Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Корeйслар ўзбeкистонга рўпара кeлиб қолмасликни исташяпти

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Расмий турнирлар / Осиё ўйинлари, футбол
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси бошланганидан хабарингиз бор. "А" гуруҳи лидерларидан бўлган мезбон Жанубий Корея терма жамоаси илк турда Малайзияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган "B" гуруҳи ғолибларига рўбарў келишади. Қуръа ташланган вақтдан бери Корея терма жамоасию корейс ОАВларида тинмай таъкидланаётган гап кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида яна кўтарилди. Мусобақа ғолиблигини кўзлаётган корейслар имкон қадар кучли рақибларни четлаб ўтишни исташяпти. Бош мураббий Ли Кванг Жонг:

"Биз 17 сентябрь куни асосой рақибимиз Саудия Арабистонини мағлуб этишимиз шарт", - дея сўз бошлади. "Араблар билан ўйин ҳам худди Малайзия билан ўйиндагидек бўлиши табиий ҳол. Улар ҳам малайзияликлар каби ҳимояга ётиб олишлари эҳтимоли йўқ эмас. Биз бунга яхши чора топишимиз лозим".

Корейслар бош мураббийи Саудия Арабистони ҳимоя қўрғонини яксон қилишда бўйдор хужумчи Ким Шин Укнинг маҳоратига ишонмоқда: "Шогирдларим стандарт вазиятларда Ким Шин Укнинг бошига тўп оширишлари керак. Ишонаманки, 196смлик Ким Шин Ук уёғини яхши эплайди. Мен "B" гуруҳида Ўзбекистон 1-ўринни олишига юз фоиз аминман. Биз узоққа боришимиз учун тўппончамиздаги ўқларни асрашимиз керак. Ўзбекистон билан рақиб тушсак катта куч йўқотишимиз тайин".

Шунингдек, 1-турда Малайзия дарбозасини ишғол қилган ва  мураббий ишонч билдираётган кей-лига тўпурари Ким Шин Ук ҳам иштаҳаси карнайлигини яширмаяпти. Жумладан, у корейс матбуотига шундай деди: "Биз ЖЧдаги муваффақиятсизликдан кейин ғалабаларга ташнамиз. Биз Саудия Арабистонини бемалол енга оламиз. Бунга ишончим комил".

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея -Саудия Арабистони ўйини 17 сентябр куни Ансандаги "Wa stadium " ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Инчeон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:48, 15.09.2014. Ўқилди: 7280 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.