Лангаева Екетерина |
1985 |
Ёшлик |
14 |
Насиба Турсунова |
1990 |
Семурғ |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).