Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бўш вақтга мазмун...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллионлар ўйини ишқибозлари жаҳон футболининг юлдузлари ҳақида жуда кўплаб маълумотларни билишади. Хориж матбуоти футболчилар ҳақидаги икир-чикир маълумотларгача етказиб беришлари ҳеч кимга сир эмас. Яъни Роналду ёки Месси каби юлдузларнинг ҳаёти мунтазам равишда омма эътиборида бўлади. Афсуски ўзимизнинг футболчилар ҳақида мухлислар деярли ҳеч нарса билишмайди. Юртимизда ва хорижда фаолият кўрсатаётган футболчиларимизнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Ёдда тутингки бу футболчиларнинг шахсий ҳаётларига бурун суқиш эмас, аксинча футболчилар ҳам тирик жонлиги ҳақида. Яъни улар ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказишни хоҳлашлари табиий, албатта.

ХХI аср интернет асри. Интернет оламига сайр қилишни ким ҳам ёқтирмайди дейсиз? Айниқса футболчилар ҳам вақт топишлари билан интернет оламига кириб сайр қилиб туришади. Мирзакамол Камолов, Воҳид Шодиев, Зафар Полвонов, Сардор Мирзаев, Ботир Қораев каби футболчиларни айнан мана шундай тоифага киритсак бўлади. Бугунги кунда энг оммавий ўйин ҳисобланадиган Play Station” ихлосмандлари жуда ҳам кўп. Виртуал оламда севимли жамоасини танлаб, ёмон кўрадиган клубини мағлубиятга учратиб роҳатланишнинг завқи ўзгача албатта. Озарбайжонда дарвозабонларни додлатиб юрган Баҳодир Насимов, МДҲ кубоги, ёшлар ўртасидаги мундиалда мухлис ва мутахассислар назарига тушган Жамшид Искандаров, бир пайтлар Словак ва чех клубларида тўп суришга улгурган Азиз Ибрагимов, ҳамда таниқли маҳаллий футболчиларимиз Ислом Тўхтахўжаев, Иқбол Акрамов, Лочин Солиев, Павел Смоляченколар виртуал футбол ўйнашни ўзларининг жону диллари деб биладилар. 

«Қашқирлар макони», «Титаник», «Шерюрак» каби фильмларни деярли ҳаммамиз севиб томоша қилганмиз. Кино кўришни ўз хоббилари сифатида билувчи футболчиларимиз сони ҳам кам эмас. Леонид Кошелев, Шавкат Раимқулов, Фозил Мусаев, Абдумажид Тоиров, Илёс Қурбонов, Виталий Денисов, Достон Абдураҳмонов кино деса ўзларини томдан ташловчилар сафига киришади. Витя шунингдек бўш вақтларида дўстлари билан бильярд ўйнаб ҳам ҳордиқ чиқариб туради. Ҳақиқий бильярдшунос сифатида терма жамоамиз мураббийи ва футболимиз фахри Миржалол Қосимовни келтириб ўтишимиз мумкин. Агар “ўзбек марадонаси” бильярд баҳсларида ҳақиқий рақибларни излаётган бўлса, биз унга Самандар Шодмонов, Музаффар Умрзоқов, Ҳамза Каримов ва Шерзод Каримов сингари футболчиларни тавсия қилган бўлардик. Ҳар ҳолда улар ҳам бильярд ўйинининг ҳақиқий ихлосмандлари саналишади.

Журналистлар ёзадиган ҳар бир мақолани диққат билан ўқиб, футбол нашрларининг деярли ҳеч бирини қолдирмай ўқиб борувчи футболчиларимиз ҳам бор экан. Воҳид Шодиев, Мўйдин Мамазулунов, Аббос Шодмонов, Илҳом Шомуродов, Асқар Муҳиддинов ва Рустам Қодировни киоскаларда газета харид қилишаётганларини кўриб қолсангиз ажабланманг, улар шунчаки ўз хоббилари билан шуғулланишаётган бўлишади. 

Кучли жинс вакилларининг энг севимли машғулоти қайси деб сўрасак шубҳасиз кўпчилик албатта машина бошқариш деб жавоб бериши тайин. Бу борада айниқса терма жамоамиз етакчилари ажралиб туришади. Темур Кападзе, Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев ўз машиналарига ўтириб, шаҳар бўйлаб сайр қилишни хуш кўришади. Шунингдек, Ғайрат Жўраев ва Илҳом Юнусов ҳам машина бўйлаб сайр қилиб бўш вақтларига мазмун киритишади.

Асрор Алиқулов, Саҳоб Жўраев, Исроил Эргашев ва Акмал Холматов бўш вақт топишса “плоский” экран телевизорларини ёқиб ойнаи жаҳонга термулишади. Ҳа, улар кўпроқ футбол томоша қилишса керак. Бугунги кунда китоб ўқувчи ёшлар сони камайиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу юртимиздаги футболчиларга тегишли эмас. Мексика майдонларида жавлон уриб, россиялик мутахассисларнинг диққат эътиборига тушган Темур Ҳакимов ва «Пахтакор»нинг ўтган мавсумда тўпурари бўлган Темурхўжа Абдухолиқовлар футболчилар китоб ўқишмайди деган фикрларни рад этишади. Ҳа, улар саргузашт ва детектив асарларни мутолаа қилиб ҳордиқ чиқаришади. Самуэл Это’О ва Юрий Жирков билан бирга тўп сурган Одил Аҳмедовни бўш вақти бўлса театрда учратиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Мабодо унга мураббийлик фаолияти билан барчага таниш бўлган Ислом Аҳмедов ҳамроҳлик қилаётган бўлса билингки, улар футболдан ташқари фақат театр ҳақида суҳбатлашишади. Ахир иккаласи ҳам театрнинг ҳақиқий ихлосмандларида.

Максим Шацких десак ҳозир кўпчиликнинг кўз олдида балиқ ови гавдаланади десам асло муболаға бўлмайди. Аммо бизда балиқ ови ишқибозлари етарлича топилади. Мабодо Максим балиқ овлашга ҳамроҳ қидириб қолса, биз унга Аюпхон Гаппаров, Илҳом Суюнов ва Азизбек Ҳайдаровни тавсия қилишимиз мумкин, улар ҳам балиқни овлашда Максда қолишмайдилар.

Ўтган йил якунларига кўра юртимиздаги энг кучли футболчи сифатида тан олинган Санжар Турсуновни бўш вақтида бассейндан топиш мумкин. Владимир Козак ҳам Санжар сингари мазза қилиб чўмилишни футболдан кейинги иккинчи ўринга қўяди. У шунингдек дадаси билан балиқ овига ҳам чиқиб туради. Жаҳонгир Жиямуродов табиат қўйнида дам олишни ёқтиради. Айниқса тоғ қўйнида қўлбола кабоб пишириш жону дили. Юртимиздаги энг тезкор футболчиларимиздан бири Иван Нагаев бўш вақти бўлса бўлди ака-ука Кличколар жангини томоша қилади. Шунингдек, Юрий Цой сайр қилишни, Фозил Мусаев эса мусиқа тинглашни хуш кўришади. Айрим футболчилар борки, улар бўш вақтлари бўлса, дарров оила давралари сафига ошиқадилар. Бундай футболчилар бизда ҳам оз эмас. Ғайрат Ҳасанов, Носир Отақўзиев, Фарҳод Тожиев, Суҳроб Неъматов, Ислом Иномов, Асқар Жадигеров, Элёр Жаҳонов, Ислом Иномов, Иля Илин, Ринат Байрамов, Эркин Бойдуллаев ана шундай футболчилар тоифасига киришади. Улар шунингдек вақтларини дўстлари даврасида ўтказишни ҳам ёқтирадилар.

Мана, азиз ўқувчилар айрим ўйинчиларимизнинг дам олиш фурсатларига қандай мазмун олиб келишлари билан танишиб олдик. Аслида биз учун энг муҳими футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари. Бўш вақтларини қандай ва қаерда ўтказиш эса уларнинг иҳтиёрларига ҳавола. Нима дедингиз?

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com/
Киритилди: 13:14, 02.11.2013. Ўқилди: 7125 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик